Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги



Download 1,32 Mb.
bet26/40
Sana24.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#187875
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40
Bog'liq
Biotexnalogiya

19-расм
Бактериал танлаб эритиш схемасини танлаш юқорида таъкидлаб ўтилганидек ҳам бошлинғич маҳсулотга, ҳам танлаб эритиш маҳсулотларига қўйилган бир қатор омил ва талаблар билан аниқланади.
Олтинмаргимушли концентратларни бактериал очиш жараёнини қўллаб қайта ишлашнинг принципиал схемаси 20-расмда келтирилган. Бу схема саноат амалиётида энг кенг тарқалган схемадир. Бу схема бўйича қайта ишланувчи концентратларда маргимуш таркиби одатда 3 дан 8% гача, баъзида 10% гачани ташкил қилади. Бундай концентратни танлаб эритиш вақти 72 дан 100 соатгача давом этади.
Зод кони (Армения) рудасидан ажратиб олинган олтинмаргимушли концентрат мисол бўла олади. Концентрат таркибида 3-4% дан кам бўлмаган маргимуш арсенопирит кўринишида ва 30% гача пирит бор. Танлаб эритишнинг бир босқичли схемаси бўйича Қ:С = 1:5, рН 2,1-1,7 бўлганда 90 соат давомида маргимуш таркиби 0,1-0,2% гача пасаяди, уни эритмага чиқиши эса 92% бўлади. Бунда олтинни бактериал танлаб эритиш чиқиндиларидан ажратиб олиш 93% га етади.
Бактериал танлаб эритиш жараёнини қўллаб олтинмаргимушли рудаларни қайта ишлашнинг принципиал схемаси

Олтин таркибли руда





Бойитиш





Чиқиндилар ташлама жойга

Олтинмаргимушли концентрат





Янчиш








Бактериал танлаб эритиш



рН 2,2-1,5
30-400С

Т:Ж=1:4


Бактериальное выщелачивание

Измельчение

Золотомышьяк

Қ:С=1:4



Қуюлтириш





СаО



Бўтана

Фильтрлаш




Кек

СаО




Фильтрат



Нейтраллаш



Темир ва маргимушни чўктириш





Сорбцион цианлаш



Фильтрлаш





Кек



Смола олтинни ажратиб олишга



арсенитли чўкмалар кўмилишга

Зарарсизлантириш

Фильтрат





Кўмиш

Танлаб эритишнинг икки босқичли схемаси таркибида 8 ва ундан ортиқ маргимуш бўлган концентратларни қайта ишлашда қўлланилади. Бу схемалар бир неча вариантда бўлиши мумкин. Биринчидан, маргимушнинг бошланғич концентратдаги таркиби пульпанинг суюқ фазасида (10 г/л дан кўп) таркибининг ошишига олиб келади, бу эса табиийки микроорганизмлар фаолиятини ингибирлайди, фаоллигини пасайтиради, бунинг натижасида танлаб эритиш давомийлиги ва охирги махсулотда маргимуш таркибини кўпайтиради.


