1.Ижтимоий хизмат ташкилотида ижтимоий ишчининг функционал мажбуриятлари
Ижтимоий ишчининг иш юкламаси уз таркибига мижоз тушиб колган вазият ва ресурсларни бахолаш билан боглик харакатлар, мижозга амалий ёрдам кўрсатиш, хужжатларни юритиш, ижтимоий хизмат ва мижоз ўртасида воситачилик килиш харакатлар хажмини киритади.
31 -диаграмма. Ижтимоий хизмат ташкилотларида ижтимоий ишчининг иш юкламалари таркиби42
Ижтимоий ишчининг функционал мажбуриятлари ходисага ташхис куйиш, прогноз килиш, профилактик ишларии олиб бориш, мижоз хукукларини химоя килиш, ижтимоий- психологик, педагогик, ижтмоий-тиббиет, ижтимоий-маиший, ташкилий, коммуникатив, маърифий вазифаларни амалга ошириш билан боглик.
2-диаграмма. Ижтимоий ишчининг функционал мажбуриятлари 43
Амалий мисол билан ёритамиз:
Ижтимоий хизмат ташкилотларида ижтимоий ишчининг иш юкламалари43даги мажбуриятлари қуйидаги тартибда келтирилган таркиб(-диаграмма)да ҳаётий мисол билан ижтимоий ташкилотлардан оила институти мисолида ёритиб берилади.
Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Х.Давроновлар оиласи мисоли44:
1. Мижоз тушиб қолган вазият - Ушбу оилада 9 нафар фарзандни ота-она катта қилиб, вояга етқазган, барчаси олий маълумотга эга. Лекин бундан 37 йил аввал (1978-1980 йиллар) Афғон уриши байналминал жанг қатнашчиси бўлган тўнғич ўғил Хуршид Давронов ёрдамга мухтож, рухий касал, ногирон. У 37 йилдан буён касалхоналарда, мурувват уйларида, рухий касалхоналарда даволаниб келади. Ота-оналари уни уйлашган, 2 нафар қизи бор. У урушда бу кассаликни ортиргани учун фарзандлари соғлом, лекин оталари уларнинг бағриларида эмас. Бир томондан ота касал, иккинчи томондан оталари бирга бўлмаганликлари учун фарзандларнинг бағирлари кемтик. Нима бўлганида ҳам оила жамул-жам бўлиб, яшашни хохлайди.
Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Х.Давроновлар оиласи мисолида:
Савол: Қайси ижтимоий институтлар бу оилани жамул-жамлигини таъминлаши керак?
Жавоб: МФЙ, Мудофаа, соғлиқни сақлаш (шифохоналар, мурувват уйи, рухий касалликлар шифохонаси), Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги хузуридаги ижтимоий пенсия жамғармаси ва бошқалар.
Савол: Қандай қилиб бу ташкилотлар оиладанинг жамул-жамлигини, тинчлик ва тотувликни, оила мустаҳкамлигини таъминлаши мумкин эди?
Жавоб: Х.Давронов 37 йилдан буён ушбу муассасаларда истиқомат қилиб келган. Ушбу мижоз касаллиги тарихи бўйича кейсни қамраб олган институтларгина тўлиқ ахборот бера оладилар. Ўтган давр мобайнида ушбу ижтимоий институтлар Оиладаги мавжуд вазиятни ва муаммоларни ўрганиб чиқиб бартараф этиши, моддий таъминот билан таъминланиши мумкин эди. Лекин амалга оширилмаган.
2. Ресурсларни баҳолаш билан боғлиқ ҳаракатлар –
Савол: Ушбу мижоз бундан-буёғига оилада яшаши учун қандай ресурслар билан таъминланиши керак?
Мижоз учун зарур ресурслар, уни парваришловчи ходим, хонадон, жихозлар, автомобил ва хоказолар. Булар мижоз учун яшаш шарт-шароитлари ҳисобланади. Бу оила учун юқоридаги ижтимоий хизмат ташкилотлари томонидан, ушбу зарур бўлган ресурслар таъминланманган.
Масалан: Х.Давроновнинг турмуш ўртоғи Наргиза ўтган йиллар давомида бемалол турмуш ўртоғини парваришлаши мумкин бўлган. Лекин унинг давлат томонидан белгиланадиган имтиёзлар ҳақида умуман тушунчаси ҳам, хабари ҳам бўлмаган. Унга ижтимоий хизмат ташкилотлари томонидан ёрдам кўрсатилмаган. Айнан ушбу Наргиза томонидан йўл қўйилган камчилик ижтимоий иш ходимининг вазифаси орқали бартараф этилиши керак эди. Лекин 2010 йилларга қадар Ўзбекистонда ижтимоий иш ходими лавозими ва ушбу тушунча тўғрисидаги фикр етарли даражада на давлат томонидан, на маъсул шахслар томонидан ёритилмаган. Наргиза турмуш ўртоғи ногирон бўлганлиги учун унинг оладиган нафақаси ўзининг дори-дармонидан ортмаслигини ҳисобга олиб, ишлаган ва 2 нафар фарзандини тарбияси билан шуғулланган. Эслатиб ўтиш зарурки, шу ўринда ўз вақтида юқоридаги ижтимоий институтлар Наргизага турмуш ўртоғини қараганлиги учун шароит яратиб берганларида эди, у турмуш ўртоғини ўзи парваришлаган ҳамда фарзандлари тарбияси билан шуғулланган бўлар эди. Ушбу мисолда ижтимоий иш ходимининг роли қуйидагиларда кўринади:
юқоридаги вазият билан танишган ижтимоий иш ходими Наргиза учун керакли ижтимоий институлар орқали (ижтимоий пенсия таъминоти) иш стажини юритишга эришади;
унга ижтимоий пенсия таъминоти томонидан турмуш ўртоғини парваришлагани учун нафақа пули тайинланишига кўмаклашади;
Бу мисолда ижтимоий иш ходими, мижоз ва ижтимоий таъминот (давлат) ўртасида воситачилик ролини амалга оширади.
Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Давроновлар оиласида ижтимоий иш ходими томонидан амалга оширилган ишлар:
1-дан, мижоз тушиб қолган вазиятни таҳлил қилади;
2-дан, ресурсларни баҳолаш билан боғлиқ ҳаракатлар: мижоз учун- ресурслар- парваришловчи ходим, хонадон, жихозлар, автомобил ва хаказолар. Булар мижоз учун яшаш шарт-шароитлари ҳисобланади;
3-дан, амалий ёрдам кўрсатиш: Ижтимоий иш ходими ушбу вазиятни қонуний хал қилиш йўлларини кўрсатиб беради (Қонунлар, МФЙлар, Қарорлар, МФЙ, больницалар, мурувват уйи, рухий касалхона ва хаказолар Низомларида кўрсатилган мажбуриятларини амалга ошириш йўллари);
4-дан, хужжатларни юритиш: юқоридаги ижтимоий ташкилотлардан мижозга тааллуқли хужжатларни тўплаш, юритиш қоидаларини мижоз вакилига ўргатади ;
5-дан, воситачилик: ижтимоий иш ходими, мисолда келтирилган барча ижтимоий институтлар билан мижоз вакили ўртасида кўприк вазифасини бажаради.
Демак юқоридаги 5 та функция ижтимоий хизмат ташкилотларида ижтимоий ишчининг иш юкламаларидаги мажбуриятлари ҳисобланади.
Ижтимоий иш ходимининг функцияларидан келиб чиқадиган бўлсак, Ўзбекистондаги мавжуд ҳар бир ижтимоий институтларда ижтимоий иш ходими лавозими бўлиши шарт. Чунки барча ижтимоий институтларда- завод, фабрика, таълим, соғлиқни сақлаш, мудофаа ва бошқа ҳар қайси институтлар бўлишидан қатъий назар инсон омили асосий омилни ташкил этади. Мамлакатимиз аҳоли таркиби турли ижтимоий гуруҳлардан таркиб топган экан, ижтимоий гуруҳлар таркиби эса инсонларни ташкил этади. Турли ижтимоий гуруҳлардан яъни инсонлардан - оилалар, оилалардан - маҳаллалар, махаллалардан – туман,шаҳар, вилоятлар, давлат шаклланади ва улар ўртасида ўзаро муносабатлар, яъни ижтимоийлашув юзага келади. Инсон омили орқали ижтимоий муносабатлар юзага келар экан, албатта муаммолар ҳам пайдо бўлади. Инсон омилига тааллуқли бўлган барча муоммаларни бартараф этишга кўмаклашиш эса ижтимоий иш ходимининг асосий вазифасига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |