Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети география кафедраси


-Мавзу:Қишлоқ жойлар географияси, қишлоқ хўжалигида агроиқлимий ресурсларни баҳолаш



Download 3,71 Mb.
bet26/61
Sana20.06.2022
Hajmi3,71 Mb.
#683708
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   61
Bog'liq
8-сем АГ ММ ва АМ

14-Мавзу:Қишлоқ жойлар географияси, қишлоқ хўжалигида агроиқлимий ресурсларни баҳолаш
Қишлоқ жойлар – бу шаҳарлардан ташқари ёки уларни ўраб олган ҳудудлардир. Бироқ ҳар қандай шаҳарсиз ҳудудлар ҳам қишлоқ жойлари эмас. Бундай жойларда қишлоқ хўжалигининг қайси бир тармоғи ва доимий аҳоли манзилгоҳлари бўлмоғи лозим. Бинобарин қишлоқ ҳўжалигида экстенсив ёки умуман фойдаланилмайдиган, аҳоли жойлашмаган чўл ва тоғли ерлар қишлоқ ҳудудлари таркибига кирмайди.
Қишлоқ жойлари ўз ҳудудий кўлами ва функциялари – бажарадиган вазифаларига кўра янада географийроқдир. Шаҳар муҳитида ҳудуд зич, қишлоқ жойларда эса у бепоён. Бундай социал муҳитда кишиларнинг ўзига ҳос яшаш шароити ва тарзи вужудга келадики, бу муаммолар билан бевосита социал география шуғулланади.
Қишлоқ жойларида энг аввало қишлоқ хўжалик экинлари экилади, чорва моллари боқилади, дам олинади: бу ерларда ҳам саноат корхонлари, транспорт йўллари бор ва ниҳоят қишлоқ жойлар шаҳарларни озиқ-овқат, тоза ҳаво, ишчи кучи билан таoминлайди. Кўриниб турибдики қишлоқлар жуда мураккаб ва серқиррали вазифаларни бажаради. Албатта бу вазифалар орасида энг асосийси қишлоқ хўжалиги функцияси бўлиб, у унинг хусусий тармоғи ҳисобаланади
Қишлоқ инфраструктураси – транспорт ва бошқа ишлаб чиқариш шароитлари, аҳолига ҳизмат кўрсатиш обoектлари географик тадқиқотнинг умумий йўналишларидир. Уларни ўрганишда асосий эoтибор ҳудудий жиҳатларга, комплекс таҳлил қилинишига қаратилиши, тадқиқот натижалари карта ва график, статистик жадвалларда кўрсатилиши керак.
Бундай ўрганишнинг предмети бўлиб қишлоқ аҳолисининг ўсиши, жойланиши, табиий ва меҳаник ресурслари ва уларнинг ҳудудий таркиби ҳизмат қилади.
Аҳолига ҳизмат кўрсатиш соҳалари географиясини ўрганиш ҳам қишлоқ жойларда қулай ва айни вақтда долзарбдир. Сабаби – биринчидан, қишлоқларда бундай тармоқларни ташкил этиш шаҳар муҳитига нисбатан анча ҳудудийроқдир. Иккинчидан: аҳолига ҳизмат кўрсатиш соҳаларининг аҳволи шаҳар жойларга кўра қишлоқ жойларда ночорроқ даражада. Ана шу обoектив ҳолатлар қишлоқ жойларда аҳолига ҳизмат кўрсатиш соҳалар географиясини ўрганишни муҳим қилиб қўяди.
Шу билан бирга қишлоқ аҳолисига ҳизмат кўрсатиш ва ушбу эҳтиёжларга бўлган талабни қишлоқ жойларнинг ўзида қондириш орасида жиддий фарқ мавжуд. Табиийки, қишлоқ аҳолисига ҳизмат кўрсатишнинг ноёб ва танқис шакллари унинг юқори босқичлари туман, вилоят ва ҳатто мамлакат марказида амалга оширилади.
Шу жиҳатдан ҳудуднинг ҳар хил даражадаги шаҳарлар – марказий ўринлар билан таoминланганлиги, уларнинг қишлоқ аҳолиси қатнови учун қулайлиги йўл шароитлари катта аҳамият касб этади. Айни вақтда қишлоқ аҳолисининг барчаси учун зарур бўлган кундалик эҳтиёжлар мумкин қадар улар яшайдиган жойларнинг ўзида қондирилиши мақсадга мувофиқдир. Бу эса қишлоқ жойларда аҳолига ҳизмат кўрсатиш тармоқларининг тури таркиби ва тизимига боғлиқ.
Қишлоқ жойларида энг аввало қишлоқ хўжалик экинлари экилади, чорва моллари боқилади, дам олинади: бу ерларда ҳам саноат корхонлари, транспорт йўллари бор ва ниҳоят қишлоқ жойлар шаҳарларни озиқ-овқат, тоза ҳаво, ишчи кучи билан таоминлайди. Кўриниб турибдики қишлоқлар жуда мураккаб ва серқиррали вазифаларни бажаради. Албатта бу вазифалар орасида энг асосийси қишлоқ хўжалиги функцияси бўлиб, у унинг хусусий тармоғи ҳисобаланади.
Қишлоқ районларининг аҳамияти айниқса нисбатан суст урбанизациялашган ҳудудларда катта. Жумладан, улар Ўзбекистон Республикасида асосий мавқеига эга. Қишлоқ жойларида мамлакат аҳолисининг 60 % дан ортиғи яшайди, миллий иқтисодиётимизнинг анъанавий негизи, бўлган қишлоқ хўжалиги ҳам бу жойларнинг бош йўналишидир. Ҳудди манна шу объектив вазиятни эътиборга олиб, республикамиз раҳбарияти қишлоқ жойларга устивор аҳамият бермоқда.
Дарҳақиқат қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислохотларнинг амалга оширмай туриб, қишлоқ ҳалқи турмуш шароитини яхшиламасдан туб (стратегик) мақсадларга эришиш мушкул. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий этиш мулкчиликнинг турли қатламларини вужудга келтириш, бу жойларга саноатни олиб кириш, аҳолига ҳизмат кўрсатиш тармоқлари ва социал инфраструктурани ривожлантириш, меҳнат ресурсларини тармоқлараро қайта тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш каби масалалар давлат аҳамиятига молик бўлган муаммолардир. Бинобарин қишлоқ жойларини географик ўрганишда уларнинг ана шу ҳусусиятларига эътибор бериш талаб этилади.
Агросаноат географиясини ўрганишда энг аввало унинг ҳом ашё заҳираларига аҳамият бермоқ зарур. Шу билан бирга бу жойларда тоғ-кон ва қурилиш материаллари саноати ҳам кўриб чиқилади. Ушбу корхоналарнинг жойланиши ва ривожланиши албатта экологик масалалар билан уйғунлаштирилган ҳолда таҳлил қилиниши лозим. Зеро қишлоқ жойларнинг экологик ҳолати қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ҳимикатлар, ер ости сувларининг кўтарилиши ва ерларнинг шўрланиши билангина эмас, балки шаҳар чиқиндиларини кўмиш ёки ташлаш билан ҳам ёмонлашиб бормоқда. Шу боис қишлоқлар экологиясини ўрганиш долзарб мавзулардандир.
Бундай ўрганишнинг предмети бўлиб қишлоқ аҳолисининг ўсиши, жойланиши, табиий ва меҳаник ресурслари ва уларнинг ҳудудий таркиби ҳизмат қилади.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish