Экстремизмнинг моҳияти, асосий йўналишлари. Экстремизмнинг моҳияти, асосий йўналишлари - «Экстремизм» (лотинча extremus "ўта" — «кескин» маъноларида) фавқулодда, ўта ашаддий, кескин ҳаракат қилиш, шундай ғояларни тарғиб қилишдир. Экстремистлар учун дин бир мафкура, холос. Уларнинг асосий мақсади — куч ишлатиб, жамиятни таҳлика ва беқарорлик гирдобига солиб, зурлик билан ҳокимиятни эгаллаш. Улар қонунларни писанд қилмайдилар, ғалаёнлар, тартибсизлик-ларни келтириб чиқаришга интиладилар. Охир-оқибатда террорга қул урадилар.
Сиёсийлашган диний экстремистик гуруҳларнинг бош мақсади нима? Сиёсийлашган диний экстремистик гуруҳларнинг бош мақсади – мамлакат сувренитети, чегаралари дахлсизлиги, конституцион тузумига, жамиятдаги динлараро ва миллатлараро барқарорликка таҳдид туғдириш, халқнинг давлатга, ҳукуматга, келажакка ишончини йўқотиш, аҳоли, аввало ёшлар онгини захарлаш орқали жамиятни кучсизлантириш. Кураш усуллари — аввал бошида улар ўзларининг оқимига содда, алданувчан ва ёшларни оғдариб оладилар, кейин мақсадларини амалга ошириш учун бирор мамлакатда тўнтаришни, террористик амалиётни, ёлланма қотиллик, ҳукуматга босим ўтказишни амалга оширадилар. Ижрочи кучга, одатда жуда катта маблағ ва қурол-яроғ берилади. Биринчи Президент И.Каримов диний экстермизмга қарши курашда — Ислом динини сиёсатга айлантираётган, ёвузлик ва террорчилик мафкурасини яратаётган кўплаб радикал ва экстремистик марказларнинг, биринчи навбатда, ёшлар онгини заҳарлаб зомбига айлантириб, улардан террорчиларни тайёрлаш бўйича конвейр ташкил этаётган, халифалик тузишдек турли хом-хаёлларни амалга оширишга уринаётган қабиҳ кучларнинг илдизини қирқиб ташлаш керак деган ғояни илгари сурадилар. Диний экстремизм Ўзбекистон миллий манфаатлари учун катта хавф. Диний экстремизм Ўзбекистон миллий манфаатлари учун ҳам бошқа ҳар қандай давлат, жамият мавжудлиги ва келажаги учун катта хавфдир. Унинг асосий мақсади мамлакат сувренитети, чегаралари дахлсизлиги, конституцион тузумига, жамиятдаги динлараро ва миллатлараро барқарорликка таҳдид туғдириш, халқнинг давлатга, ҳукуматга, келажакка ишончини йўқотиш, аҳоли, аввало ёшлар онгини захарлаш орқали жамиятни кучсизлантиришдан борат экан бу билан ҳеч қандай муроса қилиб бўлмайди
Ўзбекистан Республикаси диний мутаассиблик, акидапарастлик, экстремизм ва террорчиликнинг минтакавий ва умумбашарий микёсдаги хавф эканидан келиб чикиб, жахон хамжамияти билан биргаликда унга карши курашиши лозимлиги тўгрисидаги ғояни жахоннинг нуфузли ташкилотлари минбарларидан эълон килиб келмокда. Тўғрисини айтиш керак, Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва халкаро терроризмга карши кураш сиёсатининг мохиятини ривожланган мамлакатлар ва дунёнинг нуфузли халкаро ташкилотлари кечрок англади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов 1993 йил 28 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида килган маърузасида жахон хамжамиятини Афгонистон муаммосини изчил ўрганиш ва ечишга чакирди. «Толибон» харакатининг диний мутаассиб ва жангариликфаолияти хакидаги ушбу хаққоний фикр факат АКШдаги 2001 йил 11 сентябрь фожиаларидан сўнг тан олинди.
Суриядаги ИШИДнинг асосий кучлари йўқ қилиниши туфайли у ердан қочиб, тўзиб кетган жангарилар ўз қонли ҳаракатларини Покистон, Афғонистонда давом эттирилди. Уларнинг ва Марказий Осиёга таҳдиди ортаётгани сабабли хавфсизлик хизматлари раҳбарлари тез-тез учрашиб туришга зарурият пайдо бўлмоқда. Яна шундай учрашув 2017 йил 19 декабрда Москва шаҳрида бўлиб ўтди. Унда томонлар Афғонистон ҳудудлари орқали Марказий Осиё республикалари ва МДҲ ҳудудларига жиддий хавф пайдо бўлиши билан боғлиқ маълумотлар ва уларга қарши чоралар режаларини келишиб олдилар131.
Республикамиз экстремизм ва терроризм билан бирга уни молиялаштириш билан узвий боглик бўлган наркобизнес ва наркотрафикка карши курашда хам катъий сиёсат олиб бормокда. 1999 йилда «Гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўгрисида»ги, 2000 йилда «Терроризмга карши кураш тўгрисида»ги, 2004 йилда «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга карши кураш тўгрисида»ги конунларнинг кабул килингани фикримизни тасдиклайди.
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз диний экстремизм ва терроризмга карши тизимли ва тадрижий кураш олиб бормокда. Бу кураш мамлакатимизда фукаролик жамиятини куриш ва инсон хукукларини таъминлаш учун хизмат килади.
Халкаро шартномаларда иштирок этиш. Республикамиз терроризмга карши каратилган кўплаб халкаро шартномаларни ратификация килиб, улардаги мажбуриятларини изчил бажариб келмокда. Шу билан бирга, бу масалаларда ўзининг ташаббусларини илгари сураётганини хам алохида таъкидлаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |