Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети термиз филиали



Download 1,82 Mb.
bet33/81
Sana26.02.2022
Hajmi1,82 Mb.
#469189
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   81
Bog'liq
Умк корхона

Мутлақ озод қилиш корхонанинг айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини камайтиришни тавсифлайди ҳамда мавжуд ресурслардан рационал фойдаланишга оид турли ташкилий-техник чора-тадбирлар ҳисобига амалга оширилади.
Мисол. Корхона айланма маблағларининг ўртача миқдори 2000 йилда 100 млн сўмни ташкил қилади. 2001 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгартирмаган ҳолда 90 млн сўм миқдорида эҳтиёж режалаштирилмоқда. Бу ҳолда асосий воситаларнинг мутлақ озод қилиниши 10 млн сўмни ташкил қилади.
Нисбий озод қилиш айланма маблағлари ҳажмининг ўзгариши ҳамда сотилган маҳсулот ҳажмининг ўзгаришини акс эттиради. Уни аниқлаш учун ҳисобот йилида айланма маблағларга эҳтиёжни, маҳсулотни мазкур давр мобайнида сотиш бўйича ҳақиқий айланиш ҳамда ўтган даврдаги айланишни (кунларда) инобатга олган ҳолда ҳисоблаш зарур. Улар ўртасидаги фарқ озод қилинган воситалар миқдорини беради.
Мисол. Корхонада 1999 йилда сотилган маҳсулот қиймати 360 млн сўмни, 2000 йилда эса 400 млн сўмни ташкил қилган. Айланма маблағларнинг ўртача қолдиғи 1999 йилда 100 млн сўм, 2000 йилда эса 95 млн сўмни ташкил қилган. Айланиш муддати 1999 йилда 100 кун (100х360:360). 2000 йилда айланма маблағларга эҳтиёж 111 млн сўм (400х100:360). 1999 йилда айланма маблағларнинг ўртача қолдиғи 95 млн сўмни ташкил қилганини ҳисобга оладиган бўлсак, воситаларнинг нисбий озод қилиниши 16 млн сўмни (111 - 95) ташкил этади.
Айланма маблағлар доимо холатини ўзгартириб турадилар. Бир ишлаб чиқариш цикли давомида улар 3 босқичдан ўтадилар:
1. босқичда корхона пул маблағларини меҳнат буюмлари (айланма фондларга) ва иш ҳақига сарфлайди. Бу босқичда айланма маблағлар пул формасидан товар кўринишига, пул маблағлари эса муомала доирасидан ишлаб чиқаришга ўтади.

2 . босқичда сотиб олинган айланма (оборот) фондлар бевосита ишлаб чиқариш жараёнига ўтиб, аввал ишлаб чиқариш заҳиралари ва ярим фабрикатга айланадилар, ишлаб чиқаришни тугаллангандан сўнг эса тайёр маҳсулотга айланиб товар формасига ўтадилар.

3. босқичда тайёр маҳсулот сотилади, натижада айланма фондлар ишлаб чиқаришдан муомала доирасига ўтиб, қайта пул формасини қабул қиладилар. Бу маблағлар қайтадан янги меҳнат буюмлар харид қилишга сарфланиб, янги айланиш доира бошланади,Аммо бу айланма маблағлар кетма-кет бир босқичдан бошқасига ўтади деган маънони билдирмайди. Улар бир вақтни ўзида доиравий айланишнинг 3 босқичида бўладилар. Ҳар бир дақиқада нимадир сотиб олинади, ишлаб чиқарилади, сотилади ва яна ҳарид қилинади. Ана худди шу эса узлуксиз ишлаб чиқариш ва бетўхтов маҳсулот сотилишини таъминлайди.

Таянч иборалари

Айланма маблағлар, айланма капитал, айланма ишлаб чиқариш фондлари, муомала фондлари, заҳира, ички ишлаб чиқариш заҳиралари, ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхонада тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар, келгуси давр харажатлари, айланма ишлаб чиқариш фондларининг тузилмаси, хусусий айланма маблағлар, қарзга олинган айланма маблағлар, айланма маблағларни нормалаштириш, ишлаб чиқариш заҳираларини нормалаштириш, жорий заҳира, суғурта (кафолат) заҳираси, тайёрлов (технологик) заҳираси, мавсумий заҳиралар, тугалланмаган ишлаб чиқаришни нормалаштириш, тайёр маҳсулот қолдиқларини нормалаштириш, келгуси давр харажатларни нормалаштириш, айланиш коэффициенти, айланма маблағларни юкланиш коэффициенти, бир марта айланиш давомийлиги.





Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish