Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Бухоро муҳандислик технология институти
“Қурилиш материаллари ва конструкциялари технологияси” кафедраси
“Бетон ва темир бетон технологияси” фанидан курс лойиҳасини бажариш бўйича услубий қўлланма
Бухоро-2022
Фаннинг услубий қўлланмаси “Қурилиш материаллари ва конструкциялари технологияси” кафедрасида ишлаб чиқилган. БухМТИ ўқув – услубий кенгашида муҳокама этилиб, фойдаланишга тавсия қилинган. (2022 йил ___ __________, №___ -сонли баённома)
Тузувчилар:
У.Т. Мирзаев – “Қурилиш материаллари ва конструкциялари технологияси” кафедраси катта ўқитувчиси.
А.А. Шарипов – “Қурилиш материаллари ва конструкциялари технологияси” кафедраси ўқитувчи стажёри
Тақризчилар:
Қ.Ш. Содиқов – Бух МТИ “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедраси доценти, т.ф.н.
Ф.Т. Негматов – “GRANDLYUKS HOUSE” МЧЖ раиси.
Услубий қўлланма “Қурилиш материаллари ва конструкциялари технологияси” кафедрасининг 2022 йил «__»____ __- сонли йиғилишида муҳокамадан ўтган ва факультет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Кафедра мудири: т.ф.н. Б.У. Ҳаитов
Услубий қўлланма “Архитектура ва қурилиш” факультети кенгашида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия қилинган 2022 йил «__»_____ __ -сонли баённома
Факультет кенгаши раиси: доц. Ш.М. Муродов
Услубий қўлланма БухМТИ ўқув-услубий кенгашининг 2022 йил __ ___ «__»сонли йиғилишида муҳокамадан ўтган ва фойдаланиш учун тавсия этилган.
Ўқув-услубий кенгаш раиси: доц. Ш.М. Ходжиев
Кириш
Услубий қўлланма “Бетон ва темир – бетон технологияси” фанининг “Бетон ва темир – бетон технологияси” бўлими бўйича 5340500 “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқариш” мутахассислиги бўйича кундузги ва кечки таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб, унда курс лойиҳасини бажариш учун керакли маълумотлар келтирилган.
Курс лойиҳасини бажариш фаол ўқув жараёни бўлиб, талабалар фаннинг назария қисмидан олинган билимларни ҳар томонлама оширади, керакли ўқув адабиётлари ва норматив ҳужжатларидан фойдаланишни чуқур ўрганади ва ҳ.к.
Талабалар ҳар томонлама билимли ва малакали мутахассис бўлиб етишиши учун уларнинг дунёқарашини илмий изланишлар орқали амалга оширмоқ зарурдир. Шу сабабли курс лойихасини бажариш давомида қуйидаги талаблар қўйилади:
— талабаларнинг билимларини илмий изланишлар бўйича ошириш;
— берилган топшириқ бўйича талабаларга техник адабиётлардан фойдаланиш ва мустақил иши ёзишни ўргатиш;
— техник ва иқтисодий жиҳатдан бетон таркибини ҳисоблаш, унинг мустаҳкамлигини ва бошқа хоссаларини аниқлаш, бетон таркибини ҳисоблаш ва лойиҳалашда математик усулларни қўллаш;
- олинган натижалар, бажарилган ҳисоб ва чизма – график ишлар аниқ, равон ва давлат стандартлари талабларига мос ҳолда бажарилишини ўрганиш ва ҳ.к.
Талаба курс ишининг муаллифи ҳисобланади. Курс лойиҳасининг раҳбари эса ишнинг бажарилиши ҳақида керакли кўрсатмалар, консультациялар бериб боради. Алоҳида бажарилган бўлимларнинг тўғрилигини текшириб, янги топшириқ беради. Бундан ташқари талаба курс лойиҳасини бажариши давомида фан ва техниканинг шу соҳа бўйича эришган ютуқларини қўллаши, кафедра томонидан чоп этилган ўқув қўлланмалардан, илмий изланишлар натижаларидан фойдаланиши мақсадга мувофиқдир.
Берилган топшириқнинг тўлиқ ва юқори сифатли бажарилиши талабаларнинг ушбу фанни чуқур ўзлаштириши, келгусида яхши мутахассис бўлиб етишишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |