Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси


-мавзу.Асосий ва айланма капитал доиравий айланишнинг молиявий аспект (жиҳат)лари



Download 1,65 Mb.
bet34/95
Sana01.05.2022
Hajmi1,65 Mb.
#601218
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   95
Bog'liq
moliya

10-мавзу.Асосий ва айланма капитал доиравий айланишнинг молиявий аспект (жиҳат)лари

  1. Асосий капитал доиравий айланишининг моҳияти, таркибий тузилмаси ва самарадорлиги

  2. Меҳнат ва маҳсулотни яратиш жараёнида асосий капиталнинг намоён бўлиш шакллари.

  3. Айланма капитал: мазмуни, таркибий тузилмаси вафойдаланиш самарадорлиги



Таянч иборалар: молия, иқтисод, объект, субъект, солиқлар, инвестиция, суғурта, тизим, назорат, халқаро молия, давлат молияси, корхоналар молияси, такрор ишлаб чиқариш.


1.Асосий капитал доиравий айланишининг моҳияти, таркибий тузилмаси ва самарадорлиги
Умумлаштирилган кўринишда асосий капитал меҳнат восита-ларига (бинолар, иншоотлар, узатиш қурилмалари, машиналар ва дастгоҳлар, транспорт воситалари ва фойдали фойдаланиш муддати 12 ойдан ошадиган бошқа воситалар) жойлаштирилган аванслашти-рилган капитал қийматининг бир қисмидир. ХЮСнинг бухгалтерия балансида асосий капитал айланмадан ташқаридаги активлар сифа-тида акс еттирилади. Унинг асосини асосий воситалар ташкил ета-ди. Бу активларнинг бошқа елементлари, яъни номоддий активлар, тугалланмаган қурилиш, моддий бойликларга даромадли жойлаш-тириш, узоқ муддатли молиявий қўйилмалар, бевосита ёки билво-сита асосий капитални кенгайтирилган ишлаб чиқаришга хизмат қилади. Меҳнат ва маҳсулотни яратиш жараёнида асосий капитал ишлаб чиқариш омили ва ишлаб чиқаришнинг моддий-техник асо-си шаклида амал қиладиган унумли капиталнинг қисми сифатида майдонга чиқади.
Асосий капиталнинг доиравий айланиши унга тегишли бўлган қийматнинг қуйидаги уч функционал шаклларида ҳаракат қилиши-ни англатади:

  • пулли;

  • унумли;

  • товарли.

Асосий капитал қийматининг бу шаклларда амал қилиши фойда олишни ва меҳнат воситаларининг такрор ишлаб чиқарили-шини таъминлайди.
Капиталнинг доиравий айланиши давомида айланма капитал-дан фарқли ўлароқ асосий капитал ўзининг истеъмол шаклини бирданига йўқотмайди, яъни давомли муддатда ескиради. Янгидан яратилаётган маҳсулотга у ўзининг қийматини аста-секинлик би-лан, ескириш даражасига қараб ўтказади ва тўлиқ қайта тиклангун-га қадар кўплаб ишлаб чиқариш цикллари давомида уни тиклаб боради. Бу жараён амортизация деб аталади ва у ўрнатилган меъёрларга мувофиқ равишда ҳар ойда ҳисобланади.
Маънавий ескиришини инобатга олган ҳолда меҳнат восита-лари бошланғич қийматини тўлиқ тиклаш вақти амортизация даври деб аталади. Бу давр тугаганидан сўнг асосий капиталга аванслаш-тирилган пулли қиймат ўз айланишини тугатади ва яна меҳнат воситасига айланади. Бу фурсатга етгунга қадар ўтказилаётган қиймат аста-секинлик билан ва узлуксиз равишда амортизация фон-ди кўринишида жамғарилиб борилади. Сўнгра истеъмол қилинган капитални янгидан қайта тиклашга фойдаланилади.



Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish