130
6.4.2. ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШНИ ҚЎЛЛАШ ШАРОИТЛАРИ
Томчилатиб суғориш тизимларини ҳамма жойда, ҳатто бошқа суғориш
усулларини қўллаш мумкин бўлмаган ва суғориш
яхши самара бермайдиган
шароитларда ҳам қўллаш мумкин. Бунинг учун, томчилатиб суғоришнинг
муайян ҳудуднинг ўзига хос шароитлари ва етиштириладиган экин турига мос
келадиган тури тўғри танланса бўлди.
Томчилатиб суғориш тизимларини, айниқса:
мураккаб рельефли ва
нишаблиги катта участкаларда;
ўта қурғоқчил ва шамоли кучли бўлган ҳудудларда;
тупроқ қатлами юпқа ва сув шимилиши юқори бўлган жойларда;
суғориш сувини етказиб бериш қимматга тушадиган (насослар ѐрдамида
сув бериладиган) ҳудудларда;
суғоришга тозаланган чиқит сувлар ишлатиладиган ҳолатларда қўллаш
жуда юқори самара беради.
Қишлоқ
хўжалик
экинларини
етиштиришнинг
интенсив
технологияларида, яъни ҳосилнинг катталиги ва сифати намлик ва озиқланиш
режимини аниқлигига боғлиқ бўлган шароитларда, томчилатиб суғориш
тизимларини қўллаш жуда яхши самара беради
6.4.3. ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Томчилатиб суғориш технологияси бошқа суғориш усулларига нисбатан
бир қатор афзалликларига эга бўлиб, уларнинг
асосийлари сифатида экин
ҳосилдорлигининг ортиши ва ҳосил сифатининг яхшиланиши, сув
ресурсларининг
тежалиши,
агротехник
тадбирларни
ўтказиш
учун
сарфланадиган моддий ва меҳнат ресурсларининг камайиши,
экинни
озиқлантириш учун сарфланадиган ўғитлар миқдорининг камайиши, тупроқ
ювилишининг буткул бартараф қилинишини алоҳида ажратиб кўрсатиш
мумкин.
1-афзаллик:
Экин
ҳосилдорлигининг
ортиши
ва
ҳосил
сифатининг яхшиланиши.
Бошқа суғориш усулларидан фарқли ўлароқ, томчилатиб суғоришда
экиннинг илдизи ривожланадиган тупроқ қатламида ўсимлик учун оптимал
бўлган сув-физик муҳит яратилади.
131
Экинга сув ва озиқ моддалар унинг эҳтиѐжига
мос равишда кичик
миқдорларда тез-тез берилади. Ўсимлик илдиз қатламида оптимал намлик
яратилади. Бунда тупроқнинг ҳаддан ташқари, сувга бўкиб кетиши ѐки қуриб
кетиши каби ҳолатлар тўлиқ бартараф қилинади. Ўсимлик ўзига зарур бўлган
вақтда сув ва озиқ моддаларни олади. Турли стресс ҳолатларга тушмаган
ўсимлик ўз энергиясини фақат ривожланиш ва ҳосил тўплашга сарфлайди.
Натижада, оптимал суғориш ва озиқланиш ҳисобига боғ ва токзорларда
ҳосилдорлик 40-60 %
гача ортса, пахта ва сабзавотлар каби бир йиллик
экинларда 80 % гача ортади. Пахта ҳосилининг пишиб етилиши эса 10-15 кунга
эрта ва бирваракайига бўлади.
Сабзавот далалари томчилатиб суғорилганда, ҳосилнинг сув остида қолиб
нобуд бўлиши ҳодисаси буткул бартараф қилинади.
30-расм. Томчилатиб суғориш асосида парваришланган олма боғларида
етиштирилган ҳосил намуналари
132
2-афзаллик: Экинни суғориш учун берилаѐтган сув ресурсларининг
тежалиши.
Томчилатиб суғоришда:
o
суғориш режими ўсимликнинг сувга бўлган талабига мослиги;
o
сувнинг тўғридан-тўғри ўсимлик илдиз қатламига берилиши;
o
тупроқдан буғланадиган сувнинг камлиги;
o
бегона ўтлар бўлмаслиги боис, барча сув фақат
экинга тегишли
бўлиши;
o
сувнинг дала бўйлаб тарқалмаслиги ва тупроққа сингиб кетмаслиги;
o
ташламага сув ташланмаслиги ҳисобига сув тежалиши.
Томчилатиб суғориш натижасида, бошқа суғориш
усулларига нисбатан,
20 % дан 80 % гача сув тежалади.
Do'stlaringiz bilan baham: