Эскидан суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлардан иборат бўлиб, Боёвут туманининг «Ғалаба» массиви, лёссимон қумоқларида шаклланган Сирдарёнинг I-II-қайир усти террасасида жойлашган.
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот давлат институтининг 2007-2014 йилларда олиб борган тадқиқотларида, массив ҳудудида турли механик таркибли, эскидан суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларнинг катта массивлари аниқланган, бундай тупроқлар майдони массив (1-КМ) бўйича 5588,8 гектарни ташкил этади.
I-калит майдони суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларининг морфологик тузилиши ва асосий белгилари қуйида таърифланган кесма мисолида ўз аксини топган.
Аҳқ (0-33 см)-бўз рангли, кучсиз намланган, ўрта қумоқ, майда кесакчали, зичлашмаган-сочилувчан, ўсимлик илдизлари ва хашорат қолдиқлари учрайди, кейинги қатламга ўтиши, аста-секин, зичлиги бўйича;
Аҳоқ (33-48 см)-бўз рангли, ўртача намланган, ўрта қумоқ, йирик донадор, ўртача зичлашган, илдизчалар кам, ер ости жониворларининг излари учрайди, кейинги қатламга ўтиши аниқ - ранги бўйича;
В1 (48-87 см)-оч бўз рангли, ўртача намланган, ўрта қумоқ, донадор, ўртача зичлашган, ҳашорат ва қурт-қумурсқаларнинг излари ҳамда тузларнинг майда кристаллари учрайди, кейинги қатламга ўтиши аста-секин зичлиги бўйича;
В2 (87-149 см)-оч бўз рангли, кучли намланган, ўрта қумоқ, чангсимон, кучсиз зичлашган, аҳён-аҳёнда ҳашоратларнинг излари кузатилади; 150 см дан грунт сувлари очилади.
Тупроқнинг умумфизиковий, сув-физикавий, физик-кимёвий, агрокимёвий, биологик ва бошқа хоссалари унинг механик таркиби билан чамбарчас боғлиқ. Шулар билан бир қаторда тупроқнинг иссиқлик режими, унинг ҳарорат тартиботи, физик-механик хоссалари-ишлов бериш вақтидаги солиштирма қаршилиги, тупроқнинг етилиш муддатлари ва бошқа хоссалари, уларни агрономик жиҳатдан баҳолаш, тупроққа ишлов бериш технологиялари, тузли эритмаларининг тупроқ қатламларида ҳаракатланиши, туз тўпланиши ва қайта шўрланиш жараёнларининг кўринишлари, сув-туз тартиботлари ва мувозанатлари, тупроқ намлиги ва ўсимликлар учун зарур бўлган озиқа моддаларининг миқдори ҳам асосан тупроқнинг механик таркибига боғлиқ.
Таърифланаётган калит майдони суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларининг механик таркиби тўғрисидаги 2017 йилги маълумотларга кўра, мазкур массив тупроқлари асосан ўрта қумоқлардан иборат бўлиб, айрим ҳолатларда пастки қатламларда енгил қумоқлар билан алмашади. Физик лой (<0,01 мм дан кичик заррачалар) миқдори 20,0-39,3% ни ташкил этади, бу тупроқлар учун йирик чанг (0,05-0,01 мм) заррачаларининг устунлиги характерли хусусият бўлиб, тупроқ қатламларида 36,4-51,3% ни, ўртача чанг (0,01-0,005 мм) заррачалари 2,3-22,0%, майда чанг (0,005-0,001 мм) заррачалари 2,8-17,9% ни ташкил этгани ҳолда, майда қум заррачалари (0,1-0,05мм) 4,8-21,9 % ни, ил заррачаларининг миқдори эса 8,2-16,6 % ни ташкил этади (3.1.1-жадвал). қолдиқларини қолдирувчи маданий
3.1.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |