1-мавзу Loyihalash uchun iqlimiy va fizikaviy - gyeologik ma'lumotlar.
Mirzayev Sh.R., Voxitov M.M. Me’morchilik II–qism. Fuqarolik binolari.Darslik. Toshkent, 2010 y. –256 b. (20-24 бет)
Mirаlimоv M.M., Sayfiddinov S., Babajanov M.D. ARXITEKRURA. Darslik. Toshkent, 2016 y. –316 bet. taqi.uz › pdf › Arxitekturaviy_konstruksiya
Маклакова Т.Г. ва бошқ. Конструкции гражданских зданий М.Стройиздат 1986 г.134стр. (4-14 стр.)
Рўзиев Ҳ.Р. «Архитектура» маърузалар матни. Бухоро 2020 (4-7 бет)
2-мавзу. Бино ва иншоотлар ҳақида тушунчалар. РЕЖА:
1. Турар-жой биноларининг классификацияси
Бажарадиган вазифасига - яшаш шароитига кўра турар-жой бинолари асосан тўрт хил кўринишда бўлади: доимий яшашга мўлжалланган квартирали турар-жой бинолари, маълум узоқ вақт яшаш учун мўлжалланган ётоқхоналар, меҳмонхоналар, мажруҳ ва қари одамлар учун муўлжалланган интернатлар. Оммавий турар - жой қурилишини 90 % га яқинини квартирали бинолар ташкил этади (6.1 - расм).
Лойиҳалаш меъёрларига биноан турар - жой бинолари 4 синфга бўлинади: I синф - қаватлиги чегараланмаган, абадийлиги ва ўтга чидамлилиги 1 -даражали бўлган турар жой бинолари; II синф - 9 қаватдан юқори бўлмаган абадийлиги ва ўтга чидамлилиги 2 - даражадан кам бўлмаган турар жой бинолари; III синф - 5 қавтдан юқори бўлмаган, абадийлиги 2 - даражадан, ўтга чидамлилиги 3 -даражадан кам бўлмаган турар жой бинолари; IV синф- 2 қаватдан юқори бўлмаган, абадийлиги 3 - даражадан ва ўтга чидамлилиги чегараланмаган турар жой бинолари.
Қаватлар сонига қараб турар жой бинолари паст қаватли (1-2 қаватли), ўртача қаватли (3-5 қаватли), кўп қаватли (6-11 қаватли), юқори қаватли (11-16 қаватли) ва баланд қаватлиларга (16 қаватдан юқори) бўлинади. Кваритралар сонига қараб 1 квартирали, 2 квартирали ва кўп квартирали турар жой биноларига бўлинади. Ўзининг ҳажм-режа структурасига қараб турар-жой бинолари секцияли, коридорли, галереяли, коридор-секцияли ва галереяли-секцияли кўринишда бўлади.
2.2-расм. Навоий шаҳридаги 9 қаватли турар-жой бинолари. (1970 - 1975
Навоий шаҳрининг меъморчилик режаси маҳаллий ва миллий шароитлар ва анъаналар ҳисобга олинган ҳолда ленинградлик лойиҳачилар томонидан ишлаб чиқилган.
2.1-расм. Функционал вазифасига кўра турар жой бинолари классификацияси
Қуйидаги расмларда бинолар классификациясига доир бир неча мисоллар келтирилган.
2.3-расм. Тошкент шаҳридаги 7 қаватли замонавий турар-жой биноси.
(2005 йиллар)
Мустақиллик йилларида бунёд этилган Тошкент шаҳридаги ушбу турар-жой биноларида бетон, ғишт, ганч, пластик деразалар каби анъанавий ва замонавий материаллар қулланилган.
2.4-расм. Тошкент шаҳридаги 7 қаватли замонавий турар-жой биноси
2.5-расм. Тошкент шаҳридаги 1- қавати магазинлардан иборат бўлган
5 қаватли замонавий турар-жой биноси
2.6-расм. Тошкент шаҳридаги 6 қаватли замонавий турар-жой биноси
2.7-расм. Икки қаватли замонавий турар-жой биноси
б
в
г
2.8-расм. Индивидуал замонавий
7 хонали уйнинг фасади (а) ва режалари (б,в,г)
Мансарда қавати бўлган ушбу турар жой биносининг умумий майдони 233, турар - жой майдони 99 м2 . Пойдевори темирбетондан, ташқи девори ( =400 м) пенобетондан, ораёпма ва том ёпмалари йиғма темирбетондан, томи черепицадан ишланган. Бино пойпеши сунъий тошдан, девори пардоз ғишт билан қурилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |