2-Мавзу:Иқтисодий географик тадқиқотлар методологияси
Иқтисодий-ижтимоий географиянинг асосий методологик негизи бўлиб, жамиятнинг ҳудудий ташкил этилиши ҳақидаги таълимот ҳисобланади. Жамият ижтимоий ҳаётини ҳудудий ташкил этилиши кенг қамровли тушунча бўлиб, у ҳудудий (географик) меҳнат тақсимоти натижасида шаклланган ишлаб чиқариш мажмуалари ва тизимлари, уларнинг ҳудудий жойлашиши, регионал иқтисодий-ижтимоий тафовутлари, шунингдех жамият ва табиат ўртасидаги ўзаро алоқадорлик каби масалаларни қамраб олади. Бошқача айтганда, инсоннинг кўп қиррали ҳаётий фаолиятини уни ўраб турган табиат билан ўзаро алоқадорликда ўрганади.
Бозор иқтисодиётига хос янги ижтимоий муносабатлар ИИГнинг назарий асослари масалаларига ҳам таъсир этади, албатта. Собиқ иттифоқ даврида унинг назарий асосларида ишлаб чиқаришни ташкил этишда планлилик ва марказдан бошқариш бош масала ҳисобланган бўлса, янги бозор муносабатлари шаклланаётган даврда ишлаб чиқаришда эркин тадбиркорлик ва рақобат асосий жиҳат ҳисобланади.
Ҳар қандай фан кузланган максадга эришиш учун узининг методологии пойдевори ва методларига эга булмоги лозим. Методология ва методлар эса фан учун билиш куроли воситаси сифатида борликни билишга ва ечилмаган муаммоларни хал килишга илмий асос булиб хизмат килади.
Методология атамаси купгина оммавий адабиётларда фанларнинг методлари хакидаги таълимот деб талкин килинади (метод - юнонча methodos - усул йул logos - таълимот). Бизнингча методология бу борликни билишнинг назарий асослари стратегик илмий йул билишга ёрдам берадиган таянч назариялардир. Масадан умумилмий макомга эга булган диалектик конун ва категориялар хамда умум географик конуниятлар. Бундан таш кари Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан кабул килинган кодекс цонунлар давлат карорларини киритиш мумкин. Методлар эса билиш воситаси булиб урганилаётган муаммонинг максад ва вазифаларига караб танланади ва фойдаланилади.
Географик тадкикотларда асосан куйидаги методлар асос булади: суров адабиёт ва ташкилот хужжатларини тахдил килиш кузатиш дала тадкикотлари (экспедицион стационар) моделлаштириш индикацион географик таккослаш махсус топогеодезик картографик аэрокосмик тизим-таркиб статистик экстраполяция тарихий-генетик районлаштириш географик ахборот тизими (ГИС) диалектик ва бошкалар (бу усуллар мохияти алохида фан сифати- да укитилади).
Географик тадкикот усуллари доимо такомиллашиб замонавийлашиб боради ва унинг самарадорлиги хам ортиб боради. География фани хозирги кунда аввало умумтаълим урта махсус ва олий географик таълим учун хизмат кдлмокда.
Фанларда ривожланиш табакаланиш булади бу инкор этиб булмайдиган диалектик конун. Л-екин география фани туб мохияти билан комплекс фандир Унинг "бархаётлиги" ва самарадорлигини таъминлаб турган илмий узак куч муаммони тизимли ёндашув асосида урганишдир. Хулоса шуки геофафик тадкицотлар унинг кайси сохаларида амалга оширилмасин улар умумгеографик (комплекс тизимли) ёндашув асосида бажар'илмоги лозим. Географ мутахассис кадрларни тайёрлашда хам ушбу тамойилга амал килиш максадга мувофик. География фанининг бош максади табиат-ахоли-жамият "учбирлиги"ни узаро алоқадорлик ва богликдик тамойили асосида худудларда окилона ташкил килиш экан мазкур "учбирлик" узагида инсон манфаатлари турганлигига амал килиш лозим. Шундагина география фанининг ижтимоий нуфузи юксалиб боради ва ишлаб чикариш кучи сифатида инсон фаровонлиги учун самарали хизмат килади.
Do'stlaringiz bilan baham: |