Бизнес-режанинг мазмуни. Корхона фаолиятини муваффақиятли олиб боришда бизнес-режа муҳим роль ўйнайди. Бизнес-режанинг тузилиши ва мазмуни қатъиян чегараланмаган. Фикримизча, етти бўлимдан иборат бизнес-режа энг мақбулдир (1-расм).
Ушбу бизнес-режани батафсил кўриб чиқамиз:
Биринчи бўлим. Бизнес-режада «Тадбиркорлик фаолиятининг мақсади ва вазифалари» марказий ўринни эгаллайди.
|
Тадбиркорлик фаолиятининг мақсади ва вазифалари
|
|
|
|
|
|
|
Бизнес-режанинг умумий хулосаси, асосий параметр ва кўрсаткичлари
|
|
Ҳаракат дастури ва ташкилий чора-тадбирлари
|
|
|
|
Тадбиркорнинг истеъмолчига тақдим қилаётган маҳсулот, товар ва хизматларнинг таснифи
|
|
Битимнинг ресурслар
таъминоти
|
|
|
|
Бозор конъюктураси, талаб ва сотув ҳажми таҳлили
|
|
Битимнинг самарадорлиги
|
1-расм. Тадбиркорлик фаолиятининг бизнес-режаси
Тадбиркорлик бизнесининг асосий мақсади фойда олишдир. Режалаштирилаётган битимни амалга ошириш олдидан катта маблағ сарфлаш ва шу маблағ қанча фойда келтиришини ҳисоблаб чиқиш лозим. Бунда ва умуман, бизнес-режа тузишда вақт омилини доимо ҳисобга олиш керак. Бошқача қилиб айтганда, келадиган фойда вақтга қараб қандай тақсимланади ва инфляцияга нисбатан унинг самарадорлиги қандай бўлишлишини ҳисоблаб чиқиш лозим.
Бизнес-лойиҳани амалга оширишдан аввал шуни эътиборга олиш керакки, олинадиган фойда омонат банкка қўйилган шу миқдордаги маблағ келтирадиган фоиздан кўп бўлишини таъминлаши лозим.
Бизнес-режа тузувчиларнинг диққат марказида, марказий, устувор масаладан ташқари, бошқа мақсад ва вазифалар ҳам туриши керак. Масалан, ижтимоий мақсадлар, тадбиркорлик мақомини кўтариш, махсус мақсад ва вазифалар, ҳомийлик тадбирлари ва бошқалар.
Иккинчи бўлим. «Бизнес-режанинг умумий хулосаси, асосий параметр ва кўрсаткичлари» умумлаштирувчи хусусиятга эга бўлиб, бизнес-режа асосий ғоя ва мазмунининг қисқача кўринишидир. У режани ишлаб чиқиш жараёнида яратилиб, аниқланади ва бизнес-режани тузгандан кейин якунланади.
Умумлаштирувчи бўлимда қуйидагилар тақдим этилади: бош мақ-саднинг лойиҳаси (битим); ишлаб чиқариладиган маҳсулот, тузилаётган режа якунининг қисқача тавсифи ва уларнинг ўзаро фарқи; қўйилган мақсадларга эришиш йўл ва усуллари; лойиҳани амалга ошириш муддатлари; уни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар; кутилаётган самара ва натижа; олинган фойдани қўллаш соҳаси.
Умумлашган натижа кўрсаткичлари: умумий якунловчи кўрсаткичлар (ишлаб чиқариш ҳажмлари, маҳсулотнинг сотилиши, хизматларнинг кўрсатилиши; сотишдан тушган маблағ; шахсий ва заём сифатида олинган воситалар (самарадорлик); махсус кўрсаткичлар (сотилаётган товар ва кўрсатилаётган хизматлар сифати, уларнинг ўзига хос хусусияти, истеъмолчиларнинт талаби ва дидини қониқтириши; қилинган харажатларнинг қопланиши; таваккалнинг паст даражалилиги; режалаштирилаётган натижани олиш кафолати).
Учинчи бўлим. «Тадбиркорнинг истеъмолчига тақдим қилаётган маҳсулот, товар ва хизматларнинг тавсифи» деб номланиб, унда қуйидагилар тақдим этилади: тадбиркор ишлаб чиқарган маҳсулот кўрсаткичлари ёки унинг тавсифи: таърифи, модели, суръати ва бошқалар; ишбилармон ишлаб чиқарган товар истеъмолчилари ва у қониқтирмоқчи бўлган истеъмоллар (харидорнинг товарни сотиб олишга қодирлиги ҳақида башорат; товар сотиб олувчи ҳудуд, аҳоли гуруҳи, ташкилотлар ҳақида маълумот; товарларни маълум вақт доирасида истеъмол қилиши ҳақида маълумот, товарга нисбатан талабга таъсир етувчи омиллар); ишлаб чиқарилган товарнинг сотиш нархини башорат қилиш.
Тўртинчи бўлим. «Бозор конъюнктураси, талаб ва сотув ҳажмининг таҳлили» бўлимида талабни ўрганиш ва нархларни башорат қилишнинг давоми бўлиб, бу бўлимда ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва товарнинг сотилиши вақт мобайнида белгилаб берилади.
Бизнес-режани тайёрлаш жараёнида бозорнинг тадқиқоти, таҳлили ва баҳоланиши бир томондан, олдиндан тахмин қилишга асосланса, иккинчи томондан, бўлажак харидор ёки савдо ташкилоти билан бўлган дастлабки битимга таянади.
Лойиҳаларнинг ўлчами ва муддатига қараб, турли хил шароитлар юзага келади. Кичик ва қисқа муддатли лойиҳалар амалга оширилганда маҳсулот истеъмолчилари доирасини аниқлаш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, сотув ҳажми ҳақида хулоса чиқариш имконини беради.
Бозорга таҳлилий баҳо бериш билан бирга, бизнес-режа бозорни маркетинг ва бошқа фаолият турлари билан жадаллаштириш йўлларини ҳам белгилаб бериши лозим.
Ушбу бўлимни ишлаб чиқишда бошқа ишбилармонлар мавжудлиги, рақобатчилар, уларнинг имконияти ва қобилияти, шунингдек нарх сиёсатини билиш лозим. Бундан ташқари, бизнес-режага рақобатни ҳисобга олган ҳолда товарнинг сотилиш ҳажми киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |