Тушунча
Муомала – кишилар билан муносабат, сўзлашув ва шунингдек, иш, хизмат ва барча соҳалар билан боғлиқ алоқаларни ифода этувчи тушунча.
Энг гўзал муомала лутф-карамдир.
Навоий бобомиз бундай мулоқотни “Муомала – пардоз” деб атаган.
Халқимизда одамлар билан оқилона мулоқот қила билиш маданияти – олижаноблик аломати деб ҳисобланади.
Муомала одоби – инсонлараро мулоқотда намоён бўладиган одоб-аҳлоқ белгиси бўлиб, сўзлашув маданиятини тартибга соладиган ҳамда шахс ҳулқи гўзаллигини акс эттирадиган маънавий аҳлоқий хусусиятни ифодаловчи тушунча.
Муомалада хушфеъллик, хушмуомалалик, ҳаё-иболилик, беозорлик, ширинсўзлик, очиқкўнгиллик сингари аҳлоқий меъёрлар муҳим аҳамиятга эгадир. Айниқса, ўзида юксак маданиятни мужассам этган кишилар муомаласида ҳаё, андиша ва иболилик яққол кўзга ташланади.
Маърифатли, комил инсонлар ҳаёли ва вафодор кишилардир. Ҳаёсизлик, бетгачопарлик, беандишалик инсонга озор етказади.
Мулойимлик – муомала одобининг муҳим сифатларидир.
Муомаланинг асосий манбаини сўз ташкил этади. Муомалага кўра яхши – ёмон сўз инсоннинг руҳиятига бевосита таъсир этади:
-
Яхши сўз билан муомала қилинса яхшилик топилади;
-
Ёмон сўз билан муомала қилинса ёмонлик.
Маданийликнинг энг муҳим унсурларидан бири муомала одобидир. У моҳиятан ўзаро ҳамкорликнинг шаклларидан бири.
Муомала – одам учун эҳтиёж, заруратдир.
Муомала одоби бошқа кишилар қадр-қимматини, иззатини жойига қўйишни, аҳлоқий-меъёрий талабларни бажаришни тақозо этади. Унинг энг ёрқин ва сермазмун, ифодали тарзда намоён бўлиши сўз, нутқ воситасида рўй беради.
Сўзлаш, тинглаш, суҳбатлашиш – маданияти муомала одобининг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Шу боис муомала одобида энг аввало ширинхусанлик, камтарлик, босиқлик, хушфеъллик сингари аҳлоқий меъёрларда намоён бўлади.
Аҳлоқий комилликка эришиш – муомала одобини эгаллашдан бошланади.
Муомала одобининг яна бир кўзгуси – бу инсоний қараш, нигоҳ, сўзсиз ҳаракатлар. Одамнинг қарашида, юз ифодасида, қўл ҳаракатларида унинг тил орқали ифодаламаган, сўзга айланмаган ҳиссиёти акс этади. Чунончи, суҳбатдошнинг гапини охиригача эшитмай, қўл силтаб кетиш – муомаладаги маданиятсизликни англатади. Баъзан қараб қўйишнинг ўзи сўздан ҳам кучлироқдир.
Муомаланинг юқорида қайд этилган тузилмаларини алоҳида кўриб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Коммуникатив (умумий бажараяпман, боғлаяпман, умумлаштираяпман) – бунда инсонлар турли хил тасаввурлар, ғоялар, манфаатлар, кайфиятлар, туйғулар, юпалишлар ва ҳакозо муносабатлар орқали фикр алмашадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |