Австаралия ва океянияда мустақил давлатлар сони анча кам бўлиб, уларнинг барчаси фақат ХХ асрнинг икиинчи ярмида ташкил топган. Ушбу географик объектларнинг умумий майдони тахминан 8,6 млн. кв.км, аҳолиси атиги 32 млн киши. Энг катта давлат Австралия ҳисобланади. У даставвал, Австралия Иттифоқи номини олган, сўнгра 1951 йилда тўла мустақилликка эришган. Аммо ҳозир ҳам у расман Буюк Британия Ҳамдўстлигига қарайди. Австралия федератив давлат, у 6 та штатдан иборат. Янги Зеландия ҳам 1951 йилда мустақилликни қўлга киритган. Унинг майдони 271 минг кв км., аҳолиси 4 млн.га яқин.
Шундай қилиб, Австралия ва Янги Зеландия ушбу регионнинг энг йирик давлатларидир (Австралия бир материкни тўлиқ эгаллаган дунёдаги ягона мамлакатдир). Папуа-Янги Гвинея ҳам Тинч океаннинг жанубидаги катта давлатлар қаторига киради. У Янги Гвинея оролининг шарқий қисми билан яна 600 дан кўпроқ оролларни ўз ичига олади (майдони 462 минг кв.км., аҳолиси 4,5 млн. киши). Папуа-Янги Гвинея 1975 йилда мустақилликка эришган, Ҳамдўстлик таркибидаги давлатдир.
Соломонов ороллари алоҳида давлат мақомида 1978 йилда, Вануату республикаси 1980, Фиджи республикаси 1987 йилда, Палау республикаси 1994 йилда ташкил топган. Шу билан бирга АқШ ва Франция қарамоғидаги кичик ҳудудлар сақланиб қолинган.
Шундай қилиб, жаҳоннинг сиёсий харитаси доимо ўзгаришда. Ўтган асрнинг энг муҳим сиёсий ўзгаришлари Иккинчи жаҳон урушидан кейин вужудга келган капиталистик ва социалистик лагернинг пайдо бўлиши ва 90-нчи йилларда собиқ СССР нинг барбод бўлиши ва унинг ҳудудида мустақил давлатларнинг шаклланиши ҳамда юқоридаги лагерларнинг барҳам топиши билан боғлиқ бўлди.
Адабиётлар рўйиҳати
Каримов И. А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тароққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтириш. – Т.: “Ўзбекистон”, 2010
Каримов И. А. Жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: “Ўзбекистон”, 2009.
Абдуллаев О. Минтақалар ва мамлакатлар иқтисодиёти. – Т.: “Янги аср авлоди”, 2009.
Альбом сельскохозяйственнқх карт Республики Каракалпакстан и областей Узбекистана”. - Т.: Госкомземгеодезкадастр, 2008.
Ата – Мирзаев О, Тухлиев Н. Узбекистан: природа, население, хозяйство. – Т.: “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”, 2009.
Ахмедов Э. Ўзбекистон шаҳарлари мустақиллик йилларида. – Т.: Абу Али Ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти, 2002.
Ахмедов Э., Сайдаминова З. Ўзбекистон Республикаси. Қисқача маълумотнома. – Т.: “Ўзбекистон”, 2006.
Бугаев В. К. Социально – экономическая регионалистика – Спб Издателство “ВВМ” , 2007.
Доманьский Р. Экономическая география: динамический аспект. Перевод с польского – М.: Новқй хронограф, 2010.
Назаров М., Тожиева З. Ижтимоий география. Ўқув қўлланма. – Т., 2003.
Россия регионов : в каком социальном пространстве мқ живем ? – М., 2005.
12. Расулов А. Р., Ҳикматов Ф.Ҳ., Айтбоев Д. П. Гидрология асослари. – Т.: “Университет”, 2003.
13 Садқков А М Основқ регионольного развития : теория, методология, практика. – Т.: “Iqtisod - moliya”, 2005.
14 Солиев А. , Аҳмедов Э., Маҳамадалиев Р ва б. Минтақавий иқтисодиёт. – Т.: “Университет”, 2003.
15. Солиев А, Назаров М Ўзбекистон қишлоқлари (Қишлоқ жойлар географияси).- Т.: “Fan va texnologiya”, 2009.
16. Тожиева З. Ўзбекистон аҳолиси: ўсиши ва жойланиши (монография) . – Т.: “Фан ва технология”, 2010.
17. Қаюмов А., Назарова Ҳ., Эгамбердиев Ф. ва б. Минтақавий иқтисодиёт. Ўқув қўлланма. – Т.,2004
18. Ғуломов П., Ҳасанов И. Ўзбекистон табиий географияси. – Т., 2007.
19. Экономическая, социальная и политическая география: мир, регионқ, стронқ. Под ред. проф И. А. Родионовой – М.: Элиц – Информ, 2008.
Do'stlaringiz bilan baham: |