Суюқ фазадан маргимушни ажратиб олиш учун танлаб эритишнинг биринчи босқичидан кейин (24-48 соат) пульпа қуюлтирилади, ва бунда репульпациядан кейин айланма эритмалар билан ажратиб олинган маҳсулот иккинчи босқичга боради (21-расм). Бу ингибирлаш эффектини ечиш ва микроорганизмлар фаолияти фаоллигини оширишга имкон беради. Аммо, танлаб эритишнинг иккинчи босқичида айланма эритмаларда жойлашган бактериалар лаг-фазасининг кўпайиши ҳисобига танлаб эритиш тезлигининг пасайиши рўй бериши мумкин.
Суюқ фазанинг янгиланиш жараёнини йириклиги -0,044 мм бўлган таркибида асосан очилган олтин бўлган танлаб эритилган маҳсулотнинг ажралиши билан бирлаштириш мумкин. Бу маҳсулотнинг чиқиши 60% гача етиши мумкин, цианлаш билан ундан 90-92% гача олтин ажратиб олинади. Бундай схема бўйича биринчи босқич танлаб эритишдан кейин пупльпани гидроциклонлаб йириклиги -0,044 мм бўлган материал ажратиб олинади, у қуюлтириш ва фильтрлаш операцияларидан кейин цианлашга йўналтирилади, қумлар эса пульпасизлантиришдан кейин II босқичга айланма эритмалар билан боради. II босқичга бошланғич маҳсулотнинг 40-50% и йўналтирилади, бу кескин танлаб эрилувчи аппаратлар ҳажмини ва аэрация ва аралаштириш учун сарфни камайтиради.
Чанда бактериал танлаб эритиш жараёнини ташкил қилишда бактериаларнинг солиштирма ўсиш тезлигини ва унинг оқим тезлиги билан ўзаро нисбати, яъни оқим бўйича қурилманинг ишлаб чиқариш қувватини ҳисобга олиш керак.
Ҳозирги вақтда бактериал оксидлаш ва танлаб эритишни ишлаб чиқиш билан 25 давлатдаги 100 дан ортиқ фирма ва ташкилотлар шуғулланмоқдалар. 10 та давлатда (ЖАР, Гана, Зимбабве, Австралия, АҚШ, Бразилия, Канада, Россия, Перу, Хитой) ишлаб чиқариш қуввати суткасига 1500 тоннагача концентрат бўлган йирик саноат қурилмалари қурилган (5-жадвал). Ишлаб чиқариш қуввати 1-10 тонна суткасига бўлган яримсаноат қурилмалари ишлаб турибди (Россия, Канада, АҚШ). Янги саноат қурилмалари лойиҳаланмоқда ва қурилмоқда (Тасмания, Греция, Мексика). Биотанлаб эритишни лойиҳалаш ва татбиқ қилиш бўйича жуда йирик компаниялар ташкил қилинган: Gencor, International Bioleach, UsGoldCorp, Genmin, SaoBento ва б. 6-жадвалда чанда бактериал танлаб эритишнинг чет эл саноат қурилмаларидаги асосий кўрсаткичлари келтирилган.
Дунё миқиёсида биринчи яримсаноат қурилмаси ЦНИГРИ нинг Тула филиалида қурилган эди (13-расм), ундан кейин Гидроцветмет институтида (Новосибирск ш.) ва Балей тажриба ЗИФ да қурилган. Бу қурилмаларда 1972 йилдан бошлаб 20 дан ортиқ конлардан олинган рудаларни бойитишдан олинган олтинмаргимушли концентратларни бактериал танлаб эритиш технологияси бўйича изланишлар олиб борилган. Баъзи олтинмаргимушли концентратларнинг модда таркиби 3 ва 4-жадвалларда келтирилган. Бу концентратларнинг модда таркиби ҳар хил. Уларда маргимуш таркиби 2% дан (Зод кони, Армения) 16% гача (Зармитан, Ўзбекистон). Унинг ўртача таркиби 4,6-9% ташкил қилади. Маргимуш ҳамма жойда арсенопирит билан (7-20%) тақдим қилинган, олтингугурт миқдори 10-25%, темир 10-27%. Кўпчилик концентратларда асосий сульфидли минерал пирит (40% гача) бўлиб, баъзи концентратларда арсенопирит ва пиритдан ташқари кўп миқдорда пирротин (Олимпиада концентрати, 25% гача) бор. Бакирчик ва Нежданинск концентратлари таркибида 26 ва 8% кўмир моддалари бор. Майск ва Олимпиада конлари концентратларида сурма антимонит (2,8 ва 1,5%) кўринишида бор.
Олтинмаргимушли концентратларни бактериал танлаб эритишнинг икки босқичли схемаси



Бактериал танлаб эритиш
I босқич





Гидроциклонда таснифлаш



Бўтана
-0,074

Классификация в


гидроциклоне



Қумлар





Пульпасизлантириш



Қуюлтириш





Бактериал танлаб эритиш
II босқич



Фильтрлаш







Қуюлтириш

Кек





Фильтрлаш





СаО



Кек



Маргимуш ва темирни чўктириш

Цианлаш





Эритма олтин ажратиб олишга

Кек ташлама жойга



Фильтрлаш





Арсенитли чўкмалар

Фильтрат






Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish