Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги и. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети



Download 477,06 Kb.
bet38/56
Sana13.10.2022
Hajmi477,06 Kb.
#852808
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56
Bog'liq
Инн ва тадб. Маъруза

Бешинчи бўлим. «Ҳаракат дастури ва ташкилий чора-тадбирлар» бўлиб, бу бўлимнинг мазмуни аксарият ҳолларда тадбиркорлик турига (ишлаб чиқариш, тижорат, молия) боғлиқ. Ишби­лармонлик ҳаракат дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: а) маркетинг ҳаракатлари (реклама, сотиш бозорини аниқлаш, истеъмолчилар билан алоқа боғлаш, уларнинг талабини ҳисобга олиш); б) маҳсулотни ишлаб чиқариш; в) товарларни сотиб олиш, сақлаш, ташиш, сотиш (асосан, тижорат тадбиркорлигига оид); г) товарни сотиш жараёни ва сотгандан кейин харидорга хизмат кўрсатиш.
Ташкилий тадбирлар дастурий ҳаракатларнинг узвий қисми бўлиб, бизнес-режа бажарилишининг бошқарув услуби; лойиҳа бошқарувининг ташкилий тузилмаларини; ижро этувчи ҳаракатларни мувофиқлаштириш услубини қамраб олади. Меҳнат ҳақининг махсус шаклини ўрнатиш, рағбатлантириш, кадрларни танлаб олиш, уларни тайёрлаш, ҳисоб, назорат ишлари ташкилий тадбирларга киради.
Олтинчи бўлим. «Битимнинг ресурсли таъминоти». Бу бўлимда тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш учун зарур ресурслар тури ва ҳажми, ресурсларни олиш манбаи ва услуби ҳақида маълумотлар берилади.
Ресурсли таъминот қуйидагиларни қамраб олади: моддий ресурслар (материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, хомашё, энергия, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва бошқалар); меҳнат ресурслари; молиявий ресурслар (жорий пул маблағлари, ка­питал қўйилмалар, кредитлар, қимматбаҳо қоғозлар); ахборот ресурслари (статистик, илмий-техник ахборот).
Еттинчи бўлим. «Битимнинг самарадорлиги». Бу бўлим бизнес-режанинг якунловчи қисми бўлиб, унда тадбиркорлик фаолияти самарадорлигининг умумий тафсилоти берилади. Самарадорликнинг умумий кўрсаткичлари орасида фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари устувор мавқега эга. Бундан ташқари, ижтимоий ва илмий-техникавий самарадорлик (янги илмий натижаларни қўлга киритиш) ҳам ҳисобга олинади. Ушбу бўлимда ишбилармонлик фаолиятининг узоқ муддатли фаолиятини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.


2. Янги корхонани бошқариш




Корхона (фирма)нинг ривожланиш босқичлари. Фаолиятининг дастлабки босқичларида ишбилармон қатор муаммоларга дуч келади. Шулардан бири ўз хўжалик юритиш мақомига эга бўлишидир. Шу билан бирга ишбилармон бозор ҳолати, талаб ва таклифни ўрганиши лозим. Бундан ташқари, олдида қандай тўсиқ ва чегаралар учраши, қандай имтиёзлар олиши мумкинлигини билиши зарур. Шу тариқа инвестиция киритишнинг умумий шартлари белгиланади.
Бундай маълумотлар очиқ ва улар матбуотда, статистик ахборотларда, қонунчилик ҳужжатларида мавжуддир. Мутасадди шахслардан ҳам бундай маълумотларни олиш мумкин.
Ишбилар­мон хўжалик юритиш йўналишини аниқлаб олгач, ўз корхонасининг ихтисосланишини белгилайди. Бунинг учун бўлажак истеъмолчиларнинг имкониятини аниқлаш, рақобатчилар ҳақида барча маълумотларга эга бўлиши лозим.
Фаолият шакли, яъни индивидуал ёки жамоа ишбилармонлигидан бирини танлаш муҳим аҳамият касб этади. Ин­дивидуал шакл танлаганда ишбилармон ихтиёрий равишда таваккалга қўл уради. Иш муваффақиятсиз тугаганда мулкдор корхона мажбурияти учун ўзи жавоб беради ва ўз мулки ҳисобидан зарарни қоплайди.
Жамоа шакли танланганда ишбилармон масъулиятни кор­хонанинг бошқа иштирокчилари билан бўлишади. Ушбу шакл қўлланганда таваккал камаяди, бундан ташқари, қўшимча ресурсларни жалб этиш мумкин бўлади.
Кейинги босқичда ишлаб чиқариш базаси шаклланади. Ишбилармон ишлаб чиқариш ва омборхона, асбоб-ускуналарни ижарага олиши, хомашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тублаш қисмларини сотиб олиши, ишчи кучини жалб этиши керак. Корхона асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчилар, хомашё ва материаллар таъминотчилари, воситачи фирмалар билан муносабат ўрнатади. Керакли ишчиларни меҳнат биржалари, эълонлар ёрдамида жалб этиши мумкин.
Молиявий воситаларни жалб қилиш муҳим босқичлардан ҳисобланади. Фаолиятининг дастлабки пайтларида ишбилармоннинг ишни бошлаши учун моддий маблағлари етарлича бўлмайди. Пул маблағлари камчилигини акцияларни чиқа­риш, яъни корхона капитали ва даромадига ҳуқуқни қисман бошқаларга бериш, тижорат банкларидан қарзлар олиш йўли билан бартараф этиши мумкин. Бунда корхона ак­ция ёки қарз мажбуриятларини сотиб олувчи юридик ва жисмоний шахслар, тижорат банклари билан ўзаро алоқа қила бошлайди. Банк кредитлари қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Бозор муносабатларига ўтиш жараёнида банклар томонидан қисқа муддатли кредит бериш шакли кенг қўлланилмоқда.
Банкларнинг корхоналарга кредит бериши турли суғурта операциялари билан боғлиқдир. Иншоот, моддий захиралар ва корхонага қарашли бошқа мулклар суғурта қилиниши мумкин. Бу ҳолларда корхоналар суғурта компаниялар билан муносабат ўрнатади.
Акция, облигация ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш ёки уларни сотишда корхоналар жамғарма бозори, яъни қимматбаҳо қоғозлар бозорига мурожаат этади. Корхона алоқа қилаётган ташкилотлар сони жуда кўп бўлади. Улар ичида турли хил фонд биржалари, кредит-молия институтлари, инвестицион жамғармалар, индивидуал инвесторлар етакчи ўринни эгаллайдилар.

Download 477,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish