Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти «электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси»


-МАЪРУЗА СИНХРОН МАШИНАЛАРНИНГ ЯКОР ЧЎЛҒАМИ



Download 3,98 Mb.
bet38/64
Sana14.07.2022
Hajmi3,98 Mb.
#800706
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   64
Bog'liq
ЭЭ Э.М. 2 янги

11-МАЪРУЗА
СИНХРОН МАШИНАЛАРНИНГ ЯКОР ЧЎЛҒАМИ
ҲОСИЛ ҚИЛГАН МАГНИТ МАЙДОН. ЯКОР РЕАКЦИЯСИ, ЭЮК ВА ИНДУКТИВ ҚАРШИЛИГИ


Режа:
1. Якор чўлғамининг магнит майдони.
2. Якор реакциясининг магнитловчи кучи.
3. Якор чўлғамини эюк ва индуктив қаршилиги.


Таянч сўз ва иборалар: Аён қутбли, якор чўлғами, қўзғатиш чўлғами, ўрамлар сони, истемолчи, актив, индуктив, сиғим, актив-индуктив, магнитловчи, магнитсизлантирувчи, қутб ўқи, магнит майдон, бўйлама магнит майдон, кўндаланг магнит майдон, Блондель назаряси, ўқларга тақсимлаш, тўла ток, бўйлама ток, кўндаланг ток, якор реакциясининг магнит майдони, тарқалиш магнит майдони, тарқалиш индуктив қаршилиги, актив қаршилик, синхрон индуктив қаршилик, синхрон режим.


Якор чўлғамининг магнит майдони.

Якор чўлғамига истеъмолчи уланганда, якор чўлғамида ҳосил бўлган ток магнит майдонни ҳосил қилади, бу майдонни якор чўлғамининг магнит майдони деб аталади. Бизга маълумки ўзгармас ток мшиналарининг кўндаланг якор реакцияси машинанинг параметрларига унчалик катта таъсир кўрсатмайди, лекин синхрон машиналарнинг якор чўлғамининг магнит майдони асосий магнит майдонга кучли таъсир кўрсатади ва унинг кўринишини ўзгартириб юборади. Якор чўлғамининг магнит майдонини қўзғатиш чўлғамининг магнит майдонининг катталиги ва кўринишига кўрсатган таъсирига якор реакцияси деб аталади.


Қўзғатиш чўлғами бўйлама ўқ бўйича жойлашганлиги ва қўзғатиш чўлғами ҳосил қилган магнит майдон бўйлама ўқ бўйича йўналганлиги сабабли синхрон машинада электрик носимметриклик вужудга келади. Синхрон машинани индукторининг носиметриклиги сабабли якор реакциясини бўйлама ва кўндаланг ўқлар бўйича таъсирини ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади. Якор реакциясини ўрганишни бундай усулини 1895 йилда француз электротехниги А.Блондель ишлаб чиққан ва уни икки реакция назарияси ёки усули деб аталади. Бу назарияга асосан бўйлама ўқ бўйича йўналган магнит майдон кўндаланг ўқ бўйича йўналган магнит майдонга таъсир кўрсатмайди ва аксинча. Лекин синхрон машинанинг магнит ўзаги маълум даражада тўйинганлиги сабабли бу назарияни қўллаш баъзи хатоликларга олиб келиши мумкин.
Синхрон машинани бўйлама якор реакцияси асосий майдонни кучайтириши ва кучсизлантириши мумкин, кўндаланг якор реакцияси эса якор чўлғамида анча катта эюк ни ҳосил қилади. Шунинг учун синхрон машинанинг якор реакцияси унинг характеристикаларига қарор топган ва ўтиш жараёнларида иш режимининг хусусиятларига анча кучли таъсир кўрсатади.
Синхрон машинанинг индуктор (ротори) аён қутбли бўлса магнит системаси носимметрик бўлиб бўйлама кўндаланг ўқлар бўйича магнит қаршилик турлича бўлади, чунки кўндаланг ўқ қутб ўзакларининг ўртасидан ўтганлиги сабабли ҳаво бўшлиғи катта, бўйлама ўқ бўйича эса кичик бўлади.

Download 3,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish