Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети табиий фанлар факультети


-Мавзу:Аҳоли пунктлари (шаҳар)ни географик жиҳатдан ўрганиш



Download 0,73 Mb.
bet11/30
Sana21.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#687094
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
19 й ГТУ 8-сем ММ ва АМ

7-Мавзу:Аҳоли пунктлари (шаҳар)ни географик жиҳатдан ўрганиш

Аҳоли шаҳар ва қишлоқларда яшовчиларга бўлинади. Ҳозирги вақтда дунё аҳолисининг тахминан ярмига яқини (аниқроғи 47%) шаҳар жойларда яшайди. Аммо «шаҳар» тушунчаси турли мамлакатларда ҳар хил. Масалан, Исландия ва Данияда шаҳар мақомини олиш учун атиги 200 киши, Канадада 1000 киши, Россияда 12 минг, Тошкент ва қирғизистонда 10 минг, Ўзбекистонда 7 минг, Туркманистон ёки грузияда 5 минг киши керак. Шу билан бирга жами шаҳар аҳолисининг ярмидан ёки 2/3 қисмидан кўпроғи қишлоқ хўжалигида банд бўлмаганлар ҳам талаб этилади.


Ҳозирги мавжуд шаҳарларнинг энг қадимийси Фаластиндаги Иерихон шаҳаридир. Унинг ёши 5000 йилга яқин. Рим 3000 йил, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, қарши 2500-2700 йиллик тарихга эга.
Энг қадимий шаҳарлар яқин шарқда пайдо бўлган бўлса, шарқ, хусусан, Хитой ва Япония шаҳарлари авваллари нисбатан йирик бўлган. Европада энг биринчи «миллионер» шаҳар Лондон фақат 1800 йилда пайдо бўлган. Ўрта асрларда ўзимизнинг Самарқанд, Бухорога ўхшаш шаҳарлар ҳозирги дунёга машҳур Лондон. Париж, Вена, Прага, Москва каби шаҳарлардан анча катта бўлган.
100 фоиз урбанизация кўрсаткичига эга бўлган шаҳар-«митти» давлатлар бор (Сингапур, Ватикан, Монако, Сан-Марино ва б). Бельгия, Исроил, қувайт, Уругвайда урбанизация даражаси, яъни жами аҳолида шаҳарликлар ҳиссаси 90 фоиздан юқори. Шунингдек, АқШ, Буюк Британия, Япония, Германия, Франция каби ривожланган мамлакатлар ҳам катта урбанизация кўрсаткичига эга (80-90 фоиз). Таққослаш учун: Ўзбекистонда бу кўрсаткич 36,5 фоизга тенг. Хитой ёки Ҳиндустонда шаҳарликлар умумий аҳоли сонининг тахминан 30 фоизини ташкил этса бу кўрсаткич Бурунди ёки Руандада атиги 6-8 фоизга етади, холос.
Дунёда тахминан 85 минг шаҳар типидаги аҳоли манзилгоҳлари мавжуд. Шундан 370-дан кўпроғининг ҳар бирида 1 миллион ва ундан кўпроқ аҳоли яшайди. Уларнинг аҳолиси тахминан 1,1 млрд киши ёки дунё аҳолисининг 1/5, жами шаҳарликларнинг 1/3 қисми айнан ана шу «миллионер» шаҳарларга тўғри келади.
БМТ-нинг маълумотларига биноан 29-та мегашаҳар (мега-улкан, катта) мавжуд. Йирик шаҳарлар асосида шаҳар агломерациялари вужудга келади, уларнинг бир-бирига қўшилиб кетиши эса мегаполисларни шакллантиради: Босваш, чигпитс, Сансан, Токайдо шулар жумласидандир. Энг йирик агломерациялар: Токио (28 млн), Бомбей, Сан-Пауло, Нью-Йорк агломерацияларининг ҳар бирида тахминан 18-19 миллион кишидан аҳоли яшайди.
Сўнгги йилларда дунё урбанизациясини, яъни анъанавий шаҳар аҳолиси улушининг кўпайиб беришини ривожланган мамлакатлар эмас, балки ривожланаётган мамлакатлар белгилаб бермоқда. Шу боис Лондон, Париж, Вена, Москва, Санкт-Петербург каби шаҳарлар аҳолиси ўсмаяпти, аксинча Шанхай, Бомбей, Сан-Пауло, Рио-де-Жанейро, Стамбул, Теҳрон, Лагос, Калкутта, Пекин кабилар тез ўсмоқда. Демак, тарих «ғилдираги» яъни шарқга, яъни Осиёга қайтмоқда.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish