Тадбиркорлик ва инновацион соҳадаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини ривожлантиришда:
· венчур фондларнинг ҳуқуқий мақоми ва уларни ташкил этиш тартиби;
· венчур компаниялар ва фондлар, венчур фондларни бошқариш билан шуғулланувчи компаниялар ҳамда инновацион корхоналар фаолиятини тартибга солиш;
· венчуркомпанияларвафондларучунмалакалибошқарувва эксперт кадрларнитайёрлаш;
· венчурлойиҳаларнисуғурталашназардатутилади.
Божхона қонунчилигини тубдан такомиллаштириш, ушбу тизимни илғор халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш. Лойиҳа билан божхона қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланиши кўзда тутилган ва унда:
· Божхона кодексини такомиллаштириш йўналишларини белгилаш;
· божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишни тубдан такомиллаштириш;
· жадал ўзгараётган ташқи иқтисодий вазиятларга божхона органларининг жавоб бериш ва таъсир кўрсатиш механизмларини ишлаб чиқиш;
· божхона маъмуриятчилигининг юқори даражада шаффофлигини таъминлаш механизмларини ташкил этиш;
· замонавий инновацион ғоялар ва тартиб-таомилларни жорий қилиш, электрон ахборот базаларидан самарали фойдаланиш;
· давлат божхона хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, соҳада суиистеъмолчилик ҳолатларига барҳам бериш бўйича янги тизимни яратиш назарда тутилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ташқи савдони ривожлантиришда, божхона органлари хизмати, роли ва компетенцияси божхона хизмати модернизациясида ичкаридан сифатли ва рационал қайтадан кўриб чиқишни талаб қилади. Ўзбекистонда божхона иши тизимини ўзгартирмасдан, ташқи ва ички таҳдидларга бардош берувчи риск бошқарувини ривожлантирилмасдан, мамлакат олдида турган мақсадлар учун давлатнинг самарали фаолият юритиш имкониятига эришиб бўлмайди.
Бугунги кунда юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани тижорат банкларидан чекловсиз сотиб олиш ва эркин сотиш имконига эга бўлди. Жисмоний шахслар учун нақд пул ва унга тенглаштирилган товарларни божхона чеграси орқали олиб ўтилиш қиймати қайтадан кўриб чиқилди. Шунингдек бевосита қўшни давлатлардан товарларни олиб кириш ва олиб чиқишда катта қулайликлар яратилди. Масалан, Қозоғистон, Қирғистон ва яқинда Тожикистон республикалари билан ҳамкорликни кучайтириш, янгитдан божхона постларини очилиши божхона хизмати масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.
Давлат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш механизмини изчил амалга ошириб боришда божхона хизматини модернизациялаш учун муҳим қадамлар қўйилмоқда.
Бугунги кунда юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани тижорат банкларидан чекловсиз сотиб олиш ва эркин сотиш имконига эга бўлди. Жисмоний шахслар учун нақд пул ва унга тенглаштирилган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтилиш қиймати қайтадан кўриб чиқилди.
2018 йилнинг 1 январидан бошлаб барча жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида божхона ҳудудига кириб келиш ва чиқишда “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий қилинди. Бу ўз навбатида божхона тартиб-таомилларни қисқартиришга ва вақтдан ютишга олиб келмоқда.
Навбатдаги масала божхона кўригида хавфни бошқариш тизими орқали тадбиркорлик (юридик) субъектларининг ишончлилик даражасига қараб тоифаларга ажратиш ҳамда “яшил” ва “қизил” йўлаклар орқали ўтказиш тизимини жорий этиш назарда тутилади. Ҳозирги асосий вазифалар:
· божхона тартиб-таомилларининг енгиллаштириш ва тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратиш, яъни товарларни “реимпорт”, “реэкспорт”, “вақтинча олиб кириш”, “вақтинча олиб чиқиш”, “давлат фойдасига воз кечиш”, “йўқ қилиш” божхона режимларига жойлаштириш учун божхона органлари томонидан бериладиган рухсатномаларни бекор қилиш;
· хавфни бошқариш тизимини қуллаш, ахборот тўплаш ва уни қайта ишлаш, хавфни таҳлил қилиш ва баҳолаш, хавфни бошқаришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш;
· божхона органлари томонидан бериладиган хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатномани бекор қилиш юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқиш амалга оширилмоқда.
Бизнинг фикримизча, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича давлат томонидан қўллаб-қуватлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: |