Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети инвестицион лойиҳалар таҳлили



Download 42,48 Kb.
bet1/8
Sana11.04.2022
Hajmi42,48 Kb.
#544284
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 мавзу. Лойиҳалар таҳлилинингг иқтисодий концепциялари


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР ТАҲЛИЛИ


ЎҚУВ УСЛУБИЙ МАЖМУА


ГУЛИСТОН – 2019
Тузувчи: А.Б.Мухаметов

Лойиҳалар таҳлили (Ўқув услубий мажмуа). -Гулистон., ГДУ, 2019.


Тақризчилар:


1. Сатторқулов Обидқул Турдиқулович – ГулДУ, Иқтисодиёт кафедраси мудири, и.ф.н., доцент
2. Бурҳонов Алишер Ходжимуратович - Иқтисодиёт кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди

Ушбу ўқув мажмуада лойиҳаларнинг моҳияти ва уларни тайёрлаш, лойиҳа таҳлили концепцияси, лойиҳаларини молиявий-иқтисодий баҳолашнинг услубий асослари ва усуллари, лойиҳаларни таҳлил қилишнинг турли жиҳатлари ёритилган. Лойиҳаларни техник, институционал, ижтимоий, экологик, молиявий ва иқтисодий таҳлил қилиш масалалари алоҳида-алоҳида мавзуларда берилган; шунингдек лойиҳаларнинг таваккал хавфини баҳолаш мавзуси ўрин олган. Иқтисодий таҳлилнинг услуби инвестиция лойиҳаларининг таҳлили услубидан ва ёндашувидан тубдан фарқ қилади. Иқтисодий таҳлил жараёнида лойиҳа мамлакат иқтисодиёти учун қандай наф бериши, мамлакат макроиқтисодиётига, унинг монитар ва фискал сиёсатига алоқадорлиги кенг ва чуқур таҳлил қилинади. Лойиҳа таҳлилида асосий эътибор инвестицияларни самарадорлигига қаратилади ва бу кўпроқ инвесторларни қарашини ҳамда давлат манфатларини мувозанатини ифода этади. Шу билан бирга ушбу қўлланмада экологик, институционал, ижтимоий, макроиқтисодий ва молиявий иқтисодий ёндашувларга алоҳида эътибор қаратилган. Инвестиция лойиҳаларини таҳлилида эса бундай кўп қиррали ёндашув чекланган ва асосий эътибор инвестор ва тижорат нуқтаи назаридан қаралади. Шу сабабли ушбу қўлланма иқтисодий - аналитик хусусиятга эга.


Қўлланма иқтисодиёт йўналишида таълим олинаётган талабаларга мўлжалланган. Ундан лойиҳаларни тузиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.


КИРИШ

Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялаш, таркибий қайта қуриш, иқтисодий ўсишнинг барқарор, юқори суръатларини таъминлаш вазифалари иқтисодиётимизга жалб этилаётган инвестициялар ҳажмини тўхтовсиз ўстиришини, ҳар бир сўмлик инвестиция энг зарур, энг кўп самара берадиган объектларга сарфланишини талаб этади. Ички инвестиция манбаларининг чекланганлиги хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида ҳам катта куч-ғайратни талаб этмоқда. Афсуски қулай инвестиция муҳити яратилиши, давлат томонидан инвестиция фаолияти қонун йўли билан қўллаб-қувватланишига қарамасдан, инвестиция жараёнларида бир қатор муаммолар сақланиб келмоқда.


Бундай ҳолатнинг сабаблари қаторида ваколатли идораларда техник-иқтисодий асосланган лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш муддатлари чўзиб юборилаётганлиги ҳамда инвестиция лойиҳалари бўйича ишловчи тизимни малакали кадрлар билан таъминлашни талаб этмоқда.
Мамлакат иқтисодиёт вазирлигида, вилоят ҳокимликларининг иқтисодиёт бошқармаларида ва қатор вазирлик ва идораларда инвестиция лойиҳалари билан бир қаторда ижтимоий, экологик, инновацион, институционал ва бошқа туркумдаги лойиҳаларни ишлаб чиқаришда, уларни таҳлил қилиш ва амалга оширишда айниқса юқори малакали кадрларга эҳтиёж сезилмоқда.
Лойиҳалар етарлича чуқур ва илмий таҳлил қилинмаслиги оқибатида амалга оширилган баъзи лойиҳаларда кўзда тутилган самарага эриша олинмаяпди. Лойиҳа таҳлилини чуқур биладиган, унинг барча жиҳатларини тушунадиган, зарур бўлса малакали мутахассисларни жамлаб, лойиҳа таҳлили бўйича фаолиятни уюштира оладиган мутахассисларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ортиб бормоқда. Кўриниб турибдики, мақсадга «Лойиҳалар таҳлили» фанини пухта ўрганиш, бу жараёнда тавсия қилинаётган адабиётлар устида тинимсиз ишлаш орқалигина эришиш мумкин. Ушбу қўлланма шу ҳаётий зарурат маҳсулидир. Унда иқтисодиёт йўналишида таълим олаётган талабалар ва барча лойиҳалар таҳлили билан қизиқувчилар учун лойиҳа таҳлилининг энг муҳим жиҳатлари баён қилинган.

Download 42,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish