Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи



Download 1,67 Mb.
bet128/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Невротик хавотир – ЭГО назорат қилиб бўлмайдиган инстинктив майллар таҳдиди остида бўлганда индивид томонидан ҳис қилинадиган қўрқув кўринишидаги эмоционал жавоб (ИД – (У онг ости) дан келаётган импульслар ЭГОга нохушлик келтиради деган қўрқув).

  • Нолга тенг бўлмаган қиймат билан ўйнаш. Умумий ютуқ нолга тенг бўлиши шарт бўлмаган ўйин. Ҳамкорликда ҳар иккала ўйинчи ҳам ютиши мумкин; рақобатлашиб иккаласи ҳам ютқазиши мумкин.

  • Нормалар. Умум томонидан қабул қилинган ва кутиладиган хулқ қоидаси. Нормалар «тўғри» хулқни талаб қилади.

  • Норматив таъсир. Одамнинг эътибор қозониш учун бошқаларнинг истакларини қондириш истагига асосланган конформизм.

  • Онг – индивидуум ҳар қандай айни пайтда англайдиган фикр ва ҳиссиётлар.

  • Онг олди – ҳар қандай айни пайтда индивидуум англамайдиган, лекин озгина қийинчилик ёки умуман қийналмасдан (масалан: туғилган кунингиз) англаниши мумкин бўлган фикр ва ҳиссиётлар.

  • Онгсизлик – одамнинг ўзи англамаган ҳолда, автоматик тарзда бажарадиган, уйқу, гипноз, лунатиклик ҳолатидаги ҳаракатлари онгсиз ҳисобланади. Онгсизлик диалектиканинг биринчи қонунига кўра онгга антогонистик, сиқиб чиқарилган табиий инстинктларнинг макони ҳисобланади. Онгсизлик туғма бўлиб, одамнинг бутун хулқини белгилаб беради.

  • Ораль босқич – қизиқиш ва лаззатланишнинг асосий манбаи оғиз бўлган психосексуал тараққиётнинг биринчи босқичи.

  • Ораль ҳарактер – Фрейднинг тараққиётнинг ораль босқичида тутилиб қолган шахс типи ҳақидаги концепцияси. Шундай типга эга бўлган шахс типи пассивлик, тобелик, ишонувчанлик (ораль - пассив) ёки негативизм (бошқаларнинг таклифларига қаршилик кўрсатиш – пассив негативизм, ёки кўрсатма ва буйруқларга тескари ҳаракат қилиш – актив негативизм), бошқаларни эксплуатация қилиш ва сарказм (бошқаларни ерга уриш, устидан кулиш) (ораль – садист (бошқаларга оғриқ ва азият етказишдан лаззатланиш)) сифатлари билан ажралиб туради.

  • Ортиқча оқлаш самараси. Агар одамлар шундоқ ҳам жон-жон деб бажарадиган ишларига хақ тўланса, унда улар ўз ҳаракатларини ички мотивлашган деб эмас, балки ташқаридан бошқарилаяпти деб ҳисоблай бошлайдилар.

  • «Оёқни эшикка қўйиб олиш» феномени. Арзимаган илтимосга ён берган одамлар кейинчалик жиддий талабларга ҳам ён беришлари тенденцияси.

  • Пенис (эркаклар жинсий аъзоси)га рашк қилиш – психоанализ назариясида қизалоқнинг пенисга эга бўлиш майли ва ўзида шундай орган йўқлигини анатомик кашф қилиши.

  • Плюралистик саводсизлик. Бошқа одамларнинг реакциялари, хиссиётлари ва фикрлари хақида нотўғри тасаввур.

  • ПОИР. Кескинликни юмшатиш учун изчил ва икки ёқлама ташаббуслар – халқаро кескинликни юмшатиш учун мўлжалланган стратегия.

  • Прайминг. Хотирада специфик ассоциацияларни фаоллаштириш.

  • Проекция – индивидуум ўзининг ножоиз истакларини бошқаларга тегишли деб хисоблайдиган ҳимоя механизми.

  • Просоциал хулқ. Ижобий, конструктив, ижтимоий фойдали хулқ; антисоциал хулқнинг тескариси.

  • Психиканинг ижтимоий – маданий асосга проекция қилиниши – Фрейднинг бу назарияси марксистлар томонидан кескин танқид қилинган. Дарвин назариясига таянилса, “онтогенез филогенезнинг қайтарилиши” ҳисобланади, яъни организмнинг индивидуал тараққиёти бутун турнинг тараққиётини қайтаради. Шундай қилиб одамнинг тараққиётини кузатиб, жамиятнинг қандай ривожланишини айтиб бериш мумкин, чунки одамнинг тараққиёти жамият тараққиётини айнан такрорлайди.

  • Психоанализ – Фрейд томонидан яратилган тараққиёт, динамика ва ўзгаришларнинг шахс қурилмаси ҳақидаги назария. Психоанализда хулқни бошқаришда биологик ва англанмайдиган омилларга катта эътибор берилади. Шунингдек инсон хулқи ўз асосига кўра иррационал ва ИД (У – онг ости), ЭГО (Мен – индивидуал онг) ва СУПЕРЭГО (Юқори – Мен, ижтимоий онг, маданият) нинг ўзаро ҳаракати натижасидан иборат деб тасдиқланади.


  • Download 1,67 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   176




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish