Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети б.Қурбанов, Ш. Турабоева



Download 222,95 Kb.
bet74/81
Sana15.04.2022
Hajmi222,95 Kb.
#554916
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   81
Bog'liq
8-синф 2017

4. "Одам-белгили тизим". Касбларнинг бу типида шартли белгилар, рақамлар, кодлар, табиий ёки сунъий тиллар асосий етакчи меҳнат предмети ҳисобланади. Ҳозирги замон кишиси белгилар ва белги тизимлари дунёсида -текстлар, чизмалар, схемалар, карталар, жадваллар, формулалар, йўл белгилари ичида яшайди. Бинобарин, буларнинг ҳаммасини биладиган тегишли мутахассислар ҳам зарур.
"Одам-белгили тизим" типидаги касблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ҳужжатларни (она тилида ёки чет тилида) расмийлаштириш, иш юритиш, текстлар ва уларнинг қайта ёзилиши, қайта кодлаштирилиши билан боғлиқ бўлган касблар: таржимон, секретар-машинистка, телеграфчи, техник редактор ва б.;
- сонлар, миқдорий нисбатлар меҳнат предмети ҳисобланган касблар: ҳисоблаш машиналарининг оператори, назоратчи, ғазначи, дастурчи, ҳисобчи, техник-режаловчи ва б.;
- шартли белгилар тизими, объектларнинг схематик тасвири кўринишидаги маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган касблар: чизмакаш, топограф, техник-геодезист, инженер ва б.
Мазкур типдаги касбларнинг бирортасида муваффақиятли ишлаш учун мана шу белгилар оламига, сиртдан қараганда қуруқ белги бўлиб кўринадиган одамга хаёлан шўнғиб кетадиган, теварак-атрофни ўраб олган ҳаётдаги предметли хусусиятларни бирдан унута оладиган ва бутун диққат-эътиборини у ёки бу белгидан иборат маълумотларга қарата оладиган даражадаги алоҳида қобилият зарур бўлади. Шартли белгилар шаклидаги маълумотларни қайта ишлаш вақтида бу маълумотларни назорат қилиш, текшириш, ҳисобга олиш, қайта ишлаш вазифаси, шунингдек, янги-янги белгилар белги тизимларини яратиш вазифаси пайдо бўлади.
5. "Одам-бадиий образ". Касбларнинг бу типида бадиий образлар, уларнинг тузилиш усуллари етакчи меҳнат предмети ҳисобланади. Бу ерда қуйидаги касбларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- тасвирий фаолият билан боғлиқ бўлган касблар: бадиий мебеллар ишлаб чиқариш бўйича дурадгор, тошга ўйиб гул солувчи, ёритиш электротехниги (театрда), поябзал конструктор-моделери, график-рассом ва б.;
- мусиқа фаолияти билан боғлиқ бўлган касблар: пионино ва роялларни созловчи, оркест артисти, бастакор ва б.;
- адабий-бадиий фаолият билан боғлиқ бўлган касблар: бадиий адабиёт муҳаррири, адабий ходим ва б.;
- актёрлик-саҳна фаолияти билан боғлиқ бўлган касблар: театр артисти, эстрада артисти ва б.
"Одам-бадиий образ" типидаги касбларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундан иборатки, ходим амалга оширган, сарф қилган меҳнатининг анчагина қисми ташқи томондан қараган кишининг кўзига кўринмай, яширинча қолади. Бундан ташқари, меҳнатнинг сўнгги натижасига эришиш учун, яъни ижронинг енгил, зўриқмасдан бажарилиши ва ўйналаётган ролнинг табиий чиқиши учун кўпинча махсус куч-ғайрат сарф қилишга тўғри келади. Чунончи, саҳнада бор-йўғи бир неча минут давом этадиган томошани кўрсатиш учун артист ҳар куни бир неча соатлаб меҳнат қилиши керак. Мазкур типдаги касбни танламоқчи бўлсангиз меҳнатнинг мана шу яширин томони тўғрисида ўйлаб кўринг, эҳтимол, бу ишни бажариш сизнинг қўлингиздан келмай қолиши ҳам мумкин.

Download 222,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish