в) гуманистик психологиянинг.
36. К. Левин (гештальтпсихологнинг) психологик тизими нима деб аталади:
а) индивидуаль психология;
б) психологик тараққиётнинг рекапитуляция назарияси;
в) персонология;
г) майдон назарияси.
37. Гуманистик психологиянинг қайси вакили “ўз-ўзини амалга ошириш” атамасини киритган:
а) Г. Олпорт;
б) К. Роджерс;
в) А. Маслоу;
г) Р. Мэй.
38. А. Маслоунинг эҳтиёжлар иерархияси ... та эҳтиёждан иборат:
а) 3;
б) 4;
в) 5;
г) 6.
39. Когнитив психология бу:
а) психологик концепция бўлиб, одамнинг онгли тажрибасини, шунингдек одам хулқи ва табиати характерининг яхлитлигини ўрганишга асосий эътиборни қаратади;
б) психологик концепция бўлиб, онгнинг фаоллиги ва билиш жараёнларига асосий эътиборни қаратади;
в) психологик система бўлиб, куч майдони концепциясида одам хулқини тушунтиришда унга босим ўтказувчи ижтимоий майдон атамаларидан фойдаланади.
40. Методологик инқироз даврида (20- асрнинг 10- 30-йиллари боши) қуйидаги янги психологик йўналишлар пайдо бўлди:
а) табиий-илмий йўналиш, эмпирик психология;
б) психофизика, психометрия;
в) генетик психология, психик тараққиёт концепцияси, маданиятлараро тадқиқотлар, гуманистик психология, когнитив психология;
г) бихевиоризм, психоанализ, гештальтпсихология.
41. Психология тарихининг вазифалари:
а) психика хақидаги илмий билимлар пайдо бўлиши ва динамик тараққиётини тахлил қилиш;
б) таълим жараёнин бошқаришнинг психологик масалаларини ўрганиш, билиш жараёнлари шаклланишини тадқиқ қилиш, ақлий тараққиётнинг ишончли мезонларини қидириб топиш;
в) одамнинг касбий хусусиятларини, меҳнат малакалари ривожланиши қонуниятларини ўрганиш.
ГЛОССАРИЙ (ўзбек тилида)
Автокинетик феномен. Ўз-ўзидан ҳаракатланиш (грекча «ауто» ўзи, «кинетика» ҳаракат). Қоронғида ҳаракатсиз нур манбаининг ҳаракатланаётганга ўхшаб туюлиши.
Агрессия. Кимгадир зарар етказиш учун йўналтирилган жисмоний ёки вербал хулқ. Лаборатория экспериментларида агрессия деганда хиссиётга таъсир қилиш учун электр токи билан зарба бериш ёки сўз билан нафсониятига тегиш тушунилади. Агрессиянинг бундай социал-психологик таърифи бўйича одам агрессив бўлмаган ҳолда қайсар (напористий) бўлиши мумкин.
Адаптация даражаси феномени. Қўзғовчиларнинг аниқ даражасига мослашиш ва оқибатда айнан шу даражада содир бўладиган ўзгаришларга жавоб бериш ҳамда диққатни қаратиш тенденцияси.
Адолат. Ўзаро муносабатлар ҳар бир қатнашчисининг «даромади» унинг «хиссасига» тўғри пропорционал бўлган ҳолат. Эътибор беринг: адолат ҳар доим ҳам тенг «даромадни» англатмайди.
Адолатли дунё феномени. Дунё адолатли, шунинг учун одамлар хизматларига яраша нарсага эга бўлишади ва эга бўлганларига яраша хизмат қилишади деб ишонишга мойиллик.
Альтруизм. Онгли шахсий эгоистик манфаатлар билан боғлиқ бўлмаган кимгадир ёрдам кўрсатиш мотиви.
Аналь босқич – психосексуал тараққиётнинг иккинчи босқичи бўлиб, унда бола ичаклар фаолиятини назорат қилиш ва лаззатланишни ахлатни тутиб туриш ва вақтида чиқаришга жамлайди.
Аналь ҳарактер – Фрейднинг аналь босқич тараққиётида тутилиб қолган шахс типи ҳақидаги концепцияси. Ҳарактернинг бундай типига эга бўлган одам ёки бахил, қайсар, ҳамма нарсани ғамловчи (аналь – ушлаб турувчи тип) ёки қахрли, тартибсиз ва шафқатсиз (аналь – агрессив тип) бўлади.
Антикатексис – инстинктларнинг қондирилишига имкон бермайдиган тўсқинлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |