Платонов Константин Константинович (1906 – 1984); психолог. 20-йилларнинг охирларида психотехникага берилиб К. К. Платонов Горький (ҳозирги Нижний Новгород) ва Челябинск шаҳарларидаги йирик саноат корхоналарида психотехника лабораториялари ишини бошқарди. Урушдан кейинги йилларда учувчилик фаолияти психологияси бўйича олиб борган тадқиқотлари натижалари унинг кўплаб илмий мақолалари, шунингдек 1963 йили нашр қилинган ва кенг танилган “Авиация психологияси” номли фундаменталь ишида ўз аксини топди. Шахс муаммосини ўрганиб, К. К. Платонов қуйидаги қуйи қурилмаларни ўз ичига олган шахс қурилмаси моделини тасвирлади: 1) ижтимоий шартланган қуйи қурилма (йўналганлик, муносабатлар, ахлоқий сифатлар); 2) тажриба (билим, малака, кўникма ва одатлар); 3) алоҳида психик жараёнларнинг индивидуал хусусиятлари; 4) биопсихик қуйи қурилма (темперамент ва органик патологик хусусиятлар). К. К. Платонов шахсни тарбиялаш ва ривожлантиришнинг энг муҳим шарти сифатида жамоа муаммосини изчил тадқиқ қилган, унинг бу тадқиқиотлари натижалари 1975 йили нашр қилинган “Шахс ва жамоа” номли ишида ўз аксини топган.
Ананьев Борис Герасимович (1907 – 1972); психолог, Ленинград психология мактабининг асосчиларидан бири.
Б. Г. Ананьев ўзи ишлаб чиққан инсоншунослик тизимида фаннинг турли соҳаларидан олинган одамнинг индивид, шахс ва индивидуллилиги ҳақидаги маълумотларни бирлаштирди. 1966 йилдан Б. Г. Ананьев ташкил қилган индивидуаль – яхлит шахс ривожланиши комплекс тадқиқоти давомида индивидуаллилик қурилмасининг психологик, биологик ва ижтимоий бўлаклари ўртасидаги алоқалар аниқланди. Б. Г. Ананьев одам хусусиятларининг асосий тизимлари индивид ва шахс бўлиб, уларнинг бирлашиши субъект қурилмаси ва унинг индивидуаллилигини шакллантиради, деб ҳисоблаган. Индивидуаллилик Б. Г. Ананьев томонидан онгли ўз-ўзини бошқариш тизими ва ҳаётий ижодкорликка қобиллик деб таърифланади.
ЎЗБЕКИСТОНДА ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ХОЗИРГИ АХВОЛИ
Туркистонда даслабки педагогик ва психологик фикр марказлари сифатида 1918 йили Тошкент ва кейинчалик Чимкент шаҳрида ташкил қилинган педагогик музей ва педагогик лабораторияни кўрсатиш мумкин. Педагогик музей ва педагогик лаборатория универсал ўқув тарбия муассасаси бўлиб таълим тарбия билан боғлиқ бўлган ҳамма вазифаларни қамраб олган. Бу ерда таълим методлари ишлаб чиқилган, шу ернинг ўзида синалган ва бошқа ўқув муассасаларига тарқатилган. Ишнинг бундай ташкил қилинганлиги илмий тадқиқотлар ютуқларини таълим жараёнига бевосита тадбиқ қилишга имкон берган. Педагогик лаборатория ҳақидаги низомда бу жой педагогик фикр ва ишнинг маркази бўлиши лозим, шунинг учун педагогик ишнинг ҳар бир янгилиги ўқитиш жараёнига тадбиқ қилиниши, таълим муассасаларига лабораторияда тўпланган бой тажрибадан фойдаланиш имконияти берилиш керак, деб кўрсатилган. Бошқа лаборатория ва кабинетлар билан бир қаторда педагогик лаборатория ва педагогик музейда экспериментал психология лабораторияси ҳам мавжуд бўлиб, бу ерда турли хил психологик тажрибалар амалга оширилган. Ўша даврда таълим фидоийларидан Кальман Хорват 1919 йили 1 апрелда маориф комиссарига хат йўллаб, давлатнинг кўзи ожиз, гунг, руҳий касал ва психологик тараққиётда орқада қолган ҳамда психикаси мувозанатсиз болаларни ўз тарбиясига олиши зарурлигини таъкидлаган. Худди шу мақсадда бутун бир махсус муассасалар тизимини ташкил этишни таклиф этган. Хорватнинг таклифи бир неча йўналиш бўйича диққатга сазовордир. Биринчидан, бу комплекс ҳарактердаги иш бўлиб, бирон бир психоневрологик касаллик назардан четда қолмаган Иккинчидан, бу режада қаттиқ кетма-кетликда бир неча босқич назарда тутилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |