«
Кичик гуруҳларда ишлаш»
методи
- ўқитувчи томонидан берилган
маълум бир топшириқни ҳамкорликда бажариш учун талабаларни кичик
гуруҳларга ажратиб, берилган топшириқни ечиш йўлларини ишлаб чиқишни
80
тақозо этувчи метод. Ушбу метод қўлланилганда талабалар кичик гуруҳларда
ишлаб, дарсда фаол иштирок этади, бошловчи ролида бўлишда, бир-биридан
ўрганишга ва турли нуқтаи-назарларни қадрлаш имконига эга бўлади.
Кичик гуруҳларда ишлаш методи қўлланилганда ўқитувчи бошқа
ноанъанавий методларга қараганда вақтни тежаш имкониятига эга бўлади.
Чунки ўқитувчи бир вақтнинг ўзида барча талабаларни мавзуга жалб эта
олади ва баҳолай олади. Бу метод кўпинча маъруза, амалий ва лаборатория
машғулотларида қўлланилади ва таълим самарадорлигига эришилади.
«Ролли ўйин»
–
талабалар томонидан педагогик вазиятнинг ҳар хил
шарт-шароитларини саҳналаштириш орқали кўрсатиб берувчи метод. Ролли
ўйиннинг ишбилармонлик ўйиндан фарқи шундаки, бунда баҳоланмайди.
Ролли ўйинда қўйилган муаммони ечиш бўйича иштирокчиларнинг
биргаликдаги фаол иши ташкил этилади. Ролли ўйинлар талабаларда
шахслараро муомала малакасини шакллантиради.
«
Блиц ўйин» технологияси
талабаларни ҳаракатлар кетма-кетлигини
тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаѐтган предмети асосида
кўп, хилма-хил фикрлардан, маълумотлардан кераклигини танлаб олишни
ўргатишга қаратилган. Ушбу технология давомида талабалар ўзларининг
мустақил фикрларини бошқаларга ўтказа оладилар.
«
Муаммоли вазият» методи орқали умумкасбий фанларининг назарий ва
амалий асосларини ўқитишда муаммоли вазиятларни яратиш натижасида
талабалар билим, кўникма ва малакаларни фаол ўзлаштиришга эришилади.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлашда муаммоли вазият –
педагогик туркум фанлари ҳамда умумкасбий фанларининг интеграцияси,
яъни дидактик синтези ва фанлараро алоқадорлик даражаси фаолиятида
педагогик ҳамда техник-технологик муаммоли вазият (топшириқ)лар
ечимини топиш орқали амалга ошириш лозим.
Муаммоли вазият – бу билим олиш мақсадида махсус яратилган ақлий
фаолият ҳолатидир. Бундай вазият заминида илгари ўзлаштирилган
81
билимларнинг хотирада қолганлигини текшириш ва янги масалани ечиш
учун ақлий ѐки амалий ишлаш усули ѐтади.
Биз ўз тадқиқотларимизда талабаларда танқидий фикрлашни
ривожлантирувчи ўқитиш технологияларидан, муаммоли вазиятларни
ташкил этиш методидан фойдаланишни лозим деб топдик.
Касб таълимида муаммоли вазият асосида ўқитиш талабаларни ҳар
томонлама ривожлантиради, жумладан, ижодий идрок этиш қобилиятини
ўстиради. Муаммоли таълимнинг касб таълими дарсларидаги ажралиб
турадиган хусусияти шундан иборатки, унда билимлар талабаларга тайѐр
ҳолда баѐн этилмайди, балки талабаларга берилган топшириқларни мустақил
бажаришлари учун бир ѐки бир неча муаммо қўйилади. Мустақил
изланишлар жараѐнида илмий-техник билимларнинг талабалар томонидан
эгалланиши етарли даражада пухта ва онгли бўлиб, уларда замонавий
дунѐқарашни таркиб топтириш учун яхши база яратади.
Муаммо – ўзида ундаги ҳал қилиш учун мавжуд бўлган воситалар
(билиш, уддалаш, изланиш фаолиятининг тажрибаси) асосида қабул
қилинган муаммоли вазиятни ифодалайди. Шунинг учун ҳам, ҳар қандай
муаммода муаммоли вазият мавжуд бўлади, аммо ҳар қандай муаммоли
вазият муаммо ҳисобланмайди.
Билиш вазифаси ўзида мавжуд шароит ѐки параметрларда ҳал
қилинадиган муаммоларни ифодалайди. Бундай вазифанинг мазмуни, яъни
пайдо бўлишининг асосида маълум билан номаълум ўртасидаги зиддият
ѐтадики, бу муаммо саналади.
Муаммоли вазиятлар талабаларнинг бўлғуси касбий-педагогик фаолияти
билан бевосита боғлиқ бўлган ҳаѐтий, амалий далиллар, жараѐнлар асосида
яратилади. Талабалар томонидан муаммоларнинг ечимини топишда қуйидаги
кетма-кетликка риоя қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
1.
Муаммоли вазият тавсифини келтириш.
2.
Гуруҳни кичик гуруҳларга бўлиш.
82
3.
Гуруҳ талабалари томонидан муаммоли вазиятнинг келиб чиқиш
сабабларини аниқлаш.
4.
Муаммоли вазиятни келтириб чиқарувчи сабаб ва оқибатлар
тўғрисида фикр-мулоҳазаларни илгари суриш.
5.
Муаммоли вазиятнинг мақбул ечимини ишлаб чиқиш.
6.
Муаммоли вазиятлар ечимининг тўғри ва аниқ топилганлигини
исботлаш.
Талабалар педагогик ва техник-технологик вазиятларни
«
Касб таълими
методикаси» фанининг назарий ва амалий машғулотларида ўзлаштириб,
педагогик амалиѐтда эса худди шундай вазиятларга тўқнашадилар. Маълум
машғулотларда талабалар педагогик амалиѐтни муваффақиятли ўтказишга
имкон берувчи таълим муассасаларининг ўзига хос хусусиятларини
аниқлайдилар, ижодий гуруҳларда ижодкор ўқитувчилар тажрибаларининг
моҳиятини ўрганадилар.
Амалиѐтда кўп учрайдиган педагогик, психологик, техник-технологик
муаммоли вазиятлар ечими ҳақида видео тасмаларга ѐзиб келиб, ўқув
аудиторияларида ўқитувчи ва талабалардан иборат экспертлар гуруҳи олдида
асослашга ҳаракат қиладилар. Ўқитувчи ва талабалар илғор педагогик
тажрибаларнинг кўрсаткичлари бўйича ҳар бир талаба ишига баҳо берадилар.
Ушбу
жараѐнда
бўлажак
касб
таълими
ўқитувчилари
ижодкор
ўқитувчиларнинг илғор тажрибаларини гуруҳларда муҳокама қиладилар ва
фикр алмашадилар. Илғор педагогик тажрибаларни бир-бири билан
таққослайдилар, ҳар бир мунозара иштирокчиси ўзининг фикр-
мулоҳазаларини аниқ далил-исботлар билан ҳимоя қилади. Талабалар
педагогик амалиѐт натижалари бўйича ўқувчилар жамоаси ва дуч келадиган
педагогик муаммоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқадилар.
Талабаларда педагогик, психологик ҳамда техник-технологик муаммоли
вазиятли
топшириқларни
ечиш
орқали
қуйидаги
малакалар
шакллантирилади:
83
1.
Педагогик ҳодисалар, техник объектлар, технологик жараѐнлар
ўртасидаги турли хусусият ва боғлиқликларни аниқлайдилар (таҳлил ва
умумлаштириш кўринишидаги ҳаракатларни амалга оширадилар);
2.
Технологик
жараѐнларда
учрайдиган
вазиятларни
ўзаро
солиштирадилар, таққослайдилар, бу ҳодиса, жараѐн ва объектларнинг
умумийлиги, типиклиги ва ўзига хос муҳим хусусиятларини кўрсатадилар
Ўқув топшириқлари аста-секин мураккаблаштириб борилади. Энг яхши
тайѐргарликка эга бўлган иқтидорли талабалар ижодий ва изланиш
хусусиятига эга бўлган мураккаб топшириқларни бажарадилар. Камроқ
тайѐргарликка эга бўлган талабалар, соддароқ топшириқларни бажарадилар,
лекин шунга қарамасдан, топшириқлар устида ишлаш уларга умумий
масалани ҳал этишда гуруҳ билан бирга ишлашга имкон беради. Мураккаб
топшириқларни бажариш баъзи талабаларга педагогик-психологик ва
техник-технологик тушунчаларини илмий даражада дарҳол ўзлаштириш
имконини беради.
Педагогик, психологик ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли
топшириқлар асосида талаба бўлажак касбий фаолият муаммоларини ҳал
этиш усулларини эгаллайди.
Педагогик, психологик ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли
топшириқлар дидактикада мустақил таълим даражасини оширувчи
бошқарув, рағбатлантириш, ташкил этиш ва назорат воситалари сифатида
қаралади.
Талабанинг ўқув фаолиятига нисбатан ўқитувчи томонидан муайян
талабларнинг қўйилиши уларнинг мазмунини бойитади. Педагогик,
психологик ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли топшириқларнинг
берилиш шакли эса, олдин ўзлаштирилган намуна бўйича хулосалар
чиқаришни кўзда тутувчи бошқарув топшириқлари ва масалаларининг
бажарилиши саналади.
Бизнинг фикримизча, педагогик, психологик ҳамда техник-технологик
муаммоли вазиятли топшириқлар ва масалаларда автоном ҳолда мустақил
84
билим олишга ўтиш учун катта имкониятлар мавжуд ҳамда бу муаммоли
вазиятли топшириқлар мустақил билим олишни амалга оширишга имкон
берувчи топшириқлар тўпламини яратиш учун асос бўла олади.
Педагогик, психологик ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли
топшириқлар объектив, аниқ педагогик ва ишлаб чиқариш муаммоларини акс
эттиради. Ўқитувчи ўрганилаѐтган педагогик ҳодисалар ва ишлаб чиқариш
жараѐнининг ўзаро зид хусусиятларини акс эттириш учун муаммоли
вазиятдан фойдаланса, у ҳолда объектив муаммо ўқув муаммосига айланади.
Талабалар учун тушунарли бўлган ўқув педагогик ва ишлаб чиқариш
жараѐни муаммолари ўқув топшириғи ҳисобланади.
Педагогик, психологик ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли
топшириқлар турли дидактик натижаларнинг қарор топишига олиб келади.
Педагогик ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятларни яратиш, таълим
жараѐнини бошқариш, талабаларнинг ўқув фаолиятларини фаоллаштиришга
имкон беради. Таълим жараѐнида ечими топилиши кутилаѐтган масалалар
эса билимларни чуқурроқ эгаллаб олиш, креатив малака ва кўникмаларни
ривожланишига ѐрдам берувчи дидактик восита бўлиб хизмат қилади.
Деярли ҳар бир ўқув муаммоси фикрлаш фаолиятини фаоллаштиришга
имкон беради, бироқ уларнинг ҳар бири ҳам илмий даражада педагогик ва
психологик тушунчаларни мустақил шакллантиришга олиб келмайди. Шу
боис педагогик, техник-технологик муаммоли вазиятли топшириқларни
ишлаб чиқишда ўқув муаммоларининг дидактик хусусиятларини ҳисобга
олиш зарур. Топшириқ тўғри ифода этилса, уларни талаба томонидан қабул
қилиниши ва ўқув фаолиятига нисбатан қўйилувчи талаблар тўплами
сифатида эътироф этиш мумкин.
Педагогик ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли топшириқларни
қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
1.
Шартлари ифода этилган, лекин ечиш учун зарур бўлган барча
маълумотлар берилмаган масалалар. Улар назарий ва амалий масалалар
тарзида икки гуруҳга ажратилади. Амалий масалалар ҳақиқий педагогик ва
85
ишлаб чиқариш жараѐни билан узвий боғлиқ бўлади. Бундай масалаларни
ечишда фақатгина ақлий фаолият, билим, малака ва кўникмаларгина эмас,
балки сенсор ва ҳаракатлар фаоллигига эришиш талаб этилади. Бу масалалар
мустақил билим олиш технологияларининг амалиѐт билан узвийликни
таъминлашга ѐрдам беради.
2.
Ўзлаштирилмаган
билим,
ҳаракат
ва
операцияларга
дуч
келинмайдиган масалалар. Улар аввал ўзлаштирилган билимларни
мустаҳкамлаш, уларни янги вазиятларда қўллаш, фикрлаш малака ва
кўникмаларини эгаллаш ҳамда мавжуд билимларни мустаҳкамлаш учун
мўлжалланган.
3.
Саволлар – янги билимларни қабул қилиш ва ўзлаштиришга
тайѐрликни аниқловчи восита. Саволларда қуйидаги икки жиҳат кўзга
ташланади: мавжуд билимларини текшириш ва мустақил хулосага келишга
йўналтириш. Саволлар репродуктив ва продуктив тарзида икки гуруҳга
бўлинади. Репродуктив саволлар хотирани мустаҳкамлаш, продуктив
саволлар эса фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
Қуйида педагогик ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли
топшириқларнинг функционал фарқларининг таҳлили келтирилган:
1.
Ўрганилаѐтган ҳодиса ва жараѐнни янада чуқурроқ тушуниш ва
мавжуд билимларни мустаҳкамлашга мўлжалланган. Педагогик ҳамда
техник-технологик
муаммоли
вазиятли
топшириқлар
педагогларга
билимларни ўзлаштириш жараѐнини назорат қилиш имконини беради, айни
ўринда ташхис (диагностика) қилиш вазифасини ҳам бажаради. Шу боис
улардан талабаларнинг ўз-ўзини диагностика қилиш мақсадида фойдаланиш
мумкин. Ўқитиш топшириқлари ўз навбатида миқдор ва сифат
топшириқларга бўлинади.
2.
Ижодий топшириқлар. Агарда ўқув топшириғини бажариш
натижасида объектив ѐки субъектив янгилик моҳиятини ѐритувчи тушунча
юзага келса, бундай топшириқни ижодий деб ҳисоблаш мумкин. Уларни ҳал
86
этишда мавжуд билимлар, фикрлаш малакаси ва кўникмаларидан
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
3.
Изланишга ундовчи топшириқлар. Улар автономлик хусусиятга эга
максимал мустақилликка эга, аввал ўзлаштирилган тушунча ва ақлий
ҳаракатлардан ностандарт вазиятларда фойдалана олиш қобилиятига эга
бўлишни тақозо этади. Изланиш топшириқларини бажаришда янги
тушунчалар юзага келмайди, бироқ уларни бажаришда мавжуд билимларни
янги вазиятларда қўллаш малакасига эга бўлиш талаб этилади.
Тадқиқотимиз давомида муаммоли ўқитиш технологиясига оид
ўтказилган изланишлар ва олинган натижалар шуни кўрсатадики, муаммоли
ўқитиш технологияси – бу ривожлантирувчи ўқитиш технологияси бўлиб,
фаол билим орттириш жараѐнини рағбатлантиради ва фикрлашнинг
мантиқий кетма-кетлик стилини шакллантиради.
Бўлажак
касб
таълими
ўқитувчиларини
муаммоли
ўқитиш
технологиялари орқали тайѐрлаш жараѐнига тизимли ѐндашувни амалга
оширишда таълим мақсадини режалаштириш, фаолиятни ташкил қилиш,
баҳолаш ва таҳлил қилиш таълим мазмуни самарадорлигини оширади.
Юқорида санаб ўтилган фаол методлар таълим жараѐнига қўлланганда
талабада ўқув билиш фаоллигини оширади, мустақил фикрлаш дунѐқараши
ривожланади ва касбий-педагогик фаолиятда юқори самарадорликка
эришади.
Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиѐтларнинг янги авлодини
яратиш концепциясига амал қилган ҳолда ахборот технологиялари асосида
ишлаб чиқилаѐтган электрон дарсликларни ўзида ифода этиши лозим:
-
муқова;
-
мундарижа;
-
қисқача аннотацияси;
-
электрон дарсликнинг тўлиқ баѐни;
-
электрон дарсликнинг қисқача баѐни (масалан, схема
кўринишида);
87
-
асосий адабиѐтлар ва қўшимча адабиѐтлар рўйхати;
-
билимни назорат қилиш механизми;
-
матн фрагменти бўйича излаш амалини бажариш;
-
муаллифлар рўйхати ва улар ҳақида маълумот;
-
атамалар рўйхати;
-
электрон дарслик билан ишлаш учун маълумотлар тизими.
Демак, таълим жараѐнида электрон дарсликдан фойдаланиш
талабаларнинг
дунѐқарашини
кенгайтиради,
мустақил
фикрлаш
қобилиятларини ўстиришга ѐрдам беради, ўз-ўзини баҳолашга ва ижодий-
изланувчанликка эришилади, ахборот технологияларидан фойдаланишда
фанга бўлган қизиқиши ривожланади, таълим самарадорлигини оширишда
юқори натижа беради.
Тадқиқотимиз давомида Касб таълими (Сервис) таълим йўналиши учун
«
Касб таълими методикаси» фанидан электрон дарслик яратилди.
Шунингдек, тадқиқотимиз давомида муаммоли вазиятларни амалий
машғулотларда қўллаш бўйича тажрибалар ўтказдик.
Қуйида биз таълим жараѐнида
«
Касб таълими методикаси» фанини
тизимли ѐндашув асосида ўқитишда муаммоли вазиятлар орқали амалга
ошириш турлари ва методикасидан мисоллар келтирамиз.
Таълим жараѐнида: 1. Бизнинг олдимизда – икки нафар ўқитувчи. Бири
– жонли, жадал, ҳаракатчан; бошқаси – шошмайдиган, оғир, вазмин, босиқ.
Уларнинг иккиси ҳам бир хил педагогик масалани ечмоқдалар.
Биринчи ўқитувчи дарс жараѐнига мусобақа элементларини киритган.
Ўз вақтида берилган жавоблар учун
«
баллар» қўймоқда ва ҳоказо. Дарс
кутилмаган педагогик вазиятлар билан жуда жўшқин ўтмоқда, ҳатто
ўқитувчи дарсни зўрға бошқара олаяпти.
Иккинчи ўқитувчи эса олдиндан грамматик таҳлил учун жўшқинликни
ифодалайдиган мазмунга бой анкетани, пухталик билан дарсни олиб
боришни, ўзининг изоҳларини танлаб олди. Шунингдек, дарс мавзу бўйича
88
ўқувчиларнинг юқори фаолликда олиб борилмоқда. Бунда ўқитувчи ўзининг
иш ўрнида ўқувчилардаги бу фаолликни чақирган ҳолда тинч ўтирибди.
Бу икки нафар ўқитувчиларнинг қай бири яхши ишлайди?
Агар биринчи ўқитувчи иккинчи ўқитувчининг методи билан
ишлаганда қандай ҳолат бўларди ва аксинча?
Ўқитувчининг фаолиятини унинг шахсий сифатларини амалга ошириш
нуқтаи назаридан баҳолаш мумкинми?
2. Педагогик кенгаш йиғилишида ўқитувчилардан ҳар бир машғулотга
қатъий регламент киритиш талаб этилди, олдиндан тузилган машғулот
режаси асосида иш тутиш йўлга қўйилди. Натижада ўқитувчилар тайѐр дарс
режасини олиб, қатъий равишда шу режага асосланиб машғулотларни олиб
боришлари керак бўлди.
Бундай таклиф этилган машғулотларда ўқитувчининг индивидуал
хусусиятлари, унинг ташаббускорлиги эътиборга олинадими?
Бунда ўқувчиларнинг тайѐргарлик даражасини, уларнинг қобилиятлари
ва қизиқишларини эътиборга олиш мумкинми?
Ўқитувчиларга қатъий режа асосида дарс ўтишни тавсия қилиш
мумкинми?
Ўқитувчиларнинг машғулотларга тайѐргарлиги қандай элементлардан
ташкил топади? Бундай тайѐргарликнинг хусусияти нимада?
3. Биринчи бора учрашувда гуруҳдаги муҳит бирмунча мураккаб
ҳолатда эди. Бир томонда – ѐш мутахассис, иккинчи томонда эса гуруҳ
аъзолари бўлиб, улар бу ѐш мутахассисга тўғри баҳо бермадилар, чунки
айримлари ундан каттароқ ѐшда эди. Танишувдан кейин уни
«
синаб
кўриш»ни бошладилар.
- Мени тиккан буюмимни қабул қилиб олинг, - деб ўқувчилардан бири
дадиллик билан ўқитувчига тиккан буюмини узата бошлади. Бу буюм жуда
сифатсиз бажарилган бўлиб, чоклари нотекис бажарилган, йўрмаш ишлари
эса охирига етказилмаган эди.
- Бу қандай буюм ўзи? Буни бировга кўрсатишга ҳам уяласан киши.
89
Чок ҳақларини ѐш ўқитувчи усталик билан ўқувчилар олдида бажариб
кўрсатди ҳамда буюмнинг барча чокларини машинада бир текисда йўрмаб
чиқди. Ҳатто буюмни безак чоклари билан безаб қўйди. Ўқитувчининг
қўлидаги буюм жуда сифатли тайѐрланди.
- Буни Сиз қаердан ўргангансиз? – деб сўрай олди ҳайрон қолган
ўқувчи.
- Шу ерда, билим даргоҳида.
Шундай қилиб ўқитувчини
«
синаб кўриш» иши тугади.
Мазкур педагогик вазиятда ўқитувчи қандай методни қўллади?
Ўқитувчи ўқувчиларга қандай таъсир кўрсатди?
Ўқитувчининг касбий маҳорати ўқувчиларга тарбия ва билим беришда
қандай роль ўйнайди?
Ўқитувчининг педагогик малакасини ошириш йўлларини санаб беринг.
4. Ўқувчилардан бири машғулотларга сурункали кечикиб келади.
Ўқитувчининг: Нима учун доим кечикиб келасан?, - деган саволига ўқувчи
ҳамма вақт бирон-бир сабабни келтирар эди. Лекин бу сабаблар
текширилганда, улар тасдиқланмасди.
Бир куни ўқувчи дарсга яна кеч келганда, ўқитувчи уни дарсдан
чиқариб юборди.
Ўқитувчининг бу фаолиятига педагогик баҳо беринг.
Мазкур вазиятда ўқитувчининг ўзини тутиши ва характерини аниқланг.
Ўқувчилар томонидан содир этилган бундай интизомни бузиш
ҳолатлари қай тарзда огоҳлантирилади?
Педагогик таъсир этиш йўлларини кўрсатинг.
5. Ўқитувчи мутахассислик фанидан дарс бермоқда эди. Янги
материални баѐн қилишда унга доскада буюм чизмасини чизишга тўғри
келди. Ўқитувчи доскада чизма чизишни бошлади, бироқ чизма доскага
совун суртилгани учун ўхшамади.
«
Бу ишни ким қилди?», - деган саволга
ҳамма жим турарди. Гуруҳ айбдорни сотмаслиги ўқитувчига маълум бўлди.
90
- Хўш, - деди ўқитувчи буни сезиб, - ҳар бирингиз чизмани уйда
бажариб келиб, менга кўрсатасиз.
Ўқитувчи тўғри иш тутдими?
У тутган йўлнинг ўзига хос хусусияти нимада?
Мазкур вазиятда Сиз қандай иш тутган бўлардингиз?
Агар ўқитувчи ўқувчиларнинг хулқ-атворидан ажабланишни бошласа;
синф доскасини зудлик билан тартибга келтиришни сўраса; гуруҳни дарсдан
кейин янги материални ўрганишга олиб қолса.
6. Мутахассислик фани машғулотида ўқитувчи янги мавзуни баѐн
қилмоқда. У охирги партадаги ўқувчиларнинг бошқа иш билан
шуғулланаѐтганликларини сезиб қолади. Уларнинг олдига келиб,
ўқувчиларни бадиий асар ўқиѐтганликларини кўради. Ўқитувчи уларни
ўқишига халақит бермай орқасига қайтади.
Нима учун ўқувчилар дарсда китоб ўқиб ўтирдилар?
Нима учун ўқитувчи уларни китоб ўқишларига халақит бермади?
Дарсда ўқувчиларни бошқа иш билан шуғулланишлари ва бунга
ўқитувчининг қандай таъсир кўрсатиши ҳақида ўз тажрибангиздан мисоллар
келтиринг.
Ўқитиш тамойилларини қўллашда:
1.
Мутахассислик фанида ўқувчилар «Тикув машинаси игнасини тўғри
танлаш» мавзусини ўрганаѐтган эдилар. Ўқитувчи тикув машинасида ишлаш
жараѐнини кўрсатиб, нима учун ипни кўп узилаѐтганини сўради.
Ўқувчилар тикув машинасини ишлашини яна диққат билан кузатиб,
ўзлари ҳам амалий машғулотда тикиб кўриб, тўғри хулосалар чиқардилар:
- Ипнинг номери игна номерига тўғри келмаѐтганлиги ва ипда жуда
кўп тугунларнинг мавжудлиги ипни кўп узилишига сабаб бўлаяпти, - деб
кўрсатдилар.
- Хўш, ип кўп узилмаслиги учун нима ишлар қилиш керак экан, - деб
сўради ўқитувчи. Олинган назарий маълумотларга асосланиб, ўқувчилар: -
91
Сифатли ипнинг номерини игна номери билан мослаштириш керак, - деб
жавоб бердилар.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг билиш фаолиятини активлаштириш учун
қандай воситалардан фойдаланди?
Бу ҳолатни дидактик асослаб беринг.
Кўргазма қуроллардан фойдаланишнинг дидактик талабларини
кўрсатинг.
2. Тикувчилик технологияси машғулотларининг бирида ўқитувчи
айрим
ўқувчиларни
буюм
бичишда
тежамкорликка
риоя
қилмаѐтганликларини кўриб қолди. Кейинги машғулот вақтида ўқитувчи
газламага андозаларни жойлаштиришда тежамкорликка риоя қилишни,
тикилаѐтган буюм учун газлама сарфини ҳисоблаб олиб, сўнгра буюмни
бичиш
кераклигини,
газлама
қолдиқларидан
нималар
тайѐрлаш
мумкинлигини мисоллар билан тушунтириб берди. Шу билан бирга модел
учун кетадиган газламадан аниқ олинса, оила бюджетига ҳам яхши
бўлишини ҳисоблаб берди. Шу кундан бошлаб ўқувчилар газламадан
тежамкорлик билан фойдаланишга киришдилар.
Ўқитувчи ўқувчилар билан иш олиб бораѐтганда қандай йўллардан
фойдаланди? Унинг самарадорлиги нимада кўринади?
Агар ўқитувчи айрим ўқувчиларни газламани ортиғи билан ишлатгани
учун танқид қилса; уларнинг айримларига жазо қўлласа; битта модел учун
кетадиган газлама сарфини аниқ битта мисолда кўрсатиб берса қандай
ҳолатлар юз бериши мумкин?
Ўқувчилар билимини чуқурлаштириш мақсадида дарс жараѐнида
кўргазмали қуроллардан унумли фойдаланиш зарур.
Бирор тикувчилик буюмини тайѐрлаш жараѐнини босқичли тарзда
тайѐрланган кўргазмали қуроллардан, тикилган буюм намуналаридан
фойдаланиб тушунтирилади. Ҳар бир операцияни бажариш тартиби, йўллари
кўрсатиб берилади. Машғулотлар жараѐнида мавзуга оид кинофильмлардан,
слайдлардан, электрон дарсликлардан фойдаланилади.
92
Иш тажрибалари шуни кўрсатдики, тайѐргарлик даражаси бир хил
бўлган ўқувчиларнинг бирига тайѐрланадиган буюмни тикилиш босқичини
тўлиқ тушунтириб берилса, иккинчисига эса ҳеч нимани тушунтирмасдан
фақат иш операциялари кўргазма қуроллар ѐрдамида кўрсатилса, иккинчи
ўқувчи берилган топшириқни бажаришга дарҳол тушиб кетади, биринчи
ўқувчи эса топшириқни бажаришга қийналади.
Ўқитувчи
янги
мавзуни
баѐн
қилишда
қандай
дидактик
материаллардан фойдаланди?
Бу материаллардан фойдаланишнинг самарадорлиги қандай бўлишини
тушунтиринг.
Кўргазма қуроллардан фойдаланишнинг дидактик талабларини
кўрсатинг.
Ким биринчи бўлиб кўргазмалилик тамойилини асослаб берган?
Ўқитиш методларини қўллашда:
1. «Қирқма чўнтакларга ишлов бериш» мавзусини тушунтириш
жараѐнида ўқитувчи ўқувчилар билан уларнинг билим даражасини билиш
мақсадида мавзу юзасидан суҳбат олиб боради. Сўнгра кодоскоп ѐрдамида
қирқма чўнтак турларини ва уларга ишлов беришни намойиш қилади. Бу
вақтда ўқувчиларга савол билан мурожаат қилади: «Намойиш қилинаѐтган
чўнтак қайси кийимларда кўп учрайди?», «Бу чўнтакни тикиш босқичларини
биласизми?». Ўқувчилар ўзларининг жавобларини аввалги машғулотларда
олган билимлари асосида, амалиѐт жараѐнида эгалланган билимларга асосан
жавоб беришга ҳаракат қиладилар. Ўқувчиларнинг жавобларини ўқитувчи
томонидан тўлдириб турилади ва изоҳлаб борилади. Агар жавоблар бўш
бўлса, ўқитувчи уни кўпроқ изоҳлаб, кўргазма қуроллардан фойдаланиб ҳар
бир жараѐнни кўрсатиб беради. Бу вақтда ўқувчилар бу жавобларни
конспектлаштириб борадилар.
Бу методни қўллашнинг самарадорлиги нимада?
Бу метод орқали дарс жараѐнида ўқувчиларнинг фаоллигига тўлиқ
эришиш мумкинми?
93
Бу методда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари эътиборга
олинадими?
Ўқув жараѐнини ташкил қилишда ўқув хона тизими қандай роль
ўйнайди?
Юқорида келтирилган муаммоли вазиятлар алоҳида-алоҳида муҳокама
қилинганда уларнинг қайси бири тўғри ѐки нотўғри эканлигини «Касб
таълими методикаси» фани бўйича машғулотларда муаммоли ўқитиш
технологиялардан фойдаланиш методикаси қуйидаги дарс ишланмасида
келтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |