Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи


Француз маърифатпарварларининг психологик қарашлари



Download 1,67 Mb.
bet62/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Француз маърифатпарварларининг психологик қарашлари
XVII асрда Францияда маърифатпарварлик ҳаракати психологик ғоялар тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатган омил бўлиб хизмат қилди. Психика ва онг муаммоларини тадқиқ қилган француз маърифатпарварлигининг кўзга кўринган вакиллари Ж. Ламетри, Ж.- Ж. Руссо, Д. Дидро, Э. Кондильяк, К. Гельвеций, П. Кабанислар эди.
Ламетри Жюльен (1709 – 1751), француз философи, врач. Илоҳиётшунослик фанлари, физика ва медицинани ўрганган. Жюльен Ламетри оғир безгак ҳолатини бошидан ўтказиб, ўз-ўзини кузатиш маълумотларига таяниб шундай хулосага келадики, вужуднинг ҳолати одамнинг руҳий фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатади. 1747 йили Жюльен Ламетри Голландияда “Одам - машина” номли китобини нашр қилади. Ушбу китобнинг нашр қилиниши руҳонийлар орасида кучли эътирозларга сабаб бўлди. Бу китобда у инсон орагнизми руҳсиз машинага ўхшайди, деган фикрни баён қилди.
Жюльен Ламетри одам организми соат механизмига ўхшаган мураккаб механизм (машина), одам бошқа жониворлардан эҳтиёжларининг кўплиги билан ажралиб туради, эҳтиёжларнинг кўплиги эса ақлнинг кўплигини таъминлайди, деб ҳисоблаган.
Умуман олганда эса, одамнинг ҳайвонлардан устунлиги таълим ва тарбия туфайлидир. Ламетри бўйича билиш сезгилардан бошланиб тасаввур ва диққат ёрдамида образлар тузишдан иборатдир.
Жюльен Ламетри жамиятнинг тараққиёти маърифатнинг муваффақияти ҳамда буюк одамларнинг фаолиятига боғлиқ, деб ҳисоблаган.
Руссо Жан Жак (1712 – 1778), буюк файласуф, ёзувчи, бола тарбиясининг бутун бир тизмини ишлаб чиққан маърифатпарвар. Швейцарияда туғилган, 1741 йилгача шу ерда яшаган, кейин Парижга кўчиб ўтган ва бу ерда бошқа маърифатпарвар-энциклопедистлар билан ҳамкорлик қила бошлаган.
1762 йилда нашр қилинган Жан Жак Руссонинг “Эмил, ёки тарбия ҳақида” номли педагогик романи руҳонийлар томонидан кучли норозиликка сабаб бўлди. Жан Жак Руссонинг фикрича цивилизация одамга салбий таъсир кўрсатади, шунинг учун романда у тасаввурдаги тарбияланувчи Эмилни унга туғма равишда берилган қобилиятларини ривожлантириш учун жамиятдан ҳимоя қилади, чунки, унинг фикрича шахснинг баркамол тараққиёти учун табиатдан андоза олиш зарур. Жан Жак Руссо болани тўғри тарбиялаш учун унинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, унинг шахсига нисбатан зўравонлик қилишга йўл қўймаслик зарур.
Жан Жак Руссо психология фани тарихига тўртта босқичдан иборат дастлабки ёш даврларини ишлаб чиққан олим сифатида кирган: Биринчи босқич – туғилгандан икки ёшгача – бу даврда болани жисмоний тарбиялаш зарур. Бу даврда болада нутқ йўқ, шунинг учун ақлий тарбияга зарурат ҳам йўқ. Иккинчи босқич – икки ёшдан 12 ёшгача – боланинг сенсорикасини ривожлантириш керак, чунки сезгилар бола тафаккури ривожланишининг асоси бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун Жан Жак Руссонинг фикрича эрта тизимли таълим мақсадга мувофиқ эмас. Учинчи босқич –12 ёшдан 15 ёшгача – болага интенсив таълим беришга бағишлаш керак, бу даврда у берилаётган билимларни адекват идрок қила ва ўзлаштира олади. Боланинг ахлоқий тараққиёти кечроқ амалга ошиши туфайли бу даврда асосан табиий ва аниқ фанларга урғу бериш керак. Тўртинчи босқич –15 ёшдан балоғатга етгунча – бу “гуркираш ва эҳтирослар” даври, бу даврда болада ҳиссиётлар соҳаси шаклланади. Бу босқичда педагогнинг асосий вазифаси – болаларда эзгу ҳиссиёт ва фикрлашни шунингдек иродавий ҳаракатга қобилиятни шакллантиришдан иборат бўлиши керак.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish