3-машғулот
(Амалий машғулот)
Мавзу: Тўқишнинг мураккаб усуллари, болалар панчосини тўқиш
Дарснинг мақсади:
1) таълимий - ўқувчиларга тўқишнинг мураккаб усулларини ўргатиш;
2) тарбиявий - ўқувчиларни сабрли бўлишга, гўзалликни ҳис қилишга ўргатиш;
3) ривожлантирувчи - ўқувчиларнинг тўқувчилик ишлари ҳақидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш.
4) ижодий –ўқувчиларга тўқувчилик ишларига мустақил фикр билан ёндашиш, тўқилган буюмларга бадиий безак бериш, ранг танлашни ўргатиш.
5) амалий- тўқилган тайёр буюмга қараб намуна тайёрлаш кўникма ва малакасини ҳосил қилиш.
Касбга йўналтирувчи мақсад: ўқувчиларни тўқувчилик касбига қизиқтириш.
Дарснинг вазифалари:
- тўқувчилик ҳунари ҳақидаги тушунчаларни кенгайтириш;
- ўқувчиларга мураккаб тўқиш ишларини ўргатиш.
Дарс типи: Янги билимлар бериш.
Дарс тури: назарий.
Дарсда қўлланиладиган ўқитиш методлари: Тақдимот, баҳс-мунозара, савол-жавоб, кластер, зинама-зина.
Фанлараро боғланиш: расм, тасвирий санъат, чизмачилик, математика, физика, иқтисодий билим асослари ва б.
Дарснинг жиҳози: тарқатма материаллар, компьютер, проектор, экран, слайдлар, тўқувчилик ишларидан намуналар, кўргазмали қуроллар, асбоб-ускуналар.
Дарснинг бориши:
I. Ташкилий қисм.
II. Сўраш. Ўтилган мавзу юзасидан савол-жавоб ўтказиш.
III. Янги мавзу баёни.
Режа:
1. Тўқувчилик ва тўқувчилик касби тўғрисида маълумот.
2. Тўқишнинг мураккаб усулларини ўрганишда кручокдан фойдаланиш сирлари.
1. Тўқувчилик ва тўқувчилик касби тўғрисида маълумот
Тўқувчилик – энг қадимги касблардан биридир. Тўқувчилик касбини эгаллаш орқали қизларимизни ҳаётга тайёрлашдек зарур вазифа бажарилади, чунки ҳар бир аёл тўқувчилик сирларини билиши керак. Тикувчилик касби қатори тўқувчилик касби ҳам шарафли касблардан бири ҳисобланади.
Тўқиш - қадимий ва оммабоп қўл меҳнати турларидан ҳисобланади. Трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш саноати қанчалик тез суръатларда ривожланишига қарамай, қўлда тўқилган кийим ва буюмларга бўлган қизиқиш йилдан - йилга ортиб бормоқда, чунки танланган тўқув ипи ёрдамида инсон тўқиш ҳунарини мукаммал ўрганган бўлса, ўзининг дидига, талабига мос келадиган турли мавсумлар учун мўлжалланган хилма-хил кийимлар ва буюмларни қўлда тўқиб олиш имкониятига эга бўлади.
Ҳунар албатта ёшликдан ўргатилади. Юртимизда кўпгина ўқув юртларида амалий санъат турларига оид ҳунарларни ўргатиш билан бир қаторда тикиш, қўлда тўқиш ҳунарини ўргатадиган мактабдан ташқари муассасалар ҳам фаолият юритмоқда. Бу ҳунар ёш авлодда меҳнатга муҳаббат, бадиий дид ва маҳорат, сабрлилик ва ижодкорлик туйғуларини шакллантиради. Қўлда тўқиш тўгараклари мактаблар қошида ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларида, маҳалла қўмиталари қошида ташкил этилади. Бу тўгаракларда ёшлар қўлда тўқиш тарихи, тўқув жиҳозлари ва иплари турлари, улардан тўғри фойдаланиш, тўқиш услублари, тўқилган буюм ва кийимларни керакли ўлчовда тўқиш, тўқилган кийимларга ишлов бериш, уларни асраш каби малакаларни эгаллайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |