Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи


Архив материалларини ўрганиш методи



Download 1,67 Mb.
bet3/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Архив материалларини ўрганиш методи аниқ мақсад асосида илмий ишларни излаш, унинг натижасида матнли маълумотларга шархлар тузиш ва уни зарур қайдлар билан таъминлашдан иборат.
Интервью методининг моҳияти тадқиқотчининг психолог олим билан суҳбатидан иборат. Тадқиқот вазифаларидан келиб чиқиб интервью давомида аниқ саволлар ёрдамида зарур маълумот олинади. Ушбу метод назариянинг ўзига хослигини унинг яратувчиси орқали тушунишга имкон беради.
Илмий асарларга мурожаатларни таҳлил қилиш методи психологиядаги илмий мактаблар ва йўналишлар ўртасидаги алоқалар ҳақида, шунингдек илмий асарлардан цитаталар олиш частотасини аниқлаш орқали психологик билимлар тараққиёти йўналишлари ва ахволи ҳақида муҳим маълумотларни олиш имконини беради.
Биографик ва автобиографик методлар тадқиқотчига олим, у ёки бу назариянинг яратувчиси ҳаёти атмосферасини қайта тиклаш орқали у ёки бу назариянинг моҳиятини самарали тушунишга имкон беради.
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар:
1. Психология тарихи олдида турган асосий вазифалар нималардан иборат?
2. Тарихий психологик тадқиқотнинг қандай асосий принциплари сизга маълум?
3. Тарихий психологик тадқиқотлар асосий методларининг кучли ва кучсиз томонларига таъриф беринг.


ПСИХОЛОГИЯНИНГ МУСТАҚИЛ ФАН СИФАТИДА ШАКЛЛАНИШИГА ҚАДАР ПСИХОЛОГИК БИЛИМЛАР ТАРАҚҚИЁТИ
2-мавзу: ҚАДИМГИ ШАРҚ: МИСР, ҲИНДИСТОН ВА ХИТОЙДА ПСИХОЛОГИК ҚАРАШЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ (2 соат маъруза, 2 соат семинар машғулоти)
Эрамизгача бир неча минг йиллар олдин Шарқда Миср, Ҳиндистон, Хитой каби буюк цивилизациялар пайдо бўлди ва айнан шу ерларда бошланган ғоялар тараққиёти ҳозирги замон илмий тизимининг шаклланишига олиб келди. Айнан шу мамлакатларда жоннинг ўлмаслиги, вужудни ташлаб хоҳлаган томонга йўл олиши ҳақидаги дастлабки тасаввурлар вужудга келди.
Қадимги Хитой ва Ҳиндистонда фалсафий фикр ижтимоий онгнинг дастлабкт шакли сифатида мифология фонида пайдо бўлган. Мифологиянинг асосий хусусияти – одамнинг ўзини атроф муҳитдан ажрата олмаслиги ва ходисаларни табиий сабаблар орқали тушунтира олмаслиги бўлиб, оқибатда одам атроф муҳит ходисаларини худолар ва қахрамонлар ҳаракати орқали тушунтиради. Айнан шу ҳудудларда инсоният тарихида биринчи марта афсоналарда: ҳаёт ва ўлим нима, олам қандай пайдо бўлган ва қандай ривожланади, деган фалсафий масалалар қўйила бошлаган.
Қадимги Хитой ва Ҳиндистон фалсафаси синфий жамият ва давлат билан бир вақтда ижтимоий онг шакли сифатида шакллана бошлаган. Қадимги Ҳиндистонда фалсафа эрамизгача биринчи минг йилликда пайдо бўлган. Хитойда эса фалсафанинг пайдо бўлиши жамиятнинг синфларга ажралиши, ер эгалари иқтисодий ва сиёсий қудратининг ўсиши билан эрамизгача VI-V асрларда пайдо бўлган.
Қадимги Хитой ва Ҳиндистон фалсафаси умуминсоний қадриятларга йўналтирилган. Асосий ғояга кўра умуминсоний қадриятларга етишиш учун одам фалсафий донишмандликни эгаллаши керак. Бунинг учун у, қуйидагиларни моҳиятини тушуна олиши керак:

  • Олам ва уни англаш муаммоларини;

  • Одам ва табиатнинг ўзаро ҳамкорлиги муаммоларини;

  • Ҳаётнинг мазмуни муаммоларини.


Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish