Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти «электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси»


Асинхрон моторнинг айланиш йўналишини ўзгартириш



Download 3,98 Mb.
bet28/64
Sana14.07.2022
Hajmi3,98 Mb.
#800706
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   64
Bog'liq
ЭЭ Э.М. 2 янги

Асинхрон моторнинг айланиш йўналишини ўзгартириш

Асинхрон морторнинг айланиш йўналишини ўзгартириш, яьни реверслаш учун статор магнит майдонинг йўналишини тескари томонга ўзгартирилиши лозим. Бунинг учун статор чўлғамини тармоққа улайдиган учта симнинг исталган иккитасини ўзаро алмаштирилиб уланади. Асинхрон моторнинг айланиш йўналишини амалда уч қутубли переключатель воситасида осон ўзгартирилади.


Ишлаб турган мотор тармоққа тескари уланганда статорнинг айланма магнит майдони айланиб турган роторга нисбатан тескари айлана бошлайди ва сирпаниш s>1 бўлади, яьни мотор тормозланади.Бу шароитда ротор занжирида ток қиймати ортиб кетади. Бунда ротор чулғами орқали оқиб ўтаётган токнинг частотаси катта бўлади. Ротор чўлғамининг индуктив қаршилиги катта бўлганлиги учун моторнинг айлантирувчи моменти кичик бўлади. Ротор занжиридаги токни камайтириш ва бир вақтда айлантирувчи моментни катталаштириш учун ротор занжирига кўшимча актив қаршилик уланади у холда тормозлаш механик характеристиканинг тўғри чизиқли қисмида бажарилади.


Асинхрон двигателларнинг кострукциялари ва асосий турлари

Ҳалқ хўжалигининг турли соҳаларида машина ва механизмлар, асосан уч фазали асинхрон моторлар ёрдамида харакатга келтирилади.


Уларнинг тузилиши бир хил бўлса ҳам улар бир-биридан айрим қисмларининг конструкцияси билан фарқ килади. Бирор механизм учун электр моторни танлашда шу механизмнинг механик хусусияти, ишлаш шароити ва мотор турадиган жойдаги муҳитнинг хусусиятлари эьтиборга олинади. Шунинг учун ҳам мотор қувватини тўғри танлаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Хозир мамлакатимизда қуввати 0,4 квт дан 125 квт гача, номинал кучланиши 127,220,380 ва 500 вольт бўлган кичик ва ўрта қувватли моторлар ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, қуввати 200 дан 1000 квт гача бўлган махсус курилмалар учун қуввати 1000 квт дан ортиқ ва номинал кучланиши 3000, 6000 В бўлган катта қувватли асинхрон моторлар ҳам ишлаб чиқарилади.
Ўрта ва катта қувватли асинхрон моторларнинг корпуси ва асоси пўлат ёки чўяндан яхлит қуйма холда тайёрланади. Катта қувватли моторларнинг корпуси кўпинча айрим бўлаклардан пайвандлаб тайёрланади. Кичик қувватли асинхрон моторларнинг корпуси ва асоси алюминий қотишмасидан тайёрланади.
Асинхрон моторларда статор билан ротор орасидаги ҳаво оралиқ қанча кичик бўлса, статор билан роторнинг ўзаро магнит алоқаси шунча кучли моторнинг техник характеристикаси шунча яхши бўлади. Шунинг учун ҳам ҳаво оралиқ мумкин кадар кичик бўлади. Кичик қувватли моторларда бу оралиқ 0,25-0,35 мм: катта қувватли (200-350 квт) моторлари 1-1.5 мм га тенг бўлади.
Асинхрон моторлар ишлаганда улар хар хил усул балан совутилади. Моторнинг айрим деталларини бир хил қилиб тайёрлаш ва лозим бўлганда янгисига алмаштириш муҳим аҳамятга эга бўлгани учун мамлакатимизнинг электр машинасозлик заводларида 1949 йилдан бошлаб кўп соҳаларда ишлатиладиган уч фазали асинхрон моторлар, асосан А ягона серияда ишлаб чиқарилади. Бу моторларнинг ротор стерженлари алюминийдан тайёрланади. А сериядаги асинхрон моторларнинг корпуси ва подшипник шчитлари алюминий қотишмасидан тайёрласа, улар АЛ серияда ишлаб чиқарилади.
Асинхрон моторлар АО сериясида ҳам ишлаб чиқарилади. Агар бундай моторнинг корпуси алюминий қотишмасидан тайёрланса, улар АОЛ серияда ишлаб чиқарилади.
Ҳозирги вақтда асинхрон моторлар асосан А2 (А серияси ўрнида) ва АО2 ягона серияда (расм а,б) ишлаб чиқарилади. Бунда 2 рақам фақат янги серияни характерлайди.Уч фазали асинхрон моторларнинг янги серияси А ва АО серияларига нисбатан қуйидаги афзалликларига эга: янги серияда номинал қуввати 18 хил бўлган асинхрон моторлар ишлаб чиқарилади, моторлар оғирлиги 25% га камайтирилган: ФИК ва қувват коэффициенти оширилган, мотор ўлчамлари ихчамлаштирилган: моторларда махсус электротехник пўлат сарфи 10% ,мис сарфи 12% камайтирилган, моторларда хозирги замон ўта чидамли изоляцион материаллар ва лаклар ишлатилиб, мустахкамлиги оширилган .
Хозирги асинхрон моторлар, асосан, 9 хил ўлчамда (габаритда, статор темир ўзаги диаметри 9 хил ўлчмда) ишлаб чиқарилади. Бу ўлчамлар 1 дан 9 гача бўлган рақамлар билан белгиланади. Бундан ташқари, хар бир габаритда статор пулат ўзагининг узунлиги икки хил ўлчамга (1ва 2 рақам) эга бўлади. Шундай қилиб, асинхрон моторнинг маркаси да унинг қайси серияга тегишлилиги, габарити, узунлиги ва қутблар сони кўрсатилади. Масалан, АО2 – 62 – 4 бўлса :
АО2- янги серия ифодаси,
6 – мотор 6 габаритга тегишли,
2 – иккинчи узунлик ўлчамли,
4 - қутблар сони.
Қуйида янги ягона серияда ишлаб чиқарилган асинхрон моторларнинг номинал қувватлари шкаласи келтирилган: 0,6; 0,8; 1,1; 1,5; 2,2; 3; 4; 5,5; 7,5; 10; 13; 17; 22; 30; 40; 55; 75; 100 квт. Ягона серияда оддий қисқа туташган роторли асинхрон моторлардан ташқари, уларнинг махсус хиллари ҳам ишлаб чиқарилади, масалан, АОП –62-4, АОС2-41-2. Бунда П - харфи юргизиш моменти , С – харфи сирпаниши катталаштирилганлигини билдиради.
Тўқимачилик саноатида ишлатиладиган махсус асинхрон моторлар маркасида қўшимча Т харфи ёзилади. Масалан: АОТ2- 32-4. Тўқимачилик саноатига тегишли машиналар узликсиз бир хил юк билан ишлайди.Шунинг учун АОТ2- сериясидаги моторлар, асосан сутка давомида тўхтамасдан ишлайдиган механизмларда ишлатилади. Бу моторларнинг фойдали иш коэффициэнти ва қувват коэффициэнти юқорироқ бўлади.Бундай моторлар вентилятор билан таъминланган.
Узоқ вақт номинал юк билан ишлаганда моторнинг статор чўлғамининг энг юқори температураси давлат стандартида белгиланган қийматдан юқори бўлмаслиги лозим.
АОК2-72-6 да К харфи фаза роторли асинхрон моторларга тегишли. АО2-72-4Т да Т харфи тропик иқлимда ишлашга мосланган асинхрон моторларга тегишли, АО2-72-4Х ва Х харфи кимёвий таъсирига чидамли моторларга тегишли. ВМТ харфлар ёзилса, намлик ва совуққа чидамли моторларга тегишли, М харфи ёзилса, шовқинсиз ишлайдиган моторларга тегишли бўлади.
Саноатнинг айрим соҳаларида уч фазали катта қувватли (200-1000 квт) асинхрон моторлар ишлатилади.Бу моторлар, асосан А,АК,А3,АК3,АП серияларда ишлаб чиқарилади. Айланиш тезлиги ўзгармайдиган механизмларда (масалан, насосларда, вентиляторларда) А, А3 ва АП сериядаги қисқа тутушган роторли моторлар, айланиш тезлиги ўзгарувчан механизмларда АК ва АК3 сериядаги фаза роторли моторлар ишлатилади. Бунда А3-кострукцияси ёпиқ ва ичида вентилятор ўрнатилган мотор, АП портлаш таъсир қилмайдиган мотор, АК-фаза роторли мотор.(расм а).
АК3-вентиляторли фаза роторли мотор эканлигини билдиради. Бу моторлар 2 габаритда (12 ва 13) тайёрланади. Масалан:А13-59-4 да : А серияда, 13 габаритли статор темир ўзагининг узунлиги 59 см, 4 қутбли асинхрон мотор. Портлаш хавфи бўлган жойларда МА36 серияли махсус моторлар ишлатилади; номинал қуввати 22-400 квт га тенг бўлади. Мотор 5 хил габаритда тайёрланади. Бундай моторлар қисқа туташган роторли моторлар бўлса корпусида РВ, ВТГ, В2Г ва В3Г белгилари;фаза роторли моторлар бўлса РВ, В1Г белгилари ёзилади.РВ белгили моторлар шахталарда; В1Г, В2Г ва В3Г белгили моторлар кимё, газ, нефть ва металлургия саноатида ишлатилади. Масалан: МА36-42/4 қуйидагича ўқилади: М- машина, А-асинхрон, 36-серия белгиси, 4- габарит, 2-статор узунлигинг ўлчами, кейинги 4-қутблар сони; МА36-51/6Ф да Ф харфи фаза роторли мотор эканлигини билдиради. Кўтарма кранларда ва металлургияда ишлатиладиган баъзи механизмларда (қуввати 3,2 квт дан 125 квт гача) МТ серияли асинхрон моторлар кенг ишлатилади.(расм б).Кимё ва кўмир саноатида ( қуввати 4квт дан 100 квт гача ) КО серияли моторлар ишлатилади(расм в).Булардан ташқари саноатда ДПТ серияли асинхрон моторлар ҳам ишлатилади. Масалан:ДПТ-21/2 ДПТ- серия белгиси,2- габарит,1- биринчи узунлик ўлчами, каср тагидаги 2- қутблар сони. Қўш катакли асинхрон моторлар ДАМ- серияда; чуқр пазли (қисқа туташган роторли) моторлар эса ГАМ-серияда ишлаб чиқарилади.
Номинал қуввати 50 Втдан 600 Вт гача бўлган кичик габаритли уч фазали моторлар АОЛ-серияда ишлаб чиқарилади (расм г). Бу моторлар кичик станокларда,турли хил хўжалик машиналарда ва уй -рўзғор асбобларида ишлатилади.



Download 3,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish