Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида хусусий мулк ва унинг асосида ривожланаётган хусусий тадбиркорликка кенг эътибор берилмоқда. Биринчи
Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “жиддий ва кундалик эътиборини талаб
қиладиган яна бир муҳим йўналиш бор. Бу – хусусий мулк ва тадбиркорликни янада
ривожлантириш ва уларнинг таъсирчан ҳимоясини таъминлашдир.”
1
.
Мамлакатимизда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, улардан
самарали фойдаланиш, умуман иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича 400 дан зиёд қонун
хужжатлари ишлаб чиқилиб, қабул қилинганлиги ва жорий этилганлигини, уларнинг барчаси
иқтисодиётимизни янада либераллаштириш ва модернизация қилишда нафақат мустахкам
ҳуқуқий асос, балки амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг кафолати бўлиб хизмат
қилишини таъкидламоқ зарур.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги
“Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни
жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармони хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-
шароитлар яратиш, давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада
соддалаштириш ва бу жараённи жадаллаштириш, уларни хусусийлаштиришда бюрократик
тўсиқларни бартараф этиш, хусусий мулк қилиб сотилган объектларда рақобатбардош
товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни ташкил этишга қаратилган.
Хусусий кoрхoналарда сидқидилдан меҳнат қилишга ундайдиган oмиллар ва шахсий
манфаатдoрлик даражаси ва энг асoсийси, ўзининг ишлаб чиқариш ва молиявий
фаолиятининг якуний натижаси учун масъулият ҳисси бутунлай юқори эканлиги ҳаммага
маълум. Бу фикр 2017-2021 йилларга белгиланган ҳаракатлар стратегиясида янада
аниқлаштирилди ва ривожлантирилди.
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар 1.
Тараққиёт босқичларини билишда қандай ёндашувлармавжуд?
2.
Ишлаб чиқариш усули нима ва унинг таркибий қисмлари нималарданиборат?
3.
Ишлаб чиқариш усулларининг энг муҳим ўзига хос белгиларини ажратиб кўрсатинг.
Бир ишлаб чиқариш усулининг бошқасига алмашиниши сабаблари ҳақида мулоҳаза
билдиринг.
4.
Ишлаб чиқариш технологик усулининг таркибий қисмларини санаб кўрсатинг. Фан-
техника тараққиётининг ишлаб чиқариш технологик усулига таъсириқандай?
5.
Ишлаб чиқариш технологик усулларининг босқичлари бир-биридан нима билан
фарқланади?
6.
Иқтисодий тизим нусхаларини фарқлантирадиган асосий белгиларини санаб
кўрсатинг.
7.
Мулк субъектларининг кўп даражали бўлишига сабаб нима? Мулкчилик
шаклларининг фарқланиши асосида нимаётади?
8.
Хусусийлаштиришнинг қандай усулларини биласиз? Бу усуллардан бирини танлаб
олишга қандай омиллар таъсиркўрсатади?
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий
жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” // Мамлакатимизни 2016 йилда
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги
маърузаси. Халқ сўзи 2017 йил 16 январь.