Инграциация. Бошқа одамларни ўзига мойил қилишга интилиш мақсадида, масалан, мақтовга ўхшаган стратегиялардан фойдаланиш.
Индивидуализм. Гуруҳ мақсадларига нисбатан ўз шахсий мақсадларига устунлик бериш концепцияси. Бунда ўз-ўзини идентификация қилиш ўзини гуруҳ билан ўхшатиш орқали эмас балки шахсий атрибуциялар воситасида амалга оширилади.
Инстинкт – туғма, организм тўқималари даражасида локаллашган, ташқи намоён бўлишга ва кескинликни бартарф қилишга интиладиган қўзғалиш ҳолати. Фрейднинг фикрича инстинкт организм туғма қўзғалиш ҳолатининг майллар шаклида ифодаланадиган психик намоён бўлишидан иборат.
Инстинктив хулқ. Ўрганиш билан боғлиқ бўлмаган, шу турнинг ҳамма вакилларида намоён бўладиган туғма хулқ.
Инструментал агрессия. Қандайдир бошқача мақсадга эришиш воситаси бўлган агрессия.
Интеграл келишув. «Мен ютдим – сен ютдинг» типидаги, ҳар икки томоннинг манфаатлари ўзаро фойдада бирлашадиган келишув.
Информацион таъсир. Бошқа одамларнинг реаллик хақидаги мулоҳазаларини қабул қилиш натижасида пайдо бўладиган конформизм.
Ирқчилик. 1) Алоҳида ирқ вакилларига нисбатан индивидуал нотўғри установкалар ва камситувчи хулқ ёки 2) алоҳида ирқ вакилларига тобелик ҳолати мажбур қилинадиган институционал амалиёт (хатто бу амалиёт бидoат билан мотивлашган бўлса ҳам).
Ички гуруҳ эҳтироси. Ўз гуруҳига ижобий муносабатда бўлиш тенденцияси.
Ички мутаносиблик. Назариянинг қийматини аниқлаш учун ишлатиладиган мезон. Адекват назария бир-биридан фарқ қиладиган феноменларни ички мутаносиблик усули билан изоҳлаши лозим.
Ишонтиришнинг бавосита усули. Одамларга тасодифий омиллар, масалан, ораторнинг ёқимлилиги таъсир қиладиган ҳолатдаги ишонтириш.
Ишонтиришнинг тўғридан-тўғри усули. Аудитория ўзининг бутун диққатини ёқимли аргументларга йўналтирган ҳолатдаги ишонтириш.
Иштирок этувчилар самараси. Агар бошқа одамлар ҳам кўриб туришган бўлса одамнинг бирон бир кишига ёрдам бериш эҳтимоли кам бўлади.
Кастрация қўрқуви – (кастрация – лотинча атама, эркаклар уруғдони ёки аёллар тухумдонини жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш, бичиб қўйиш, психоанализда эркаклар ташқи жинсий органи, пенисни (рамзий) кесиб ташлаш) – ёш ўғил болаларда отаси унинг жинсий органини онасига нисбатан жинсий рақобати учун кесиб ташлайди деган қўрқув ҳисси.
Катарсис. Эмоционал бўшаниш. Агрессияни катарсис орқали шундай тушунтириш мумкин: индивидуум агрессив энергияни ёки агрессив ҳаракат воситасида, ёки тасаввурдаги агрессия хисобига «озод қилганда» агрессив қўзғалиш сусаяди.
Катексис – психик энергиянинг объект, ғоя ёки хулққа йўналганлиги.
Клиник психология. Психологик қийинчиликларни хис қилаётган одамларни текшириш, ташхис қўйиш ва даволаш.
Когнитив диссонанс. Бири бирига қарама қарши бўлган иккита фикр пайдо бўлганлигини англашда пайдо бўладиган зўриқиш. Масалан, биз етарлича асосга эга бўлмай туриб, ўзимизнинг установкаларимизга қарама-қарши ҳаракат қилганимизда ёки мантиқ бошқасини талаб қилиб туриб бошқа вариант фойдасига қарор қабул қилганимизда диссонанс пайдо бўлади.
Коммуникация канали. Юзма-юз, ёзма, киноплёнкада ёки бошқа бирон йўл билан маълумот узатиш усули.
Коммунитарианизм. Индивидуализм (одамнинг асосий хуқуқларини хурмат қилиш) ва коллективизм (оила ва жамият равнақи хақида ғамхўрлик қилиш)ни синтез қилишга уриниш.
Компетентлилик. Ўзининг шахсий муваффақиятлилиги ва фойдалилиги хиссидан келиб чиқадиган, одамга ўзининг атрофдагилар билан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш қобилиятини англатадиган куч ва ишончда ифодаланадиган психосоциал сифат.
Do'stlaringiz bilan baham: |