Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи


Ш.Бюлер ва М.Аллен, америка жамиятининг 60



Download 1,67 Mb.
bet75/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Ш.Бюлер ва М.Аллен, америка жамиятининг 60-йилларини таҳлил қилиб, америкаликлар оммавий онгининг асосий қирраларини тасвирлашган:
Қадриятлар инқирози – пессимистик кайфиятларнинг устунлиги. Агар аср бошларида оптимизм ҳукмронлик қилган бўлса, унинг иккинчи ярмида америкаликларнинг кенг оммасида, ҳусусан, ёшлар орасида анъанавий қадриятлар қайта баҳоланади, бу давлатга, ҳокимиятга ва ижтимоий институтларга бўлган ишончни йўқотишда, нима қилиб бўлса ҳам муваффақиятга эришишдан воз кечишда ва шахслараро муносабатлар соҳасини биринчи ўринга қўйишда намоён бўлади.
Ёлғизлик. Шу билан бирга яқин алоқалар ўрнатаолмаслик ва бунинг натижасида ёлғизлик ҳисси пайдо бўлиши вақтнинг ўзига ҳос белгилари сифатида ифодаланади. Агар аввал ижтимоий гуруҳлар билан киришиш ёлғизликдан ҳалос бўлишнинг етакчи механизми бўлган бўлса, ҳозир бундай гуруҳлар жуда кўп бўлиб, уларга тегишли бўлиш Менни алоҳида бўлакларга ажратиб ташлаш хавфини туғдиради. Ҳаётни механизациялаш ва автоматлаштириш ёлғизлик туйғусини чуқурлаштиришга сезиларли даражада ҳисса қўшади. Аввал ижтимоий институтларга интеграция бўлиш шахс ҳаётининг маълум бир қисми билан чегараланган бўлса, хозирги даврда ёлғизлик инсонни катта эҳтимол билан бутун умр таъқиб қилади ва бошқа инсонлар билан яқин алоқаларни ўрнатишга, улардан ёрдам ва тушунишликни кутишга мажбур қилади. Бироқ, бу масала инсонга бўйсунмайдиган ташқи кучларни тушуниб етиш билан қийинлашади, улар инсонни ўзининг устидан ҳукмронлик қилишидан ҳам маҳрум қилади.
Ўхшашлик муаммоси. Бугунги кундаги энг типик саволлар: «Мен кимман?» ва «Мен нимага интиляпман?». Бу саволлар, аввалгидек, ўсмир ва ёшлик даврлари билан чекланиб қолмасдан, ечимини топмаган ҳолда инсонни ўлимига қадар таъқиб қилади. Бу ўзини ўзи англай олмасдан ишончсизликка етиб келадиган Меннинг муаммоларидир. Эътиқод ва қадриятларга тегишли сурункали ишончсизлик катталарни ўзини ёлғиздек, ҳали ўзини ўхшашлигини топмаган ташландиқ ўсмирдек ҳис қилишга мажбур қилади. Бу ерда ижобий жиҳат шуки, кўп инсонларда, асосан ёшларда, бошқаларга ёрдам кўрсатиш методларини, ўзларини ва бошқаларни яхши тушинишга интилишнинг янги усулларини қидиришга қатъий муносабат мустаҳкамланмоқда. Айнан мана шу гуманистик психологиянинг асосий вазифаси ҳисобланади — инсон ўзининг табиати бўйича интилган қадриятларни очиб бериш ва уни ўзида мавжуд куч-имконият ва эхтиёжларини намоён қилишга ундаш. Ўзи учун ушбу қадриятларни очиш ўз ўхшашлигига эга бўлишнинг асоси ҳисобланади.
Обрў муаммоси. Бу масала 60-йилларда Америка жамиятида обрўларни инкор қилиш муаммосига айланди. Унинг намойиши нафақат юқорида айтилган ижтимоий институтларга бўлган ишончни йўқолишида, балки авлодлар ўртасида ажралиш, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг йўқолишида ҳам сезиларли даражада кўринди. Ёшлар катта авлодни танқид қила бошладилар, уларнинг идеалларини асоссиз деб ҳисоблаб, ҳаётнинг альтернатив - муқобил услубларини қидиришни бошладилар.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish