сифонлар, қисқа
қувурчалар, бир дамбали ўқ ариқлар
ўрнатиш ѐки тупроқ ўзанли муваққат
ариқларни
юмшоқ
ѐки
қаттиқ суғориш қувурлари
, суғориш машиналари,
автомат новлар билан алмаштириш охирги вақтларда суғориш амалиѐтида
қўлланилмоқда.
Сифонларнинг энг қулай қўлланиш чегаралари ўрта, паст ва кучсиз сув
ўтказувчан тупроқларда, суғориш эгатларининг нишаблик қиймати 0,007 гача
бўлган тупроқлар ҳисобланади.
Уларнинг ҳисоби, қисқа сифон қувурнинг кўндаланг кесим ўлчамини
аниқлашдан ва ҳозирда чиқарилаѐтган стандартларга мослашдан иборатдир.
Ҳозирда, ТСН-25, (d=25 мм) СН
к
-0,000 (d=25 мм) СН
п
-0,000 (d=35,4 мм) ли
ўзи ишлайдиган сифонлар ишлаб чиқаришда мавжуд бўлиб, улар полиэтилен
аралаш пластмасса материаллардан 1 л/с гача сув сарфли қилиб чиқарилмоқда.
Бу кўчма суғориш арматураларидан фойдаланилганда, 100 л/с гача бўлган
сувни бир сувчи бошқара олиши мумкин. Сувчининг кунлик иш унуми 3-4 га
гача боради. Бир сувчига бўлган мавсумий юклама 5 га ни ташкил этади.
Бир дамбали ўқ ариқлар.
Нишабсиз қилиб текисланган суғориш
майдончасининг қарама-қарши томонларидан бир увотли ўқ ариқлар ҳосил
қилинади. Бу ўқ ариқлар, одатдаги ўқ ариқлардан, суғориш этаги томони
дамбасининг йўқлиги билан фарқ қилади. Бунда, ўқ ариқдан сув тўғридан-тўғри
суғориш эгатларига таралади.
117
Увотсиз ўқ ариқлар бир-бирига чуқур эгатлар билан туташтирилади. Бу
турдаги сув бериш усули, тупроқнинг сув ўтказувчанлик даражасидан катъий
назар, кичик (
i=0,0075
) нишаблик суғориш майдонларида қўлланилади. Бу
ҳолатда, 1 сувчи, бир вактда 100 ва ундан ортиқ эгатларга сувни автоматик
равишда тарайди ва 100 л/с гача бўлган сув сарфини бошқариши мумкин. Иш
яхши ташкил этилганда, сувчининг кунлик иш унуми 3-4 га гача етиши
мумкин. Бунда, 1 сувчига бўлган мавсумий юклама 10 га ни ташкил этади.
Кўчма эгилувчан (22-расм) ва қаттиқ суғориш қувурлари мелиоратив мато,
эгилувчан полиэтилен, қаттиқ полимер, қаттиқ алюминлардан тайѐрланиб, ТП-
120, КОП-200, ТАП-150(200); ТПР-150(200); ТОГ-125 (160, 200) маркаларга
фарқланади, уларда сув сарф 10-110 л/с; босим 0,5-3,0 м; узунлиги 100, 118,8–
200 м; сув чиқаргич тешиклари орасидаги масофа 0,6-0,9 м; хизмат қилиш
муддати 1 йилдан 10 йилгачадир. Бундай сув бериш қурилмалари сувни, асосан
очиқ (нов) ва ѐпиқ (қувур) суғориш тармоқларидан олишга мослангандир.
Бу
кўринишдаги
суғориш
мосламалари
тупроқнинг
сув
ўтказувчанлик даражаси турлича
бўлиб, аммо суғориш эгатларининг
нишаблик
қиймати
0,001-0,0075
бўлганда, амалга ошириш мақсадга
мувофиқдир.
Бунда, 1 сувчини иш унуми 4,5-
5 га гача етади. Мавсумий юклама 1
сувчига 8-10 га ни ташкил қилади.
Бу суғориш қувурларида ҳосил бўладиган муаммо, уларда лойқа чўкиш ва
уларни ҳар бир суғоришдан сўнг кўчиришдир.
Қаттиқ қўзғалмас суғориш қувурлари тупроқ ҳайдов қатламининг 0,35-0,45
м чуқурлигида жойлаштирилиб, улардан сув ер юзасига булоқ кўринишида ҳар
бир эгат, йўлак ѐки жўяк тўғрисидан чиқарилади. Сув чиқариш учун
белгиланган масофада, кўндаланг кесим ўлчами 3-8 мм ли бўлган тешик ѐки
22-расм. Кўчма эгилувчан
суғориш қувури
118
тирқишлар сунъий усулларда (асосан жойида пармалаб) ҳосил қилинади.
Тешиклар орасидаги масофа ҳар ѐки бир икки суғориш эгати, йўлаги ѐки жўяк
орасидаги масофага тенг қилиб олинади. Қувурлар орасидаги масофа асосан
эгат, йўлак ѐки жўяк узунлигига тенг қилиб олиниб, 150-200 м дан ошмаслиги,
мақсадга мувофиқдир.
Суғориш агрегатлари суғориш сувини биратўла бир неча ўнлаб эгатларга
механик усулда тақсимлаб бериш ва бошқаришга хизмат қилади. Ҳозирда,
мавжуд қишлоқ хўжалигида ишлатилаѐтган суғориш агрегатлари юмшоқ
қувурлар (ППА-165, ППА-300) ва қаттиқ қувурлар (АПШ-1) билан
жиҳозланган.
ППА-165 ва ППА-300 кўчма суғориш агрегатлари эгатлаб (ППА-165) ва
пол челлаб (ППА-300) суғоришга мўлжалланган. Улар Т-28 тракторига осилган
ПНС-165(300) насоси ва юмшоқ қувур комплектидан иборатдир. Уларнинг
техник кўрсатгичлари:
Q
=150-200 (245-312) л/с;
Н
=4-5,5 (3,0) м;
Иш унуми-120 (115-315) га/мавсум;
Сув сўриш чуқурлиги-1,5 м;
d
=300 мм;
l
=300 м (480 м).
Улар, асосан, очиқ суғориш тармоғидан сувни сўришга мўлжаллангандир.
ППА-165 да сув чиқариш тешиклари 0,6; 0,9 м да ҳосил қилинса, ППА-300 да
ҳар 20 м га мўлжалланган.
Бу кўринишдаги суғориш агрегатлари тупроқнинг турли сув
ўтказувчанлик даражасида, суғориш эгатининг нишаблик қиймати 0,0025 гача
бўлганда қўлланилади.
Бу агрегатларнинг иш унуми 1,2 –1,5 га/кунни ташкил этиб, 1 агрегатга
бўлган мавсумий юклама 30 га ни ташкил этади.
Автоматлаштирилган новлар кўринишдаги қурилма суғориш далаларини
эгат йўналаши бўйича, эгат ѐки йўлак узунлиги 1=300-350 м бўлган ҳолда,
119
суғориш эгати ѐки йўлагига кўндаланг кўринишда қўлланиш тавсия этилади. Бу
ҳолатда сув суғориш эгатига ѐки йўлагига тўғридан-тўғри автоматик равишда
доимий тармоқдан (нов ѐки қопламали шохариқдан) таралади.
Ушбу суғориш тизимида, сувчини иш унуми 10-12 га/кун ни ташкил этиб,
бир сувчига бўлган мавсумий юклама 35 гани ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |