Марказий Осиё халқларининг V-XIII асрлардаги ижтимоий, маданий ҳаёти. Қадимги Ўрта Осиёнинг ижтимоий ва маданий тарихини ўрганишда асосий манбалар: Ўрхун-Энасой ёдгорликлари, юнон муаррихларининг асарлари, қадимги Хитой йилномалари. V-VII асрлар бошида Марказий Осиё да ижтимоий - сиёсий воқеалар. Милодий V аср ва VI асрнинг биринчи ярмидаги ижтимоий ва маданий ҳаётнинг юнон муаррихлари асарларида ва Хитой йилномаларида ёритилиши. Олтой маданияти. Милоддан аввалги учинчи минг йилликда ва иккинчи минг йиллик бошларида ҳозирги Ўзбекистон ва Помир ҳудудларида Оқденгиз ирқига ўхшаш долихоцефал ирққа мансуб одамлар қолдиқлари. Марказий Осиё маданиятининг ўзига хослиги. М.ав. III–II асрларда Тангри тоғидан Фарғонага кўчиш. Ёзув маданияти-кўк турк хоқонлиги давридан бугунгача етиб келган энг ноёб маданий ёдгорлик.
Уйғониш – Шарқ ва ғарб халқларининг маданияти тарихида кескин бурилишлар даври. Ўрта Осиёда Уйғонишнинг уч даври. Ҳар бир босқичда Уйғонишнинг асосий белгилари. Алишер Навоий ва Уйғониш даври. “Хамса” достони - Уйғонишнинг энг ёрқин маҳсули сифатида. Уйғониш даврининг идеали. Уйғониш даври достонлари қаҳрамонларининг романтик қиёфада тасвирланиши.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: ақлий ҳужум, кластер, блитс-сўров, гуруҳ билан ишлаш, инсерт, тақдимот, кейс-стади.
Адабиётлар: А2; А.3; А.4; А.5; А.6; А7; А10; Қ1; Қ2; Қ4; Қ5; Қ6; Қ7; Қ8; Қ10.
ХVI - ХIХ аср биринчи ярмида минтақа халқлари маданияти. Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий вазият. Бухоро хонлигидаги маданий ҳаёт. Жўйбор хожалари ва уларнинг мамлакат маънавий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги роли. Бу даврдаги ижтимоий-фалсафий тафаккур. Табиий фанлар. Математика, астрономия, географиянинг ривожланиши. Тиббиёт. XVI асрда Мовароуннаҳрдаги адабий ҳаёт. Тарихий асарлар. Шеърият. Шайбоний ҳукумдорларининг шеъриятга муносабати. Хива хонлигида адабий ҳаёт. Абдулғози Баҳодирхон. Унинг “Шажарайи тарокима” ва “Шажарайи турк” асарлари, бу асарларнинг тахлили ва маданият тарихидаги ўрни. Достончилик. Мунис ва Огоҳийнинг тарихий асарлари. Қўқон хонлигидаги адабий ҳаёт. Машраб, Хувайдо, Абдулкарим Фазлий Намангонийлар ижоди. Амир Умархон ва унинг Қўқон адабий муҳити шаклланишидаги роли. XVII-XIX аср ўрталарида Бухородаги адабий ҳаёт. Сайид Насафий, Мутрибий, Турди Фироғий, Мулла Мастий Охундий, Мужрим Обидлар ижодий фаолияти. Бадиий маданият. Унинг ҳар бир хонликда ўзига хос хусусияти. Бадиий маданият марказлари. Меъморчилик. Амалий безак санъати. Унинг тараққиётидаги ўзига хосликлар. Минатюра санъатининг ривожланиши. Тарихий асарларга ишланган минатюралар. Китобат санъати. Мусиқа. Ўтмиш анъаналарига садоқат, ворисийлик. Дарвеш Али Чангий ижоди. Театр. Масхарабозлар театри, қизиқчилар театри, қўғирчоқ театри ва унинг намояндалари. Рақс санъати ва унинг ҳудудий хусусиятлари. Бухоро шашмақоми.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: ақлий ҳужум, кластер, блитс-сўров, гуруҳ билан ишлаш, инсерт, тақдимот, кейс-стади.
Адабиётлар: А1; А.5; А.6; А.7; А.10; Қ3; Қ4; Қ5; Қ7; Қ8.
Do'stlaringiz bilan baham: |