Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хамидов мухамадхан



Download 9,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/109
Sana29.04.2022
Hajmi9,7 Mb.
#590050
TuriУчебное пособие
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   109
Bog'liq
suv tezhamkor sugorish texnologiyalari

 
 
 
 
 
 
 
 
 
29-расм. Томчилатиб суғоришда тупроқ намлигининг ўзгариш 
________ - оддий (эгатлаб) суғоришда тупроқ намлигининг ўзгариши;
_______ - томчилатиб суғоришда тупроқ намлигининг ўзгариши


130 
6.4.2. ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШНИ ҚЎЛЛАШ ШАРОИТЛАРИ 
Томчилатиб суғориш тизимларини ҳамма жойда, ҳатто бошқа суғориш 
усулларини қўллаш мумкин бўлмаган ва суғориш яхши самара бермайдиган 
шароитларда ҳам қўллаш мумкин. Бунинг учун, томчилатиб суғоришнинг 
муайян ҳудуднинг ўзига хос шароитлари ва етиштириладиган экин турига мос 
келадиган тури тўғри танланса бўлди. 
Томчилатиб суғориш тизимларини, айниқса: 
мураккаб рельефли ва нишаблиги катта участкаларда
ўта қурғоқчил ва шамоли кучли бўлган ҳудудларда; 
тупроқ қатлами юпқа ва сув шимилиши юқори бўлган жойларда; 
суғориш сувини етказиб бериш қимматга тушадиган (насослар ѐрдамида 
сув бериладиган) ҳудудларда; 
суғоришга тозаланган чиқит сувлар ишлатиладиган ҳолатларда қўллаш 
жуда юқори самара беради. 
Қишлоқ 
хўжалик 
экинларини 
етиштиришнинг 
интенсив 
технологияларида, яъни ҳосилнинг катталиги ва сифати намлик ва озиқланиш 
режимини аниқлигига боғлиқ бўлган шароитларда, томчилатиб суғориш 
тизимларини қўллаш жуда яхши самара беради 
 
6.4.3. ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ 
Томчилатиб суғориш технологияси бошқа суғориш усулларига нисбатан 
бир қатор афзалликларига эга бўлиб, уларнинг асосийлари сифатида экин 
ҳосилдорлигининг ортиши ва ҳосил сифатининг яхшиланиши, сув 
ресурсларининг 
тежалиши, 
агротехник 
тадбирларни 
ўтказиш 
учун 
сарфланадиган моддий ва меҳнат ресурсларининг камайиши, экинни 
озиқлантириш учун сарфланадиган ўғитлар миқдорининг камайиши, тупроқ 
ювилишининг буткул бартараф қилинишини алоҳида ажратиб кўрсатиш 
мумкин. 
1-афзаллик: 
Экин 
ҳосилдорлигининг 
ортиши 
ва 
ҳосил
сифатининг яхшиланиши. 
Бошқа суғориш усулларидан фарқли ўлароқ, томчилатиб суғоришда 
экиннинг илдизи ривожланадиган тупроқ қатламида ўсимлик учун оптимал 
бўлган сув-физик муҳит яратилади. 


131 
Экинга сув ва озиқ моддалар унинг эҳтиѐжига мос равишда кичик 
миқдорларда тез-тез берилади. Ўсимлик илдиз қатламида оптимал намлик 
яратилади. Бунда тупроқнинг ҳаддан ташқари, сувга бўкиб кетиши ѐки қуриб 
кетиши каби ҳолатлар тўлиқ бартараф қилинади. Ўсимлик ўзига зарур бўлган 
вақтда сув ва озиқ моддаларни олади. Турли стресс ҳолатларга тушмаган 
ўсимлик ўз энергиясини фақат ривожланиш ва ҳосил тўплашга сарфлайди. 
Натижада, оптимал суғориш ва озиқланиш ҳисобига боғ ва токзорларда 
ҳосилдорлик 40-60 % гача ортса, пахта ва сабзавотлар каби бир йиллик 
экинларда 80 % гача ортади. Пахта ҳосилининг пишиб етилиши эса 10-15 кунга 
эрта ва бирваракайига бўлади. 
Сабзавот далалари томчилатиб суғорилганда, ҳосилнинг сув остида қолиб 
нобуд бўлиши ҳодисаси буткул бартараф қилинади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
30-расм. Томчилатиб суғориш асосида парваришланган олма боғларида 
етиштирилган ҳосил намуналари 


132 
 
2-афзаллик: Экинни суғориш учун берилаѐтган сув ресурсларининг 
тежалиши. 
Томчилатиб суғоришда: 
o
суғориш режими ўсимликнинг сувга бўлган талабига мослиги; 
o
сувнинг тўғридан-тўғри ўсимлик илдиз қатламига берилиши; 
o
тупроқдан буғланадиган сувнинг камлиги; 
o
бегона ўтлар бўлмаслиги боис, барча сув фақат экинга тегишли 
бўлиши; 
o
сувнинг дала бўйлаб тарқалмаслиги ва тупроққа сингиб кетмаслиги; 
o
ташламага сув ташланмаслиги ҳисобига сув тежалиши. 
Томчилатиб суғориш натижасида, бошқа суғориш усулларига нисбатан
20 % дан 80 % гача сув тежалади. 

Download 9,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish