Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи


Иванов Платон Иванович (1891 - 1968)



Download 1,67 Mb.
bet93/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Иванов Платон Иванович (1891 - 1968), профессор, Низомий номидаги Тошкнет Давлат педагогика институти психология кафедрасининг мудири, Ўзбекистонда психология фанининг шаклланишига катта ҳисса қўшган олимлардан бири. У 1927 йилда Самарқанддаги Ўзбек педагогика институти (педакадемия)да экспериментал психология лабораториясини ташкил қилган. 1940 йилда у педагогика институтлари талабалари учун психологиядан биринчи ўқув қўлланмасини нашр қилган. Кейинчалик 1934 йили Самарқанд педагогика институтининг “Ўзбек давлат университети”га айлантирилиши муносабати билан П. Иванов ўз лабораторияси билан бирга Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтига кўчиб ўтади. Педагогика ўқув муассасаларида психолог кадрларнинг етишмаслиги туфайли дастлабки психология дарслари таржимонлар ёрдамида олиб борилган, кейинчалик бу таржимонлариинг ўзлари мустақил равишда психологиядан ўзбек тилида маърузалар ўқий бошлашган. Алиасқар Усмонов, Тохирийхон Аскархўжаев, Ш. Байбурова, Рахматова ва бошқалар шулар жумласидандир. П.Иванов (1891-1968 йиллар) ўз педагогик ва илмий фаолияти давомида 75 дан ортиқ илмий ишларини нашр қилган. Унинг турли йилларда нашр қилинган «Умумий педагогика» бўйича қисқа очерк, «Мактабшунослик», “Тарбиянинг умумий методлари”, “Умумий психология”, “Таълимнинг психологик асослари” каби асарлари Ўзбекистонда психология фани ривожланишига жуда катта ҳисса қўшди. 1959 йил унинг раҳбарлигида М.Г.Давлетшин, А. Бекбосов, М. Музаффаровлар номзодлик дисертацияларини ҳимоя қилишди.
Краснобаев Илья Миронович (1897 - 1965), психология фанлари доктори, Тошкент Давлат университети филология факультети “логика ва психология” кафедрасининг мудири. 1963 йили Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Юқори синф ўқувчиларида эътиқод, ахлоқий тушунчаларнинг шаклланиши» мавзусида докторлик ишини ҳимоя қилган. И. Краснобоевнинг илмий фаолияти 20 йилларда Ўзбекистонда илмий психологик тадқиқотлар билан боғлиқ. Унинг раҳбарлиги остида логика ва психология кафедраси аъзолари: 3. Мўминова, В.Я. Марос, А. Абдусатторов, Л.И. Сойфер, А. Гулямов, Р.В. Галямовлар турли йўналишларда психология ва логика бўйича илмий тадқиқотларини олиб бордилар. Бу тадқиқотлар Ўзбекистонда халқ таълими билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берди.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish