Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети табиий фанлар факультети



Download 0,73 Mb.
bet15/30
Sana21.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#687094
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30
Bog'liq
19 й ГТУ 8-сем ММ ва АМ

Таянч термин ва тушунчалар
Қишлоқ хўжалигини ҳудудий жойлаштириш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштиришга таъсир этувчи омиллар, табиий шароит ва агроиқлимий ресурслар, истеъмолчи, транспорт, илмий-техник тараққиёт, меҳнат ресурслари ва экологик омиллар
Мавзуни такрорлаш ва мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Қишлоқ хўжалигини ҳудудий жойлаштириш қандай кўрсаткичларни ўзида ифодалайди?

  2. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш қандай қонуниятлар орқали амалга оширилади?

  3. Табиий шароит ва агроиқлимий ресурслар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш корхоналарининг жойлаштирилишига қандай таъсир кўрсатади?

  4. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштиришга истеъмолчиларнинг таъсирини гапириб беринг.

  5. Транспорт, илмий-техник тараққиёт қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштиришга таъсирини мисоллар орқали тушунтириб беринг.

Фан-техника тараққиёти ва қишлоқ хўжалигининг экстенсив ва интенсив ривожланиши
Режа:
1.Қишлоқ хўжалиги ривожланишига таъсир этувчи омиллар
2.Экстенсив ривожланиш
3.Интенсив ривожланиш
4.Қишлоқ хўжалиги ва фан-техника тараққиёти
Қишлоқ хўжалиги жаҳоннинг барча мамлакатларида мавжуд бўлса-да, ривожланиш даражасига кўра улар бир-биридан фарқ қилади. Айрим мамлакатларда деҳқончилик, айримларида эса чорвачилик системаси нисбатан устунроқ тараққий этган. Бундай нотекис ривожланишга қуйидаги бир қатор омиллар таъсир кўрсатади:
-ҳудудларнинг географик ўрнидаги тафовутлар;
-табиий шароит ва ресурслар;
-ижтимоий-иқтисодий омиллар;
-ихтисослашув;
-ишлаб чиқарувчи кучларнинг тараққиёт даражаси;
-меҳнат ресурслари;
-қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб.
Олдинги мавзуларда бу омилларга тавсиф берилгани учун қишлоқ хўжалиги ривожланишининг асосий йўлларига тўхталиб ўтамиз. Қишлоқ хўжалигида ривожланишнинг қуйидаги икки тури мавжуд: Экстенсив; Интенсив.
Экстенсив қишлоқ хўжалиги қадимдан пайдо бўлган. Инсоният ўз тараққиётининг дастлабки даврларида экстенсив ривожланиш йўлидан борган. Чорва моллари кўпайтирилган, ўрмонлар ёқилиб ҳайдаладиган ерлар майдони кенгайтирилган. Кейинчалик қишлоқ хўжалиги системасининг такомиллашиши интенсив ривожланишга замин яратди. Айниқса Қадимги Миср, Месопотамия, Хитой, Ҳиндистон, Ўрта Осиё ва бошқа суғорма деҳқончилик марказларида қадимдан интенсив ривожланиш йўлига ўтала бошланган. Ерларга қўшимча меҳнат сарфлаб, ўғитлар солиниб, серҳосил навлар экилиб экинлар ҳосили ва ҳосилдорлиги кўпайтириб келинган.
Ҳозирда ҳам умумжаҳон қишлоқ хўжалигида интенсив ривожланиш билан бирга экстенсив типдаги хўжаликлар ҳам сақланиб қолган. Қишлоқ хўжалиги тараққиётида бу иккала форма биргаликда қўшиб олиб борилса-да, аксарият ривожланган мамлакатларда интенсив ривожланиш ўзининг юксак тараққиёт даражасига кўтарилган. Лекин Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг айрим, тараққиётдан орқада қолаётган мамлакатларида ҳали-ҳанузгача экстенсив хўжалик типи устунлик қилади.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish