Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети термиз филиали


Тайёрлов (технологик) заҳирасидан



Download 1,82 Mb.
bet31/81
Sana26.02.2022
Hajmi1,82 Mb.
#469189
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   81
Bog'liq
Умк корхона

Тайёрлов (технологик) заҳирасидан хом ашё ва материалларни ишлаб чиқаришга киритиш учун тайёр ҳолга келтиришда фойдаланилади. Бундай заҳиралар ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари ва технологияларига эга бўлган корхоналардагина яратилади. Бундай корхоналар қаторига ёғ-мой комбинати, ёғочни қайта ишлаш корхонаси кабиларни киритиш мумкин. Мазкур ҳолларда тайёрлов заҳираси миқдори тайёрлов технологияси ва операцияларига мос ҳолда нормага солинади.
Мавсумий заҳиралар асосан учта сабабга кўра юзага келади: биринчидан, хом ашё тайёрлашнинг мавсумийлиги; иккинчидан, уни истеъмол қилишнинг мавсумийлиги; учинчидан, материалларни етказиб беришнинг мавсумийлиги. Мавсумий заҳиралар ҳажми худди жорий заҳиралар ҳажми каби, ўртача бир суткада истеъмол қилиш ва мавсумий заҳиралар яратилиши лозим бўлган вақтга асосан аниқланади.
Ишлаб чиқариш заҳираларини нормалаштириш, ишлаб чиқаришда қўлланилувчи ҳар бир меҳнат предмети (хом ашё ва материаллар, ёрдамчи материаллар ва бошқалар) учун алоҳида амалга оширилади ҳамда бу ўз навбатида ишлаб чиқариш заҳираларини яратишда айланма маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлашга асос бўлиб хизмат қилади.
Мисол. Пойабзал ишлаб чиқарувчи корхонада (харажатлар сметасига кўра) 1 чорак учун180 минг сўм миқдордаги хом ашё ва асосий материалларни 30 кунлик заҳира нормасида; 54 минг сўм миқдордаги ёрдамчи материалларни 40 кун заҳира нормасида; 27 минг сўм миқдоридаги қадоқлаш ва ўров материалларидан 20 кун заҳира нормасида сарфлаш кўзда тутилган. Бундай шароитларда асосий воситалар нормативи (эҳтиёжи) қуйидагича бўлади:

Хом ашё ва асосий материаллар бўйича x 30=60 минг сўм


Қўшимча материаллар бўйича x 40=24 минг сўм


Қадоқлаш ва ўров материаллари бўйича x 20= 6 минг сўм




2. Айланма маблағларнинг ҳосил бўлиш манбалари.
Ҳеч бир корхона айланма маблағларсиз фаолият кўрсата олмайди. Уларнинг мавжуд бўлиши ҳар бир ишлаб чиқариш жараёни учун мажбурий элемент ҳисобланади.
Корхонанинг молиявий аҳволи кўп жиҳатдан айланма маблағлардан фойдаланиш даражаси ва тузилмасига боғлиқ бўлади. Мазкур даража маҳсулотнинг материал сиғими, электр сиғими, энергия сиғими, моддий ресурс харажатлари ва ундан фойдаланиш коэффициенти каби кўрсаткичларни тавсифлайди. Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари қуйидагилар: айланиш коэффициенти, бир марта айланиш давомийлиги ва юкланиш коэффициенти.
Корхонада маҳсулотнинг материал сиғимини пасайтириш иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан катта аҳамият касб этади, чунки у қуйидагиларга имкон яратади:
- ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли равишда камайтириш;
- корхона ихтиёрида қолувчи фойда миқдорини ошириш;
- маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш;
- корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш.
Корхонада маҳсулотнинг материал сиғимини қуйидагилар ҳисобига амалга ошириш мумкин:
* машина ва асбоб-ускуналарнинг янада мукаммал конструкцияларини яратиш;
* сунъий ва синтетик материаллардан кенг равишда фойдаланиш;
* кам чиқитли ва умуман чиқитсиз технологиялардан кенг равишда фойдаланиш;
* корхонада мукаммал норматив базани ташкил қилиш;
* ишлаб чиқариш чиқитларидан қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш;
* ишлаб чиқаришни кобинациялаш;
* маҳсулот сифатини яхшилаш.
Корхонада моддий ресурслардан оқилона фойдаланишга фақат доимий амал қилувчи тизим сифатидаги ресурсларни сақлашнинг чуқур ўйланган сиёсати асосида эришиш мумкин.
Айланма маблағлар ҳам натурал кўрсаткичлар ҳам пул ифодасида ҳисобга олинадилар.
Корхонанинг айланма маблағлари ўзлик ва четдан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин. Корхонанинг ўзлик маблағларига устав капитали, резерв капитали, олинган ҳисобот давридаги соф фойдаси ҳисобидан молиялаштирилади. Четдан жалб этилган маблағлари эса у қуйидагиларни ўз ичига олади: - банк кредитлари; - турдош корхоналардан олинган қарз маблағлари; - потенциал инвесторлар томонидан қилинган инвестициялар ҳисобидан; - қарз мажбуриятини ифодаловчи қимматли қоғозларни чиқариш орқали молиялаштирилиши мумкин. Лекин корхона хўжалик фаолиятида шуни инобатга олиш керакки корхонанинг ўзлик маблағларидан четдан жалб қилинган маблағлар кўпроқ риск бўлиб, корхона фаолиятида олинган қарз маблағларидан самарали фойдаланиши лозим бўлади. Акс ҳолда корхонанинг тўловга лаёқатлилиги пасайиб, охир оқибат банкрот ҳолатига олиб келиши мумкин. Корхонанинг ўзлик маблағи эса ўзининг пул маблағларини ифодалаб, агар корхона уларни тегишли равишда самарасиз сарфласа ҳам унга кўп йўқотишларга сабаб бўлмайди. Чунки қисқа муддатли жалб этилган маблағлари учун маълум бир фоиз тўлаши лозим бўлади.


Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish