Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси


Маъруза 4-Мавзу: Ўқитувчи фаолиятида мулоқот маданияти ва психологияси



Download 1,35 Mb.
bet62/143
Sana21.02.2022
Hajmi1,35 Mb.
#4860
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   143
Маъруза
4-Мавзу: Ўқитувчи фаолиятида мулоқот маданияти ва психологияси
Режа:

  1. “Мулоқот”ни ташкил этишда умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги

  2. Педагогик мулоқот. Уни ташкил этишнинг асосий босқичлари ва усуллари

  3. Ўқитувчининг ҳамкасблари, талабалар, жамоат ташкилотлари вакиллари ва ота-оналар билан мулоқоти

  4. Шарқона тарбия мазмунининг педагогик мулоқотни ташкил этишга таъсири. Шарқ мутафаккирлари мулоқот ҳақида

  5. Мулоқот жараёнида хушмуомалалик

  6. Солиқ хизмати ходимларининг муомала маданияти

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Каримов И.А. Асарлар. 1-19 том. Т.: Ўзбекистон – 1996-2006 й.

  2. Абдулла Авлоний. Танланган асарлар. 2-том. Т.: Маънавият – 1998 й.

  3. Абдулла Шер. Аҳлоқшунослик. Т.: Янги аср авлоди – 2003 й. Ўқув қўлланма

  4. Юсупов Е. Инсон камолотининг маънавий асослари. Т.: Янги аср авлоди – 2001 й.

  5. Б.Хусанов, В.Ғуломов Муомала маданияти. Т.: 2008 й.

Мулоқот – талабаларни дарс жараёнида диққатини ўзига жалб этиш, ҳамкорликда фаолият кўрсатиш, уни ташкил этишни ўргатишга қаратилган.
Айтиш мумкинки, чиройли сўз, ширин калом, гўзал муомала ва иинсоний мулоқот фуқаролик жамиятини барпо этишда ғоятда зарур.
“Муомала” ибораси ижтимоий тараққиётнинг барча соҳаларида инсоннинг кундалик фаолиятида ҳамда инсонлараро муносабатларга нисбатан қўлланилади.
“Муомала вақти”, “Муомала харажатлари”, “Муомала лаёқати” каби иборалар мавжуд.
Муомала маданияти – инсоннинг бутун ҳаёти ва фаолияти давомида тарбияланадиган жараён. У оилада, жамиятда, жамоада шаклланади.
Муомала маданияти – инсоннинг ижодий кучи ва ақлий қобилияти, тафаккур салоҳияти ва дунёқарашининг муайян даражаси ҳисобланади.
“Муомала” тушунчасининг шаклланиши тарихи Миср, қадимги Ҳиндистон, антик даврларга бориб тақалади.
Антик давр шахарлараро алоқалар умумфалсафий тизим сифатида мутафаккирларнинг қарашларида акс этган. Хусусан, Демокрит фалсафани ўзига хос муомала санъати, яхши гапириш, яхши хулқ, яхши хатти-ҳаракатни ифодалаган ҳаёт санъати сифатида тушунган.
Суқрот ва Афлотун эса фалсафани тенг ҳуқуқли мулоқот, ўзаро суҳбат, ўзини ва бошқаларни тушунишни ифодалаган суҳбат, ҳақиқатни англаш сифатида тушунишган.
Арасту биринчи бўлиб, санъат, маданият тизимининг пайдо бўлишида асос бўлиб ҳисобланадиган “муомала” иборасининг истеъмолга киритди.
Буддавийликда муомала маданияти – инсонни ўз-ўзини англашда чуқур таҳлил қилинган соф инсоний моҳиятга ҳамда ҳақиқий илоҳийликни излашга таянади.
Муомала – инсонлар ўртасидаги алоқаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳамда уларнинг ҳаёт фаолиятидаги эҳтиёжнинг мураккаб жараёни бўлиб, ўзга кишилар билан маълумот алмашиш, уларни тушуниш ва идрок этишнинг ҳамкорликдаги стратегиясидир.
Муомала жараёни 2 тарафлама характерга эга: ўз моҳиятига кўра ахборот ёки маълумотларни шунчаки узатиш ва қабул қилишга қараганда кенг қамровли бўлиб, икки ёки ундан ортиқ инсонларнинг ўзаро таъсирининг мураккаб тизими ҳисобланади.
Муомала – фаол бир инсоннинг бишқа инсонлар билан муомалага киришиб, унда ўзиникига ўхшаш хусусиятларни топа олиш, уларга муносиб жавоб қайтариш, улар билан ўзаро мулоқотда оптимал даражага эришсагина ўзининг муомала жараёнидаги муносиб ўрнига эга бўлади. Бундай ҳолатда муомала, энг аввало субъект субъектга муносабати тарзида кўзга ташланади.
Психологик олим Э.Ғозиев – муомала тузилмаси тўғрисидаги тадқиқотларида муомаланинг қуйидагилардан таркиб топганлигини кўрсатади:

  1. Коммуникатив (бир томонлама) ахборот узатиш;

  2. Интерактив (икки томонлама) ўзаро таъсир;

  3. Персептив (ўзаро бир-бирини идрок қилиш).

Муомаланинг биринчи томони тилга ва унинг амалий ифодаси бўлган нутқ фаолиятига мурожаат қиладилар.
Муомаланинг иккинчи томони мулоқотга киришувчиларнинг ўзаро таъсири, уларнинг нутқ фаолиятида нафақат сўз орқали фикр алмашинувини, хатти-ғаракати, ҳулқ-атвори билан ўзаро таъсир ўтказиш, таъсирланишдан иборат.
Муомаланинг учинчи томони мулоқотга киришувчилар ўзаро бир-бирларини идрок этиш жараёнида намаён бўлади, инсоннинг инсон томонидан идрок этиш юзага келади.
Мулоқот жараёни стихияли ва англанмаган бўлса, натижа иккиёқлама бўлиши мумкин.
Агар мулоқот барқарор бўлса, у ҳолда ҳамкорларда аниқ мақсадлар пайдо бўлади. Турли ахборотлар узати ш, билим ва тажриба алмашиш, бир-бирларини тушинишга эришиш, ҳаракатлар бирлигига эришиш кузатилади.

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish