Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


III. СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРДАГИ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ



Download 221,64 Kb.
bet11/20
Sana21.02.2022
Hajmi221,64 Kb.
#69976
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
2 5402606629692639506

III. СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРДАГИ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ
3.1. Ўрганилган суғориладиган тупроқларининг қисқача тавсифи
Мирзачўлнинг суғориладиган ҳудудларида, асосан, гидроморф ва ярим гидроморф тупроқлар кенг тарқалган бўлиб, ерларни ўзлаштириш ва суғоришдан олдинги (табиий) ўтмишдошлари, оч тусли бўз тупроқлар ҳисобланади [98; 39-б]. Бу ҳудудда тупроқлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш мақсадида ўзлаштириш, айниқса, суғориш натижасида, қўриқ оч тусли бўз тупроқлар янги гидротермик (грунт сувларининг тупроқ устки қатламларига капиллярлар орқали кўтарилиши, ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши ва бир қисмини тупроқ юзасидан буғланиши) шароитида шаклланиб, яъни эволюцион жараёнлар, юқори намлик-гидроморф шароитда кечиб, ярим гидроморф ва гидроморф тупроқлар вужудга келган. Турли даражада минераллашган грунт сувларини ер юзасига яқин кўтарилиши оқибатида тупроқларда шўрланиш жараёни содир бўлган. Ҳозирги вақтда тадқиқот объекларида оралиқ (ўтувчи) тупроқларнинг кенг тарқалганлиги ва гидроморф шароитнинг янада кучаяётганлиги кузатилмоқда.
Суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлар келиб чиқишига кўра, оралиқ “ўтувчи” тупроқлар қаторини ташкил этади. Грунт сувларининг мўътадил таъсиридаги (2-3 м) бу тупроқлар Сирдарё вилоятида энг кўп тарқалган. Улар оч тусли бўз тупроқлар минтақасини Марказий Мирзачўл текислигида, ер ости сувлари ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши ҳамда қайта кўтарилиши, натижасида шаклланган. Бўз-ўтлоқи тупроқлари ер ости сувларининг мунтазам кўтарилиши ҳисобига, тупроқнинг устки қатламларгача капилляр намланиб туради, қуйи қатламларида кулранг тусдаги ҳира яшил доғли лойлар пайдо бўлган. Тупроқнинг юқори қатламларида оч қишғиш-малларанг чириндили қатлам ажралиб туради ва гумус миқдори ўртача 0,8-1,2% атрофида кузатилади. Ҳаракатчан фосфор 20,5-42,2 мг/кг, калий - 175-300 мг/кг ни, карбонатли қатламдаги СО2 карбонатлар миқдори 7-9% ни ташкил этади. Ер ости сувлари 2-3 м чуқурликда бўлиб, даврий юқориги қатламларига кўтарилиб туради. Бу тупроқлар тез шўрланишга мойил бўлиб, хлорид-сульфатли ва сульфат-хлоридли типда турли даражада шўрланган, кучсиз баъзан ўртача гипслашган. Вилоятнинг «жанубий» тоғ олди ҳудудлари суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларида кучсиз ирригацион эрозия жараёни кузатилади, жануби-шарқий ҳудудлар шамол эрозиясига учраган. Бўз-ўтлоқи тупроқларда ўтлоқи тупроқлар томон тадрижий (эволюция) ривожланиши давом этмоқда.

Download 221,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish