Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети инвестицион лойиҳалар таҳлили


Иқтисодиётни ривожлантиришни асосий йўли – лойиҳаларни яратиш ва амалга ошириш



Download 42,48 Kb.
bet6/8
Sana11.04.2022
Hajmi42,48 Kb.
#544284
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 мавзу. Лойиҳалар таҳлилинингг иқтисодий концепциялари

1.5.Иқтисодиётни ривожлантиришни асосий йўли – лойиҳаларни яратиш ва амалга ошириш

Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодиётни модернизациялаш дастури асосида 2015-2019 йилларда 852 лойиҳани амалга ошириш назарда тутилмоқда.


Уларнинг 127 таси инновацион лойиҳалар бўлиб, қиймати 12.3 миллиард долларга тенг.
Республикамиз мустақиликка эришиб, бозор муносабатларини ривожланаётган экан, иқтисодиётни жадал ривожлантиришни энг асосий омиллардан бири бўлган инвестиция сиёсатига боғлиқдир. Инвестиция сиёсатининг самарадорлигини таъминлаш иқтисодиётнинг устувор йўналишлари ва ҳозирги кун талабларига жавоб берадиган мукаммал инвестиция дастурини ишлаб чиқишни талаб этади.
Шу боис ҳам мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ инвестицияларни, хусусан, хорижий инвестицияларни устувор инвестиция лойиҳаларига жалб қилишга алоҳида эътибор берилди. Инвестиция фаолиятининг эркинлиги ва ривожланишини таъминлаш мақсадида унинг ҳуқуқий асосини мустахкамлаш учун «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги, «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги, «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди.
Мазкур қонунлар хорижий инвестицияларни жалб қилишни, хорижий шериклар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашни ва ривожлантиришни, устувор инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни ва мамлакатда инвестицион фаолликни оширишни рағбатлантиришга йўналтирилган.
Инвестиция лойиҳалари, аввало, устувор тармоқларга, яъни нефт ва химия саноати, транспорт, энергетика, ер ости қазилма бойликларини ишлаб чиқаришга, қурилиш, телекоммуникация тармоқларига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ва уларни кенг қайта ишлашга, туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилиши лозим.
Мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун, энг аввало, қулай инвестиция муҳити барпо этилиши лозим бўлади. Қулай инвестиция муҳити инвесторнинг у ёки бу давлат иқтисодиётига маблағ сарфлаш учун шарт-шароитларнинг қулайлигини, яъни сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий шароитларнинг яратилганлигини баҳолашдаги барча ҳисоб-китоблар мажмуасини ўз ичига олади. Инвестиция муҳитининг жозибадорлиги унга таъсир этувчи омиллар даражасига боғлиқдир.
Ҳар бир мамлакатдаги инвестиция муҳити биринчи навбатда, унинг сиёсий барқарорлигидадир. Худди ана шу омил чет эллик инвесторларнинг бошқа мамлакатга муддатли шартномалар асосида ресурсларни киритиш имкониятини беради.
Инвестиция муҳитига таъсир этувчи омиллардан яна бири ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлигидир. Бу эса инвесторнинг инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун кафолат вазифасини бажаради.
Ўзбекистонда инвестиция сиёсатининг асосий тамойиллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1. Ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қуроллантириш ва модернизациялаш, янги иш ўринларини яратиш асосида иқтисодий ўсиш барқарорлигини таъминлаш.
2. Вазирликлар, концернлар, корпорациялар ва иқтисодиётнинг бошқа бўлимлари иштирокида ва адрес дастурларига қатъий риоя қилган ҳолда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан марказлашган ва марказлашмаган капитал қўйилмалар ҳажмини аниқлаш.
3. Иқтисодий самарадорликни тақсимлаш мақсадида экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босувчи лойиҳалар нуқтаи назаридан устувор инвестиция таклифлари рўйхатини ишлаб чиқиш ва чуқур экспертизадан ўтказишларни таъминлаш.
4. Иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантиришда инвестицияларни амалга ошириш тендерлар асосида ўтказилиши лозим.
Республикамиз инвестиция сиёсатининг устуворлиги, энг аввало, инвестициялар, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан қайта қуриш ва техник юксалтиришга, шунингдек корхоналарнинг асосий фондларини модернизация қилиш (янгилаш, замонавийлаштириш) ва қайта қуроллантиришга йўналтирилиши керак.
Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш аҳамияти бениҳоя катта бўлиб, у қуйидагилар билан изоҳланади:
- биринчидан, хорижий инвестициялар ишлаб чиқаришга замонавий техника ва технологияларни жорий этиб, экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантиради;
- иккинчидан, импорт ўрнини босувчи товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бунинг учун хорижий инвестицияларни иқтисодиётнинг устувор соҳаларига йўналтириш ва аҳолининг меъёрдаги турмуш даражасини таъминлаш имконини яратади;
- учинчидан, кичик ва хусусий тадбикорликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштириш орқали ўсиб бораётган аҳолини иш жойлари билан таъминлайди;
- тўртинчидан, корхоналарнинг эскирган ишлаб чиқариш қувватларини, моддий-техник базасини янгилайди ва техник қайта қуроллантиради;
- бешинчидан, табиий ресурсларни қайта ишловчи корхоналарни барпо этишга кўмаклашади ва ҳ.к.
Бугунги кунда иқтисодиётимизни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, унинг рақобатдошлигини кескин ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтиришга қаратилган муҳим устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Дастур ишлаб чиқарилмоқда. Шу борада, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, умумий қиймати 40 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган қарийб 300 та инвестиция лойиҳаси устида ишламоқда.
Жумладан, бунда янги қурилиш лойиҳалари-28 миллиард долларни, модернизация ва реконструкция қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳалар эса тахминан 12 миллиард долларни ташкил қилади. Дастурда киритилиши мўлжалланаётган бу лойиҳалар авваламбор ёқилғи-энергетика, кимё, нефт-газни қайта ишлаш, металлургия тармоқларига, енгил ва тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари саноати, машинасозлик ва бошқа соҳаларга тегишлидир.
Иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш сиёсати мавжуд маблағлардан, вақтдан ва имкониятлардан самарали фойдаланишга, турли хил қалтисликларни, мавжуд шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда бойликларни самарали жойлаштиришга ва шу йўл билан республика иқтисодиётини кўтаришга, унинг жаҳон иқтисодий тизимига қўшилишига, чет эл инвестицияларининг кириб келишини рағбатлантириш йўли билан инвестицияларни, кўпроқ иқтисодиётнинг устувор тармоқларига жалб қилишга ҳамда улардан самарали фойдаланишга қаратилган. Бугунги кунда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг бир қанча шакллари мавжуд. Булардан:
- улуш қўшиб қатнашиши орқали қўшма корхоналарни ташкил этиш;
- 100% мол-мулк хорижий инвесторга тегишли бўлган хорижий корхоналарни ташкил этиш;
- йирик хорижий компания ва фирмаларнинг шўъба корхоналари ва филиалларини ташкил этиш;
- концессия ва лизинг шартномалари тузиш;
- тендерлар эълон қилиш;
- эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил этиш;
- молиявий активларни сотиш ва сотиб олиш.
Чет эл инвестицияларининг жалб этилиши капитал импорт қилувчи мамлакатда солиқ, ижара ҳақи, баркарор валюта тушумлари, асосий фондларнинг ва шу кабиларнинг купайиши эвазига миллий даромаднинг ўсишини таъминлаб беради. Мамлакатга чет эл инвестицияларининг кириб келиши табиий ва меҳнат ресурсларининг арзонлигига ва бошқа шарт-шароитларга асосланади. Шунинг билан бирга улар иқтисодиётда янги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини таъминлаш орқали уларга янги малака, технологиялар, "ноу-хау", бошқарув тажрибаси, тежамкорлик маҳоратларини ва бошқа моддий ва номоддий бойликларни киритадилар. Чет эл инвестицияларининг мамлакат иқтисодиётига жалб этилиши унинг иқтисодий имкониятларининг кенгайишини тезлаштиради ва иқтисодий қудратининг ошишини таъминлашга хизмат қилади.
Хуллас, самарали инвестиция лойиҳаларини ўзлаштириш орқали ривожланган бозор иқтисодиётини барпо этиш билан боғлиқ кўпгина вазифаларни ҳал этишга муваффақ бўламиз. Унинг амалга оширилиши биргина қўшимча фаолият ва ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилишини таъминлаб қолмасдан, балки жамият ҳаётининг ҳақиқий даражасини кўрсатиб берувчи аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига ва давлат бойлигини кўпайтиришга ўз ҳиссасини қўшади.

Download 42,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish