9-савол. Тог жинсларининг ғоваклиги.
Тоғ жинсларининг яна бир асосий физикавий хусусиятларидан бири унинг ғоваклигидир.
Олинган ҳажмдаги тоғ жинсининг орасидаги умумий бўшлиқ жинснинг ғоваклиги дейилади ва у қуйидаги формула билан аниқланади:
Vб
n=---*100%
бу ерда V
n – тоғ жинсининг ғоваклиги %
Vб – тоғ жинсини орасидаги бўшлиқларнинг умумий, хажми, см3
V – олинган тоғ жинсининг умумий ҳажми.
Тоғ жинси орасидаги бўшлиқлар ғовакликлик коэффициенти билан ҳам ифодаланади: Тоғ жинсидаги бўшликлар умумий ҳажмининг унинг скелети ҳажмига нисбати тоғ жинсининг ғоваклилик коэффициенти дейилади ва қуйидаги формула билан ифодаланилади
Vб
Е=----
Vs
бу ерда Е - ғоваклилик
Vs – жинсининг скелет ҳажми.
ғоваклилик коэффициентининг қиймати О билан I орасида ўзгариб ғоваклиги юқори жинсларда I га яқинлашиб боради ва аксинча жуда оз ғовакли жинсларда O га яқинлашди.
Тоғ жинсларнинг ғоваклилиги унинг орасидаги бўшлиқларнинг катта кичиклигига ёриқларга, ғовакларга боғлиқ. Булардан ташқари унинг гранулометрик таркибига, зарраларнинг шаклига ва ўзаро жойлашига ҳам боғлиқ. Буни қуйидаги мисолларда ҳам қуриш мумкин.
Агар бир қанча шар бир кубда жолаштирилса,тажриба шуни кўрсатадики, унинг ғоваклиги 47,6% га тенг. Шарларнинг бундай жойлашиши, фанда гексоэдрик жойлашиш деб аталади. Агар шу шарлар расмда кўрсатилганидек, тетраэдр буйича жойлаштирилса, унинг ғоваклилиги ўртача 26% бўлади. Демак ғоваклилик зарраларининг жойлашишига боғлиқ.. Гранулометрик таркиби жиҳатидан бир хил жинслимаслик коэффициенти унча катта бўлмаган қумларнинг ғоваклилиги юқорида кўрсатилган мисолга тўғри келади. Бироқ табиатда назарий ҳисобланган қийматдан анчагина четга чиқиш ҳоллари бўлади.
Говакларнинг характери ва ҳажми ер ости сувларининг ҳаракатини, уларнинг тоғ жинсларида жойлашиш шароитини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
Жуда майда ғовакларга эга тоғ жинслари (лёсс) нинг капиллярлик хоссаси ҳам бўлади. ғоваклиликнинг қийматини аниқлаш гидрогеология ва инженерлик геологиясининг турли амалий масалаларини ҳал қилишда ҳам катта аҳамиятга эга. Масалан, ер ости сувларининг тезлигини ва миқдорини аниқлашга асосланган сув билан таъминлаш масалалари суғориладиган ерларнинг милиорация проблемалари, ер ости сувларининг режими масалари шулар жумласидандир.
Мавзу бўйича хулосалар.
Грунт сувларининг сатҳи, уларнинг температураси ва химиявий таркиби вақт ўтиши билан ўзгаради. Бу ўзгариш грунт сувларининг режими бўлиб, уларнинг миқдори, сифатининг ўзгариши иншоотлардан фойдаланишда ва қурилиш шароитида муҳим таъсир кўрсатади. Шунинг учун лойиҳалаш ишларида ҳисобланиши зарур. Чунки, бинонинг подвал қисмларининг сувга тўлишига қурилиш конструкцияларининг бузилишига лоиб келади. Шунингдек, грунтларнинг юк кўтара олиш даражасини пасайтиради.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Грунтлар деб нимага айтилади?
2. Грунтларнинг қандай турлари бор?
3. Грунтлар зичлиги, ҳақиқий зичлиги, ғоваклиги қандай аниқланади?
4. Грунтларнинг механикавий хоссалар деб нимага айтилади?
5. Тоғ жинсларининг муҳандис-геологик турлари неча хил бўлади?
6. Тоғ жинсларининг муҳандис-геологик хусусиятлариниг қанақа асосий кўрсаткичлари бор?
7. Тоғ жинсларининг капиллярлиги деб нимага айтилади?
8. Тоғ жинсларининг гранулометрик таркиби қандай аниқланади?
9. Тоғ жинсларининг ғоваклигини қандай изоҳлайсиз?
10. Қаттиқ ва ярим қаттиқ тоғ жинсларига нималар киради?
ТЕСТ САВОЛЛАРИ.
1. Ќумли ва гилли грунтлар ер юзасининг неча фоизини ташкил этади?
А)30% ини
В)40% ини
С)50 % ини
D)60% ини
2. Грунтлар неча гурућга бўлинади?
А) 2 гурућга
В) 3 гурућга
С) 4 гурућга
D) 5 гурућга
3. Грунтлар мустаћкамлик чегаралари ќайси хил намуналарида аниќланади?
А) Томонлари 2х2х2 см.дан 4х4х4 см.гача намуналарда
В) Томонлари 3х3х3 см.дан 5х5х5см.ли намуналарда
С) Томонлари 5х5х5см.дан 10х10х10 см.ли намуналарда
D) Томонлари 6х6х6 см.дан 11х11х11 см.ли намуналарда
Do'stlaringiz bilan baham: |