Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро юқори технологиялар муҳандислик



Download 3,91 Mb.
bet23/28
Sana29.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#593560
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯСИ

5-савол. Тоғ жинсларининг муҳандис-геологик мақсадларга мувофиқ турларга бўлиниши.

Қурилиш майдонларида ҳар хил тоғ жинслари ишлатилади. Инженерлик-геологик карта тузилаётганда бу тоғ жинслари группалаштирилади. Тоғ жинслари группаларига қараб иншоот кўриладиган участканинг инженерлик-геологик шароити баҳоланади. ҳозирги пайтда тоғ жинсларини Ф.П. Саваренский тузган умумий инженерлик-геологик классификациядан кенг фойдаланилмоқда. Кейинги пайтда бу классификация бошқа олимлар томонидан тўлдирилди ва унга ўзгаришлар киритилди.
Тоғ жинсларининг
хоссалари
физикавий хосса
Жинсларнинг сувга
муносабати
Механикавий хосса
Биринчи галда асосий физикавий хоссалари: ташқи шароит
таъсирида жинсларнинг зичланиши, масалан, цементланиш,
боғланиш, қаттиқлик ва бошқалар. Буларга А группа элементлари
дейилади.
Бу классификацияни тузишда тоғ жинсларининг қуйидаги хоссалари асос қилиб олинган:
Қаттиқ-ярим тоғ жинслари. Нисбатан қаттиқ ва компакт жинслар (полускальнўе).
Инженерлик-геологик (қурилиш) кўрсаткичлари А группаникига нисбатан пастроқ.
Ёмон сиқилади, мустакамлик чегараси 50...500 кгкѓсм2. Ўзидан сувни жуда ёмон
ўтказади Сувда ҳар хил эрийди. Қазилган (откос) қоянинг турғунлиги худди А группа
тоғ жинслари каби. Бу группага чўкинди тоғ жинслари, сувда эрийдиган гипс ангидрит,
ош тузи, кучсиз цементланган тоғ жинслари – опокалар, кремнийли сланецлар,
кремнийли тоғ жинслари-гилли оҳактошлар, бўр, чиғаноқли оҳактошлар, оҳакли туфлар,
органик жинслардан тошкўмир, енувчи сланецлар, муз билан цементланган грунт
(жинс) лар киради.
В группа-заррачалари боғланган (гиллик тоғ жинсларидир, улар сувни ёмон ўтказади,
амалда сув ўтказмайдиганлари ҳам бор. Намланувчан, босим таъсирида сиқилувчан,
намлиги ўзгариши билан ҳажми ҳам ўзгаради. Мустаҳкамлиги ва қаттиқлиги намлик
даражасига боғлиқ. Қиялиги, баландлиги заррачаларининг боғланишига ва қаршилик
кучига боғлиқ. Қуруқ ҳолатда кесилган қоялар тик тура олади, сув таъсирида баъзилари
чўкади. Бу группага гиллар, қумоқ, қумлоқ тупроқлар лёсс ва лёссимон жинслар киради.
6-савол. Тоғ жинсларининг сувга муносабати.
7-савол. Қаттиқ, ярим қоя тоғ жинслари тўғрисида тушунча.
8-савол. Тоғ жинслари инженерлик-геологик хусусиятларининг асосий кўрсаткичлари.

Тоғ жинсларининг кўрилаётган иншоотга таъсир кўрсатиш ва унинг мустаҳкамлигини ҳамда чидамлилигини характерловчи асосий белги ва хоссаларига қатламларининг бир-бирига нисбатан жойлашиш шароити петрографик хусусияти, структура ва текстураси, гранулометрик ва минерологик таркиби, физикавий хоссаларидан: табиий намлиги, бўшоқлиги, ғоваклилиги, ёруқлилиги, ҳарарати, иссиқлик сиғими, сув билан боғлиқ бўлган консистенция формаси, пластиклиги, сувда эриши, шишиши, бўкиши, св ўтказувчанлиги, физико-механикавий хоссаларидан: қаттиқлиги ва мустаҳкамлиги, сиқилиш, ишкаланиши ва бошқа бир қанча хоссаларидан киради. Тоғ жинсларининг бу юқорида курсатилган белгилари ва хоссалари бир-бирига боғлиқ бўлиб, бири иккинчисини тақозо қилади. Тоғ жинсларининг инженерлик-геологик классификациялашда уларнинг юқорида кўрсатилган физикавий ва механикавий хоссаларининг миќдорий характеристикасини билиш шарт. Тоғ жинсларининг хоссаларини кўрсатувчи кўрсаткичлар уларни классификациялашда уларнинг инженерлик-геологик хоссаларини характерлаб, кўрилган ва қурилажак иншоотлариннг мустаҳкамлиги ва чидамлигини ҳисоблашда, тоғ жинсларнинг хилларини аниқлашда асоси кўрсаткичлар ҳисобланади.
Тажрибада қўлланишига ва мақсадга ќараб, тоғ жинсларининг физикавий ва механикавий хоссаларини кўрсатувчи кўрсаткичлари қуйидаги уч группага бўлиш мумкин:
1. Классификацияловчи кўрсаткичлар. Буларга тоғ жинсларининг ранги, минерал таркиби, текстураси ва структураси, ёриқлилиги, эгилувчанлиги ва шишиши, пластиклиги, зичланувчанлиги, сув ўтказувчанлиги, нураганлик даражаси, табиий намлиги киради. Бу кўрсаткичлар тоғ жинсларини бир-биридан фарқ қилишда, уларни типларга бўлишда қўл келади, улар лаборатория ва дала шароитида аниқланади.
2. Билвосита кўрсаткичлар. Буларга тоғ жинсларининг ҳақиқий зичлиги, табиий намлиги, ғоваклилиги, гранулометрик таркиби, максимал молекуляр сув сиғими, юқори ва қуйи пластиклик сони киради.
3. Асосий кўрсаткичлар. Буларга тоғ жинсларининг физика химиявий хоссалари-қаттиқлиги сикилувчанлиги ва силлиқланувчанлилиги киради. Бундай кўрсаткичлар иншоотларда ишлатиладиган тоғ жинсларининг мустаҳкамлигини аниқлашда ишлатилади.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish