1.Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар
Фалсафа фани - фалсафий дунёқараш, инсон ҳаётининг мақсади, мазмуни ва моҳияти, маънавий борлиқ ва ижтимоий ҳаёт ўртасидаги ўзаро алоқадорлик тўғрисида;
- ҳозирги дунёнинг глобаллашув жараёни, инсониятнинг экологик ва бошқа глобал муаммолари ҳақида, шунингдек, фалсафанинг таркибий қисми бўлган этика йўналиши бўйича ишлаб чиқилган мазкур дастур доирасида талабалар жамият ва инсонлараро муносабатларда ахлоқий мезонларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тушунча, билим ва кўникмалар;
- этетика йўналиши бўйича ишлаб чиқилган мазкур ўқув дастури доирасида талабаларнинг табиат, жамият ва санъатдаги гўзалликларнинг фалсафий моҳияти, нарсалар оламини бадиий-эстетик жиҳатдан лойиҳалаштиришнинг фалсафий асослари тўғрисида;
- мантиқ йўналиши бўйича талабалар тўғри фикрлашнинг мантиқий шакллари ва қонун-қоидалари, формал мантиқнинг хусусиятини англаб етиши, замонавий мантиқнинг формаллашган тилини эгаллаган бўлиши;
- турли хил фикрий қурилмаларни ифодалаш ва таҳлил қилишда мантиқ қонунларидан самарали фойдаланиши илмий тушунчаларни ва терминларни ҳосил қилишнинг, мулоҳазаларни тўғри қуришнинг мантиқий усулларини билиши ва амалда қўллай олиши;
- хулосавий билимлар ҳосил қилиш, далиллаш, муаммоларни қўйиш ва ҳал этиш, фаразларни илгари суриш ва асослаш, илмий назарияларнинг мантиқий структураси ҳақида тасаввурга эга бўлиш вазифасини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг малакасига қуйидаги талаблар қўйилади.
Талаба:
- мустақиллик йилларида фалсафий дунёқарашнинг янгиланиши, унинг илмий-тарихий, мантиқий мазмун-моҳияти, истиқлолнинг ўзбек халқи тақдирини белгилашдаги ижтимоий-тарихий аҳамиятини;
- Марказий Осиё мутафаккирларининг Ватан ва жаҳон маданияти, фалсафаси фани ривожланишидаги ҳиссаси ва ўрнини; борлиқ концепциясининг мазмуни, моддийлик ва маънавийлик тушунчаси, унинг моҳияти ва қонуниятларини;
- дунё халқларининг ахлоқий менталитети, улар ўртасидаги умумийлик ва фарқли жиҳатлар, оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг фарзанд тарбиясига таъсири, муомала маданияти, замонавий ахлоқ кўринишлари, “оммавий маданият”нинг ёшлар дунёқарашига ижобий ва салбий таъсири, замонавий ахлоқий тарбияда космополитизмга мойилликнинг кучайиб бориши, бугунги кундаги долзарб ахлоқий муаммоларнинг ўзига хос хусусиятлари;
- эстетиканинг фан сифатидаги моҳияти, унинг категориал аппарати ва ривожланиш қонуниятларини; эстетик тафаккур тарихини ўрганиш ва уни холисона баҳолаш; мумтоз ва замонавий санъат турларининг эстетик мазмунини таҳлил қилиш; воқеликка оқилона эстетик муносабат билдириш ва содир бўлаётган ҳодисаларнинг эстетик мазмунини тушунтира олиш; эстетиканинг санъат, бадиий ижод, дизайн, турмуш гўзаллиги, атроф-муҳитни гўзаллаштириш ва эстетик тарбия борасидаги умумий қонуниятларини ўзлаштириш;
- мантиқий фикрлашнинг қонун-қоидалари ва шакллари тўғрисидаги билимларни эгаллаган бўлиши; фаразларни илгари сура билиши ва асослай олишни билиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |