Миллий маданиятлар ривожланишининг назарий масалалари. Миллий ўзликни англаш ва миллий маданият муносабатлари. Совет тузуми даврида Ўзбекистонда халқ анъаналарига тазйиқлар ва бунинг салбий оқибатлари. Жамиятнинг моддий ва маънавий ривожи - ҳар томонлама ривожланиш учун омил. Миллий ахлоқ ва ягона миллат, ягона Ватан туйғуси. Мустақил Ўзбекистон шароитида миллий маданият ривожланиши учун омиллар ва миллий маданиятнинг бугунги жаҳон маданияти қаторидан ўрин олаётгани ҳамда дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётгани.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: ақлий ҳужум, кластер, блитс-сўров, гуруҳ билан ишлаш, инсерт, тақдимот, кейс-стади.
Адабиётлар: А2; А.5; А.6; А.7; А.8; А10; Қ4; Қ6; Қ8.
Жаҳон маданияти босқичлари. Маданий босқичлар маълум даражада регионал - минтақавий хусусиятни ўз ичига қамраб олгани. Маданият универсаллиги тушунчаси. Маданиятнинг универсаллиги, географик ўрнидан қатъий назар, ҳамма маданиятга мансуб қадриятлар, қоида, анъана ва хусусиятлар, мезонлар, ижтимоий қурилишига хос ҳодиса. Маданиятнинг тарихий босқичлари. Скифлар маданияти. Скифлар маданиятининг Ўрта Осиёда, хусусан, Туронзаминда шакллангани, Геродотнинг бу ҳақдаги далиллари. “Амударё хазинаси” – дунё маданияти тарихида муҳим воқеа. Ибтидоий фикрлаш босқичида тасвирий санъатдаги рамзий тимсоллар. Ўрта Осиёнинг жаҳон маданиятига қўшган ҳиссаси. Калтаминор маданияти. Калтаминор маданиятининг Жанубий Сибирдаги Афанасьев маданияти билан Туркманистондаги Анов маданиятига таъсири.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: ақлий ҳужум, кластер, блитс-сўров, гуруҳ билан ишлаш, инсерт, тақдимот, кейс-стади.
Адабиётлар: А2; А.5; А.6; А.7; А.8; А10; Қ4; Қ6; Қ7; Қ8; Қ10.
Қадимги давр маданияти. Миср цивилизацияси – Шарқдаги илк цивилизациянинг ватани сифатида. Мисрда илк ҳаёт излари. Мисрликлар − илк календарь ижодкорлари. Мисрнинг “қизил” ва “қора” мамлакатга бўлиниши ва бунинг сабаблари. Миср пирамидалари – дунёнинг етти мўъжизасидан бири. Европа ва Миср олимларининг робот ёрдамида Хеопс пирамидаси устида ўтказган тадқиқотлари (2002 йил). Қадимги Мисрда фалсафий мактабларнинг шаклланиши. Миср цивилизацияси – энг узоқ давом этган цивилизациядир.
Қадимги Юнонистон маданияти. Қадимги Юнонистон маданиятининг беш даври: Эгей ёки Крит-микен даври. Гомер даври маданияти. Архаик давр маданияти. Классик давр. Эллинистик давр.
Қадимги Рим маданияти. Қадимги Рим маданиятининг уч даври: шоҳлик даври, республика даври, империя даври. Римда фан ва маориф. Рим шеърияти. Рим театр санъати, ҳайкалтарошлик. Империя даврида Рим шаҳарлари. Империя даврида шаҳарларда коммуникация воситалари – тош кўприк, водопроводлар, канализация. Римда фан ва маориф.
Хитой – цивилизация илк бор пайдо бўлган тўрт мамлакатнинг бири. Хитойликлар қоғоз, чой, чинни, порох, соябон, музқаймоқ, ипак ва гугуртнинг ихтирочилари. Хитойда ғор ибодатхоналар. Хитой архитектураси. Хитойда фалсафий ва диний оқимлар. Хитой маданиятидан қолган энг ноёб ёдгорлик – алифбо. VII–ХIII асрларда Хитойда рассомчилик. Само ибодатхонаси. Хитой архитектурасининг Япония, Корея, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари архитектурасига кучли таъсир этгани.
Ҳиндистон – қадимги цивилизация ўлкаларидан бири. Ҳиндистон оламга берган эпослар ва ижодкорлар. Ведалар ва уларнинг Шарқ маданияти тарихидаги ўрни. Қадимги Ҳиндистоннинг математика, астрономия, тиббиёт соҳасида эришган катта муваффақиятлари. Ҳиндистон маданияти тарихи босқичлари: Хараппа маданияти. Веда даври. Гупталар империяси. Бобурийлар сулоласи маданияти. Ҳинд маданиятидаги буддавийликнинг дунё диний маданиятига таъсири.
Византия маданияти. Византия давлати ҳудудида чорвачилик, қишлоқ хўжалиги. Византия давлати – сўнгги антик даврнинг барҳам топиши ва ўрта аср жамиятининг туғилиши чегарасида. Масиҳийлик ақидаларининг Византия маданияти тарихида пайдо бўлиши. Византияда маданий ҳаёт. Шоирлар Григорий Назианзин, шоир Роман Сладкопевец, Феофилакт Симокатта. Кандак жанри ва Византия адабиётида бу жанрнинг ўрни. Византия маданиятининг турли босқичларида шарқона ва ғарбона элементлар.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: ақлий ҳужум, кластер, блитс-сўров, гуруҳ билан ишлаш, инсерт, тақдимот, кейс-стади.
Адабиётлар: А5; А.6; А.7; А.10; Қ4; Қ5; Қ7; Қ8.
Do'stlaringiz bilan baham: |