Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи



Download 1,67 Mb.
bet70/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Брентано Франц (1838 – 1917), немис философи ва психологи. Ф. Брентано инсон онгини фақат ҳис қилиб сезиш, феноменологик тасвирлаш орқалигина ўрганиш мумкин, деб ҳисоблаб, табиашунослик методларини психологик тадқиқотларда қўллаб бўлмайди, деган фикрда бўлган. Ф. Брентано психик фаолият билан жисмоний объектларни фарқлаш муҳим эмас, муҳими уларнинг онгда намоён бўлиш усулларини ўрганиш, деб ҳисоблаган. Онгнинг интеционаллиги муаммосини ўрганиб, Ф. Брентано шундай хулосага келдики, одам икки хил ходисаларни идрок қилиш қобилиятига эга: 1) жисмоний ва 2) менталь.
Жисмоний ходисалар товуш ёки рангни идрок қилиш жараёнида аниқ бўлади, менталь ходисалар эса у ёки бу объектга йўналганлик орқали амалга оширилади (масалан, бирон нарсани кўрмай кўриб бўлмайди, бирон нарсани севмай севиб бўлмайди). Бу йўналишни Ф. Брентано интенционаллилик деб атаган. Шундай қилиб, табиатшунослик методларидан психологик тадқиқотларда фойдаланиб бўлмаслигини асословчи асосий далил жисмоний объектларнинг интенционаллиликка эга эмаслиги бўлди. Ф. Брентано психик ходисаларнинг асосида онг актининг психик фаолиятнинг ҳар қандай шакли билан бирга мавжуд бўладиган ички идрок ётади, деб ҳисоблаган.
Гуссерль Эдмунд (1859 – 1938), экзистенциаль-феноменологи философия ва психологиянинг асосчиси.
Э. Гуссерль устози Ф. Брентанонинг ғояларини ривожлантириб, шундай хулосага келдики, интенционаллик – бу, объектга йўналтирилган онгнинг энг муҳим хусусиятидир. Онг ва объект муносабатининг моҳиятини очиб бериб, Э. Гуссерль шундай ғояни баён қиладики, бу ҳақиқий муносабат эмас, чунки объект онгда жойлашмаган, онг эса фақатгина объектнинг образига эга холос. Э. Гуссерль, ходиса — бу, онгга совуққонлик, манфаатсиз мушохада орқали очиладиган нарсадир, деб тахмин қилган.
Э. Гуссерлнинг фикрича, онг предметли бўлибгина қолмай, ўзининг аввалги тажрибасига таяниб предметни қуради ва предметга мазмун ҳам беради. Маиший ҳаётни қура туриб онг, иккита қутбга эга бўлади: битта қутбда – кечинма акти (идрок, баҳолар ёки эсдаликлар), бошқасида актнинг қурувчи мазмуни йўналтирилган предмет туради.
Э. Гуссерль экзистенцияни англанган кечинмалар оқими сифатида қараш мумкин, деб тахмин қилган, бунда ҳар бир кечинма бошқаси учун имконият бўлиб, шунинг билан бирга уни мазмунан аниқламайди. Психологиянинг вазифаси фактларни таҳлил қилиш эмас, балки ходисаларни олдиндан гипотетик тахминлар қилмай, холис тасвирлашдан иборат бўлиши керак.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish