Республика ва маҳаллий давлат органлари бюджет муносабатлари орқали тақсимланган даромадни ўз ихтиерга олади ва аниқ белгиланган мақсадларга йўналтиради.
Бюджет молия ресурсларини керакли соҳа ва йўналишларда жамлаб давлатни иқтисодиётни бошқариш ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишга имконият беради. Бунда бюджет ресурсларининг даромад қисми бўйича шаклланиши, ундан самарали фойдаланиш назорат қилинади (молия тизимининг назорат функцияси). Тақсимлаш ва назорат функциялари орқали бюджетнинг иқтисодий категория сифатидаги моҳияти юзага чиқади. Шу йул билан бюджет давлат даромадлари ва харажатларини режалаштирувчи молиявий муносабатларни билдиради.
Нобюджет фондлар – бу ҳукумат ва маҳаллий ҳокимиятларнинг бюджетга киритилмайдиган харажатларни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган маблағларидир. Нобюджет фондларнинг шаклланиши оддий солиқ тўловчи учун солиқлардан ҳеч қандай фарқ қилмайдиган мажбурий мақсадли ажратмалар ҳисобидан амалга оширилади. Нобюджет фондларга ажратмалар суммасининг асосий қисми таннарх таркибига киритилади ва иш ҳақи фондига нисбатан фоизларда ўрнатилади.
Нобюджет фондларнинг мақсадга мувофиқ амал қилиши муҳим ижтимоий тадбирларни молиялаштиришни оператив амалга ошириш имконини беради. Давлат бюджетидан фарқли равишда нобюджет фондлар маблағларининг сарфланиши маҳаллий ҳокимият органлари томонидан камроқ назорат қилинади. Бу, бир томондан, уларнинг ишлатилишини енгиллаштиради, бошқа томондан эса, бу маблағларни тўла бўлмаган ҳажмда сарфлаш имконини беради. Шунинг учун, нобюджет фондлар маблағлари сарфланиши назоратини кучайтириш мақсадида нобюджет фондларнинг мақсадли йўналишни сақлаган ҳолда давлат бюджетига консолидация қилинди (бирлаштирилади). Бу фондлар – умумдавлат молиясининг муҳим бўғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий белгиланган, манбаларни ташкил этиш йуллари кўрсатилган, пул фондлари билан фойдаланиш йўлларининг тартиби аниқлаб берилган, ҳукуматнинг юқори органларини тегишли актлари асосида ўз фаолиятини амалга оширадилар.
Бюджетдан ташқари фондларни:
Консолидациялашган (бирлаштирилган) бюджетга қўшиладиган фондлар;
Консолидациялашган (бирлаштирилган) бюджетга қўшилмайдиган фондларга ажратиш мумкин.
Функционал жиҳатига кўра ва бошкарув даражасига кўра бюджетдан ташқари фондлар турли хил бўладилар. Уларни функционал жиҳатига кўра иқтисодий ёки ижтимоий фондларга бўлиш мумкин. Бошқарув даражасига қараб эса умумдавлат, республика ва регионал фондларга бўлиш мумкин.
Бюджет маблағларидан фойдаланишни ҳукумат органлари қонун асосида катъий тасдиқлаб берса, бюджетдан ташқари фондлар эса ижроия органлари орқали белгиланади. Қонун асосида тасдикланган бюджет парламент томонидан назорат қилинади, бюджетдан ташқари фондлар эса қонун чиқарувчи органлар томонидан назорат қилинмайди. Бу ҳам бюджетдан ташкари фондларни иқтисодий шароитга оператив мослашишини тезлатади.
Бюджетдан ташқари фондларни ташкил этилишининг мувофиқлигини таъминловчи яна бир муҳим омил – бу бюджет тақчиллигидир. Харажатларни даромаддан ўсиб кетиши кучайишига молиявий ресурсларни фақат қидириб топишда эмас, балки корхоналар, ташкилотлар ва аҳолидан тушган маблағларни қайта гурухланишини хам талаб этади. Ва ниҳоят, хўжалик юритишнинг ва хусусийлаштиришнинг кўп қиррали шакллари, бюджет шакллари билан бир қаторда жамиятда пул маблағларни қайта тақсимлашни янги усулларини қўллаш заруриятини қатъий талаб этади.
Шундай килиб, бюджетдан ташкари фондлар – бу, жамиятнинг айрим маблағларини молиялаштириш ва комплекс равишда оператив мустақиллик асосида сарфлаш учун, давлат оркали жалб килинадиган молиявий ресурсларни қайта таксимлаш ва фойдаланиш усулидир. Ғарб мамлакатларида бундай фондларнинг сони 30 дан 80 гачадир.
Бюджетдан ташқари фондлар ўз мақсадли йўналишлари бўйича иқтисодий ва ижтимоийга, бошқариш даражаси бўйича эса давлат ва маҳаллий фондларга бўлинади.
Бозор муносабатларига ўтиш инсонинг ижтимоий ва меҳнат салоҳиятини намоён қилишга, боқимандаликни бартараф этишга, йўқолиб кетган эгалик туйғусини қайта тиклашга имкон беради. Фақат бозоргина махсулот ишлаб чиқарувчининг ҳукмини бартараф этиб, республиканинг ғоят катта бойликларидан самарали фойдаланишни таъминлай олади.
Шу борада муҳим масалалардан бири: давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш йўли, янги пайдо бўлаётган нодавлат, яъни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётган ва аҳолига хизмат кўрсатаётган хусусий, акционерлик, жамоа ва бошқа корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан аралаш, кўп тармоқли иқтисодиётни шакллантиришдир. Мамлакатимизда бюджетдан ташқари фондларнинг ижтимоий аҳамияти катта. Тадбиркорликни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни ташкил этиш, хорижий мамлакатлар билан хамкорликда бўлиб, инвестицияларни жалб этиш ва бошқалар бюджетдан ташқари фондларнинг вазифаси ҳисобланади.
Санаб ўтилган турли хилдаги функционал вазифаларни бажарадиган звенолар бўйича давлат иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг тармокли ва ҳудудий муаммоларининг ечимлари кенг миқёсда таъсир кўрсатади.
Давлат молияси таркибида алоҳида ўринни эгаллайдиган бюджетдан ташкари фондлар тегишли ҳукумат органларининг бюджетига боғлиқ булмайди ва мустақил юридик шахс ҳуқуқига эгадирлар. Бюджетдан ташкари фондлар ҳукумат органлари кабул қилган қонун доирасида ташкил этилади.
Бюджетдан ташқари фондларга тушадиган маблағларнинг фойдаланиш йўналишлари, бу фондларни мақсадларига, конкрет иқтисодий шароитга қараб ишлаб чиқилган ва амалга ошириладиган режалар асосида белгиланади. Маблағларнинг бир қисми таъсис фаолиятига йўналтирилади, ҳамда қимматли қоғозларни олиш учун ҳам йўналтирилиши мумкин. Бюджетдан ташқари фондлар ивнесторлар ва молиявий бозорнинг қатнашчиси бўлиши мумкин, чунки:
Биринчидан, одатда пул маблағлари билан фойдаланиш вақти уларнинг вужудга келиши билан туғри келмайди.
Иккинчидан, инвестицион фаолият натижасидаги даромадлар тегишли фондларнинг харажатларни молиялаштириш учун қўшимча манба бўлади.
Бюджетдан ташқари фондларни ташкил этиш ҳуқуқига республика ва маҳаллий органлар эга. Республика даражасида ташкил этилган бюджетдан ташқари фондлар, одатда маҳаллий ҳукумат органлар иҳтиёрига бир қисмини ажратиш билан характерланади.
Бу республика ва маҳаллий бюджетдан ташқари фондларга тушадиган солиқларнинг улушини аниқлаш йўли билан амалга оширилади.
Бундай йўл билан нафақат фонди, давлат ижтимоий суғурта фонди, аҳолининг бандлик фонди ва бошқалар ташкил этилади.
Маҳаллий манбалар эвазига маҳалла даражасида ўз бюджетдан ташқари фондлар ташкил этилади. Уларнинг ичида маҳаллани ривожлантириш учун, кам таъминланган аҳоли қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фондларни, табиатни сақлаш фондларни ва бошқаларни ажратиш мумкин.
Мақсадли бюджедан ташқари фондлар одатда давлат ҳукумат органлари иҳтиёрида бўлади, лекин улар оператив бошқарилиши турли ва шу қаторда махсус маъмурий аппарат орқали олиб борилиши мумкин.
Бошқарув тузилмалар, фондлар билан фойдаланиши учун қонун билан белгиланган маълум ҳуқуқларга ва мажбуриятларга эга.
Бюджетдан ташқари фондлар ёрдамида қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
Корхоналар, ташкилотларга кредитлар, субсидиялар бериш молиялаштириш йўллари билан ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатади;
Умуман, ижтимоий инфраструктурани молиялаштириш, субсидия, пенсия ва нафақалар бериш йўллари аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш;
Чет эл давлатларига шу қаторда хорижий партнёрларга заёмлар бериш ва бошқалар.
Бюджетдан ташқари фондларни ўз фаолиятини амалга оширишни ташкил этиш давлат ҳукумат органларининг ихтиёрида бўлади. Уларни жамлаш ва фойдаланиш тартиби эса тегишли қонунлар билан қатъий белгиланади.
Давлат кредити бу шундай пул муносабатлар тартибики, унда давлат қарздор бўлиб, қарз берувчи бўлиб эса юридик ёки жисмоний шахслар майдонга чиқадилар.
Харажатларни даромадлар билан тенглаштиришда давлат кредити дастак бўлиб хизмат қилади.
Ҳозирги замон ривожланган давлатларда давлат кредити ўзининг энг юқори даражасига кўтарилди, чунки ҳозир давлатларнинг харажатлари ўсиб бормоқда, уни қоплаш учун давлат доим солиқ билан биргаликда давлат кредитига мурожаат қилади. Айниқса давлат кредити каби даромадлар ҳисобига бюджет камомадини қоплаш жараёнида кўпроқ қўлланилади.
Давлат заёмларнинг ижтимоий–иқтисодий моҳияти худди солиқлар каби давлатнинг муҳим молиялаштириш манбаи ҳисобланади ва давлат хазина мажбуриятларини ифодалайди. Давлат кредити орқали олинган маблағларни фақат ўзи эмас, балки уларни фоизлари билан қайтариб берилиши керак, яъни заёмлар, давлат қимматли қоғозлари сифатида майдонга чиқади. Лекин ривожланган мамлакатларда кредитни қайтариш учун уларнинг фақатгина битта манбаи – у ҳам бўлса солиқдан келадиган даромадлари мавжуддир. Шунинг учун заёмлар қанчалик кўп чиқарилса, уларни қайтариш учун шунча кўп солиқ талаб этилади.
Давлат заёмлари қанча кўп чиқарилси, давлатнинг қарздорлиги шунча ўсиб боради. Ривожланган мамлакатларда давлат ҳаражатлари ўсиб бориши туфайли давлат кредитининг аҳамияти ҳам ошмоқда.
Ҳозирги замон ривожланган давлатларида давлатнинг кафолатчи сифатидаги фаолияти ҳам кучли. Давлат кафил бўлиш орқали кредитнинг йўналишига ва ҳажмига таъсир кўрсатади. Давлат кредити таркибини ўрганувчи айрим иқтисодчилар давлат кафиллигини яширин давлат қарзидир деб атаяптилар, чунки бу кафиллик жавобгарлик демакдир. Заёмлар 2 ҳил бўлади: бу марказий хукумат заёмлари ва маҳаллий хокимият органлари чиқарган заёмлар ёки муниципал облигациялардир.
Давлат кредити ёки қарзи хозирги бюджет камомадини қоплашга юборилади. Давлат қарзи ички ва ташқи бўлади. Уларнинг ўзини ва фоизини тўлаш қарзларга хизмат қилиш деб юритилади ва бунинг учун бюджетдан маҳсус пул ажратилади. Давлат қарзи меъёрила бўлиши талаб қилинади, у хаддан ташқари кўпайиб кеца, уни тўлаш қийин бўлиб, кеиктирилади, бу давлат заёмларига ишончини йўқотади. Давлат ташқи қарзини чегараси бор бўлиб, қарз ЯИМ нинг 60%дан ошмаслиги керак.
Давлат заёмлари қанча кўп чиқарилса, давлатнинг қарздорлиги шунча ўсиб боради. Риожланган мамлакатларда давлат ҳаражатлари ўсиб бориши туфайли давлат кредитининг аҳамияти ҳам ошмоқда.
Ривожланган мамлакатларда маҳаллий ҳукумат органлари ҳам ўз заёмларини чиқарадилар. Бу эса ўз навбатида давлат қарзларини янада ошириб юборади.
Давлат қарзларининг бу ҳолдаги доимий ўсиши, муомаладаги пул ва қимматли қоғозларнинг кўпайишига олиб келадиган, бу мамлакат молиясига бевосита таъсир кўрсатади. Ривожланган мамлакатларда давлат қарзларининг, солиқларнинг, пул эмиссиясининг ўсиб кетиши биринчи навбатда ижтимоий аҳволига таъсир этади.
Йирик ривожланган мамлакатларда ички қарзлар кўпдир. Ташқи қарзнинг кўп бўлиши шу мамлакатни иқтисодий, сиёсий томонидан боғлиқ қилиб қўяди.
Ҳозирги замон тараққиётининг хусусиятларидан бири - йирик ривожланган давлатлар бир вақтнинг ўзида ҳам қарздор, ҳам кредитор, ҳам грант берувчи, яъни кафил бўлиши мумкин.
Корхоналар молияси мамлакат ягона молия тизимининг асоси ҳисобланади. У ялпи ички маҳсулот ва миллий даромадни яратиш ва тақсимлаш жараёнига хизмат кўрсатади ҳамда марказлашган пул фондларини шакллантиришда қатнашади. Корхоналар молиясининг ҳолатига марказлашган пул фондларининг молиявий ресурслар билан таъминланганлиги бевосита таъсир кўрсатади. Бунда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, корхоналар молиясидан маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш жараёнида фаол фойдаланиш бу жараёнда бюджет, банк кредити ҳамда суғуртанинг иштирокини рад этмайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик-оператив ва молиявий мустақиллик асосида корхоналар ўз фаолиятларини албатта фойда олиш мақсадида коммерция асосида амалга оширадилар. Улар мустақил равишда маҳсулот реализацияси тушумини тақсимлайдилар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадлардаги фондларни шакллантирадилар ва сарфлайдилар, кредит ресурслари ва фонд бозори ресурсларидан фойдаланиб маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун зарур маблағларни топадилар. Корхоналар мустақиллигининг кенгайишини, ўз ишининг ҳақиқий натижаси учун жавобгарлик ҳиссининг оширилишини таъминлайди.
Молия тизимининг муҳим таркибий бўғини корхоналар молияси бўлиб, у микродаражада молияни ташкил этиш ва бошқаришнинг асоси ҳисобланади.
Молиявий алоқалар таркибида корхона (ташкилот, муассаса)лар молияси асосий, ҳал қилувчи ўринни эгаллайди, чунки у моддий ва номоддий неъматлар яратиладиган ва мамлакат молия ресурсларининг асосий қисми шаклланадиган ижтимоий ишлаб чиўаришнинг асосий бўғинига хизмат кўрсатади. Корхоналар молияси - бу, молиянинг нафақат таркибий, балки специфик қисми ҳамдир. Унга, бир томондан, умуман олганда, молиянинг иқтисодий табиатни характерловчи хусусиятлари, иккинчи томондан эса, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида молиянинг ишлаши билан шартланган алохида хос хусусиятлар хосдир.
Бутун ижтимоий ишлаб чиқариш, унда сарфланадиган меҳнатнинг хусусиятига қараб, икки йирик соҳа: моддий ишлаб чиқариш ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаларига ажратилади. Биринчи соҳанинг ўзига хос хусусияти бўлиб, бу ерда моддий шаклдаги маҳсулот ишлаб чиқариши ҳисобланса, иккинчисининг хусусияти турли хил хизматлар (маиший, коммунал, ижтимоий ва бошқа)ни кўрсатишдан иборат. Моддий ишлаб чиқариш ташкилий структураси асосини корхоналар (бундан кейин «корхона» термини остида, шунингдек, бирлашма, фирма ва хўжалик юритишнинг бошқа ташкилий шакллари назарда тутилади), бирлашмалар, уюшмалар ҳосил қилади; ноишлаб чиқариш соҳасида муассасалар, ташкилотлар ва бошқа структуралар фаолият кўрсатади.
Моддий ишлаб чиқариш тармоқларида хусусияти жиҳатидан турли хил бўлган молия муносабатлари вужудга келади. Улар асосида шакллантириладиган муайян мақсадга белгиланган пул жамғармаларининг хусусиятини ҳисобга олиб туриб, молия муносабатлари таркибида нисбатан бир хил пул муносабатларининг қуйидаги гуруҳларини ажратиш мумкин. Шунга биноан корхонанинг молиясида экзоген (ички) ва эндоген ташқи молиявий алоқаларни ажратиш мумкин.
Экзоген алоқа - бирламчи даромадларни шакллантириш, моддий ишлаб чиқаришнинг хўжалик бўлинмаларида ички хўжалик ишларига аталган муайян мақсадга белгиланган жамғармалар – устав жамғармаси, ишлаб чиқаришни ривожлантириш жамғармаси, рағбатлантириш жамғармалари ва бошқаларнинг ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлганлар. Уларнинг баъзи бирларидан ишлаб чиқариш талаб-эҳтиёжлари, бошқаларидан истеъмолчилар талаб-эҳтиёжларини қондиришда фойдаланилади.
Экзоген алоқалар эса қуйидагича корхоналар ўртасида вужудга келадиган, (агар бу муносабатлар айирбошлашга хизмат қилмаса) тақсимловчи хусусиятига эга муносабатлар. Молия ресурсларининг пул муносабатлари асосида харакати фонддан ташқари шаклда ҳам амалга оширилади; шартнома мажбуриятлари бузилганида жарималарни тўлаш ва олиш, турли хил бирлашмалар аъзолари томонидан пай бадалларишшг тўланиши, уларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари кооперациясидан олинадиган фойдани тақсимлашда иштироки, бошқа корхоналарнинг акция ва облигацияларига маблағларни сармоялаш, улар бўйича дивиденд ва фоизларни олиш ва ҳ.к.
2. Моддий ишлаб чиқариш корхоналарида суғурта ташкилотлари бнлан турли хил суғурта жамғармаларини шакллантириш ва фойдаланиш муносабати билан юзага келадиган молия алоқалари;
3. Корхоналарда банк ссудаларн, уларни қоплаш, улар бўйича фоизларни тўлаш, шунингдек, банкларга муайян пул учун эркин пул маблағларини вақтинча ишлатиш учун бериш билан боғлиқ банклар билан вужудга келадиган муносабатлар;
4. Моддий ишлаб чиқариш корхоналарида бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилдириш ва фойдаланиш билан боғлиқ давлат билан юзага келадиган муносабатлар. Молия муносабатларининг бу гуруҳи бюджетга тўловлар, бюджет ҳисобига молиялаштириш, турли хил бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ва бошқалар, шаклини олади;
5. Корхоналарнинг чет эллик ҳамкорлари билан бўлган ташқи молия муносабатлари.
Пул муносабатларининг санаб ўтилган турлари корхона (ташкилот) лар молиясининг мазмунини ташкил этиб, улар хўжалик юритиш субъектларида пул даромадлари ва жамғармаларининг шаклланиши ва тақсимлашнинг ҳамда ўз мажбуриятларини бажариш ва кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш, ходимларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва моддий рағбатлантириш бўйича сарфларни молия билан таъминлашда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган пул муносабатлари сифатида аниқланиши мумкин.
Корхона молиясида индивидуал (якка тартибдаги эгалик) билан корпоратив корхоналар молиясида фарқлар мавжуд индивидуал корхона молия ресурсларининг эгаси битта (якка тартибда эгалик) билан корпоратив корхоналар молиясида фарқлар мавжуд индивидуал корхона молия ресурсларининг эгаси битта бўлади. Бу ерда шерикчилик деярли бўлмайди. Корпоратив корхона - акционер жамиятлар молия ресурслари корпоратив мулк, яъни акциядорлар мулки ҳисобланади. Бу ерда индивидул корхонадан фарқлироқ молия ресурслари акциялар эмиссияси ҳисобидан шаклланади. ҳамда уларни фойда шаклидагиси тақсимланганда дивидендлар хосил бўлади. Индивидуал корхона молияси якка тартибда бошқарилса, акционер корхона молияси корпоратив бошқарувга таянади.
Хонадон молияси – бу оиланинг ва оиласиз айрим кишиларнинг молияси бўлиб, хонадоннинг истемолига ва жамғарма хосил этишга хизмат қилади. Хонадон истемолчилар бирлигини хосил этади, у фирмалар ва давлат билан муносабатга киришганида молия юзага келади. Хонадон пул оборотида қатнашганда бозор орқали фирмаларга ресурс етказиб бергани учун даромад олади, давлатдан трансфертлар шаклида ҳам даромад олади. Хонадон аҳоли бизнес билан шуғулланса тадбиркорлик даромадини ҳам олади. Унинг вакиллари ёлланиб ишлаганда иш ҳақи олади. Хонадон бюджетининг асосини унинг даромадлари ташкил этади. Булар эса меҳнатдан келган даромад ёки иш ҳақидан, тадбиркорликдан келган даромад яъни фойдадан ва ниҳоят мулкий даромад – дивиденд ва ижара ҳақидан иборатдир.
Ҳамма манбалардан келган даромад яхлитликда хонадоннинг ялпи даромадини хосил этади. Ялпи даромаддан мажбурий тўловлар (солиқлар) ва иҳтиёрий тўловлар (бадал пули, хайрия ажратмаси) берилгандан сўнг қолган пул хонадоннинг катта (соф) даромади ёки қўлга теккан даромади ҳисобланади. Оила бюджетидаги тушум тақсимланганда 2 та фонд юзага келади: 1) Истемол харажатлари фонди, бу товар ва хизматларни сотиб олишга сарфланади; 2) жамғарма фонди бу пулнинг маълум вақтда йиғилиб бориши бўлиб у икки қисмга ажратилади. Булар инвестиция қилинган (банкка, ўз бизнесига қўйилган пул, акция сотиб олинган пул) ва инвестиция қилинмаган (уйда сақланадиган пул) даромад қанчалик кўп бўлса, шунчалик инвестиция ортиб боради.
Суғурта - ишлаб чиқариш муносабатларининг зарурий элементидир. У ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги моддий зарарларни қоплаш билан боғлиқдир. Нормал такрор ишлаб чиқариш жараёнининг муҳим шарти унинг узликсизлиги ва тўхтовсизлиги ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг доимий янгиланиб бориши инсонларнинг мавжуд эҳтиёжларини қондириш учун зарурдир.
Агарда ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида мувозанатлар бузилиб, танглик хосил бўлса табиий офатлар ёки бошқа фавқулодда ходисаларнинг (ёнғинлар, портлашлар, эпидемиялар ва б.) салбий оқибатлари таъсирида тўхтаса ёки бузилса, у ҳолда жамият аввало турли олдини олиш тадбирларини амалга оширишга, мабодо улар кўзланган натижани бермаса, у ҳолда етказилган моддий зарарни қоплашга, тўғри келади.
Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг рискли характери, биринчи навбатда, табиий ва бошқа офатларнинг салбий оқибатларини олдини олиш, бартараф қилиш ва локализация қилиш, ҳамда етказилган зарарни сўзсиз қоплаш бўйича инсонлар ўртасидаги муносабатларни юзага келтиради. Бу объектив муносабатлар инсонларнинг эришган ҳаёт даражасини сақлаб қолишга бўлган реал ва мавжуд эҳтиёжини акс эттиради. Мазкур муносабатларни алоҳида ҳусусиятлар ажратиб туради ва уларнинг йиғиндиси заруратини юзага келтиради.
Суғурта иқтисодий категория сифатида молия категориясининг таркибий қисми ҳисобланади. Аммо, молия тўлалигича даромадларни тақсимлаш билан боғлиқ бўлса, суғурта эса фақатгина қайта тақсимлаш муносабатларинигина қамраб олади.
Суғуртанинг ҳусусиятларини очиб берувчи белгиларини қуйидагича келтиришимиз мумкин:
1. Суғуртада тўсатдан, олдиндан кўзда тутилмаган ва енгиб бўлмайдиган ҳолатлар, яъни суғурта ҳолатлари эҳтимоли мавжудлиги билан асосланувчи қайта тақсимлаш пул муносабатлари юзага келади.
2. Суғуртада кўрилган зарарни суғурта иштирокчилари, яъни суғурталанувчилар ўртасида қоплаш амалга оширилади. Зарарни бундай қоплаш усули зарар кўрувчи хўжаликлар сони доимо суғурта иштирокчилари сонидан кам бўлиш эҳтимоллигига асосланади, айниқса иштирокчилар сони етарлича катта бўлганда.
Зарарни бундай қоплашни ташкил қилиш учун мақсадга йўналтирилган суғурта фонди ташкил қилинади. Бу фонд суғурта қилувчиларни бадаллари ҳисобидан шакллантирилади. Суғурта фондининг маблағлари фақатгина уни ташкил қилганлар ўртасида ишлатилади, суғурта бадалининг ҳажми эса ҳар бир қатнашчининг зарарни қоплашдаги улушини билдиради. Шунинг учун, суғурта қатнашчиларининг доираси қанчалик кенг бўлса, суғурта бадалининг ҳажми шунчалик оз ва суғурта ҳам самарали бўлади. Агарда суғуртада миллионлаб суғурталанувчилар иштирок эца ва юз миллионлаб объектлар суғурталанса, у холда минимал бадаллар ҳисобига максимал зарарларни қоплаш имкони пайдо бўлади.
3. Суғурта зарарларни қоплашни ҳудудий бирлик ва маълум вақт давомида амалга оширишни кўзда тутади. Бунда йил давомида суғурталанувчи хўжаликлар ўртасида суғурта фондини ҳудудлар бўйича самарали қайта тақсимлаш учун етарлича катта ҳудуд ва анчагина суғурталашга тегишли объектлар талаб қилинади. Фақатгина мазкур шартга риоя қилиш билангина катта ҳудудларни қамраб олувчи табиий офатлар етказган зарарларни қоплаш имкони бўлади.
Зарарни суғурта ёрдамида қоплаш маълум вақт давомида амалга оширилади, чунки иҳтиёрий суғурта доимо муддат билан чегараланади.
Суғурта - бу унинг қатнашчилари ўртасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплашга мўлжалланган мақсадли суғурта фондларини бадаллар ҳисобидан шакллантириш билан боглиқ бўлган қайта тақсимлаш муносабатлари йигиндиси.
Суғуртанинг иқтисодий моҳиятига унинг функциялари мос келади. Улар суғуртани молия тизимининг бир бўғини сифатида ҳусусиятларини ойдинлаштиради.
Суғуртанинг тўртта фунцияси мавжуд:
1. Таваккалчилик;
2. Зарарни олдини олиш;
3. Жамғарма ҳосил этиш;
4. Назорат қилиш.
Асосийси таваккалчилик функцияси ҳисобланади, чунки суғуртавий таваккал зарар эҳтимоллиги бор шу сабабли зарар кўрган хўжаликларга пуллик ёрдам кўрсатиш бўйича муносабат пайдо бўлади. Айнан таваккалчилик функциясининг амал қилиш доирасида суғурта иштирокчилари ўртасида бўлиши мумкин бўлган суғурта ходисалари оқибатлари билан боғлиқ пул маблағларини қайта тақсимланиши рўй беради.
Олдини олиш функцияси суғурта фонди маблағларининг бир қисми ҳисобидан суғурта таваккалчилигини камайтириш бўйича тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Ҳаёт суғуртасида суғуртани ўзи кредит категорияси билан боғлиқ. Бунда ҳаётни маълум муддатгача суғурталаш шартномалари бўйича маблағлар жамғарилади. Ҳаёт суғуртаси орқали пул маблағлари жамғариш оилани суғуртавий ҳимояга бўлган эҳтиёж билан боғлиқдир. Шу билан суғурта жамғариш функциясини ҳам бажариши мумкин.
Суғуртанинг назорат функцияси суғурта фондини қатъий мақсадли шакллантирилиши ва унинг маблағларидан тўғри фойдаланишдан иборат. Мазкур функция юқоридаги уч специфик функциялардан келиб чиқади ва конкрет суғурта муносабатларида улар билан бирга намоён бўлади. Назорат функциясига мос равишда қонунчилик ва инструктив хужжатлар асосида суғурта амалларини тўғри бажарилиши устидан молиявий суғурта назорати амалга оширилади.
Суғуртани амалга ошириш жараёнида суғурта иштирокчиларининг турлича суғуртавий манфаатларини намоён бўлиши, суғуртага тегишли объектларнинг турличалиги, суғурта ходисаларининг кенг кўламлилиги ва бошқа омиллар билан боғлиқ бўлган мураккаб специфик муносабатлар йиғиндиси юзага келади. Шу муносабат билан у ёки бу конкрет суғурта муносабатларини махсус терминология ёрдамида акс эттириш зарурияти табиийдир.
Суғурта атамаси ёрдамида суғурталовчи ва суғурталанувчилар, томонидан суғурта шартларини тушуниш, унда иштирок этаётган томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш, шериклар билан амалий муносабатларни олиб бориш, реклама ва бошқа суғурта ишларини амалга ошириш мумкин бўлади.
Мулкий ва шахсий суғурта фондлари бахциз ҳодисалар ва табиий офатлар натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларнинг қопланишини таъминлайди, шунингдек уларнинг олдини олишга кўмаклашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |