Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети б.Қурбанов, Ш. Турабоева



Download 222,95 Kb.
bet11/81
Sana15.04.2022
Hajmi222,95 Kb.
#554916
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   81
Bog'liq
8-синф 2017

Дарснинг жиҳози: компьютер, проектор, экран, слайдлар, тадбирлар режаси, кўргазмали материаллар.
Дарснинг бориши:
I. Ташкилий қисм.
II. Сўраш. Ўтган дарс мавзуси юзасидан савол-жавоб ўтказиш, Янги педогогик ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда ўқувчиларнинг билимини назорат қилиш. Ўқувчиларнинг берган жавобларини умумлаштириб, Янги мавзу юзасидан йўл-йўриқлар бериш.
III. Янги мавзу баёни
Режа:
1.Халқ ҳунармандчилиги бўйича кўргазма ва танловларни ташкил этиш тартиби.
2.Мамлакатимизда анъанавий халқ ҳунармандчилиги бўйича ташкил этилаётган кўрик танловлар ва грантлар.
1. Халқ ҳунармандчилиги бўйича кўргазма ва танловларни ташкил этиш тартиби. Кейинги йилларда иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида мамлакатимизда турли хил тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Масалан, "Келажак овози", "Меҳр нури" жамғармалари ўтказаётган кўрик-танловлар шулар жумласидандир. Катта ёшдаги тадбиркорлар, ишбилармонлар ва ҳунармандлар учун эса "Ташаббус" кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.
Бундай тадбирларни мактаб миқёсида ёки бир неча мактаблар иштирокида ҳам ўтказиш мумкин. Қуйида мана шундай тадбирлардан бирини ўтказиш бўйича тавсиялар берилган.


"Йигит ҳусни - ҳунар" мавзусидаги кўрик-танловни ташкил этиш
НИЗОМИ
Кўрик-танловнинг мақсади: ўқувчиларга анъанавий халқ ҳунармандчилиги турларини ўргатиш орқали уларни касб-ҳунарга йўллаш, миллий халқ ҳунармандчилик анъаналари билан таништириш, тадбиркорлик ва касаначилик фаолиятига йўллаш.
Кўрик-танловнинг вазифалари:
- ўқувчиларнинг мамлакатимизда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ва таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар моҳиятини нақадар теран англаётганликларини аниқлаш ҳамда уларда мана шу серқирра жараённи ўқувчи-ёшлар ўз ўрнида ҳис этиши, амалга оширилаётган эзгу ишларнинг ҳаётбахш таъсири ҳақида мустақил фикрларини амалий ифода эта олиш кўникмаларини шакллантириш;
- умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг меҳнат таълими фанидан Давлат таълим стандарти ва ўқув дастури талабларини қандай ўзлаштираётганликлари даражасини аниқлаш;
- "Мустақиллик менга нима берди, деб эмас, балки мен мустақил юрт учун қандай ишларни амалга оширдим" иборасини нечоғлик тушунганликларини аниқлаш;
- халқ ҳунармандчилиги бўйича буюмлар тайёрлашда ўзбек халқ ҳунармандчилиги санъатининг миллий анъаналаридан мақсадга мувофиқ фойдаланиш;
- халқ ҳунармандчилиги бўйича иш усулларини ўргатиш ва бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган буюмлар тайёрлаш технологиясини ўргатиш;
- ўқувчиларни қобилият даражаси ва шахсий қизиқишларини ҳамда халқ ҳунармандчилигига оид касб-ҳунарларга йўналтириш.

Download 222,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish