2.9-расм. Қаравулбозорнинг Нефтчилар шаҳарчасида қурилиши мўлжалланган 5 хонали замонавий уй-ҳовлининг фасад ва ҳовли режаси лойиҳаси
2.10-расм. Қаравулбозорнинг Нефтчилар шаҳарчасида қурилиши мўлжалланган икки оила яшаши учун лойиҳаланган 7 хонали замонавий уйнинг фасади ва режаси
Турар-жой биноларига табиий иқлим ва бошқа маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олиб функционал, санитар - гигиеник ва физик -техник талаблар кўйилади. Турар - жой биноларини лойиҳалашнинг асосий вазифаси - инсоннинг функционал, физиологик ва эстетик эҳтиёжларини қондира оладиган, яшаш учун зарур бўлган, ҳар томонлама қулай ҳаётий масканни яратишдир.
Инсоннинг функционал эҳтиёжи ќондириш унинг ҳаётий фаолияти (дам олиш, тарбиявий ишлар, хўжалик ишлари, мулоқот ва шахсий машғулотлар ўтказиш) зарур бўлган уй - жойни юқори савияда бунёд этиш керак.
Инсоннинг физиологик хусусиятлари уй - жойнинг физик сифатларига қўйилган санитар - гигиеник талабларда (температура, нисбий намлик, ҳавонинг тозалиги, табиий ёруғлик, инсоляция, товуш изоляцияси ва бошқалар) ўз аксини топади. Одамзоднинг эстетик эҳтиёжи юқори сифатли архитектура - бадиий ечимлар асосида қондирилади.
Турар - жой биноларини лойиҳалашда қўйиладиган асосий функционал талабларни қуйидагича келтириш мумкин: аҳолининг ҳозирги замон яшаш майдони меъёрлари асосида хоналарни ҳар томонлама қулай қилиб жойлаштириш; уй - жойни асосий функционал гуруҳларга бўлиб, талаб қилинган улар ўртасидаги боғлиқликни ҳар томонлама юқори савияда ташкил этиш; аҳолининг касби - корига боғлиқ бўлган яшаш тартибларини ҳисобга олиш; табиий - иқлимий шароитларга боғлиқ бўлган яшаш тартибларини ҳосибга олиш.
Ҳаётий процессларини ҳисобга олиб квартирани иккита функционал гуруҳга бўлиш мумкин: ётиш ва дам олиш функционал гуруҳи; хўжалик - маиший функционал гуруҳи (2.11- расм).
2.11 - расм. Квартирани зоналарга (гуруҳларга) бўлиш схемаси. 1 - умумий хона; 2 - ётоқхона; 3 - ошхона; 4 - даҳлиз; 5 -, 6 – туалет, ванна хонаси 7- ёзги балкон
Табиий – иқлимий шарт - шароитлар аҳолининг ҳаёт тартибига ва турар - жойининг фойдаланиш шароитига катта таъсир кўрсатади. Бу таъсирлар турар - жой биноларини лойиҳалашнинг функционал талабларида акс этган. Иссиқ қуруқ иқлим шароитида аҳолининг уй ҳаёти ва фаолиятининг кўп қисми бинодан ташқарида ўтади.
Йилнинг 8-9 ойида ёзги хоналар (лоджия, терраса, галерея) ҳамда уй олди ҳовли боғлари маиший жараёнлар, дам олиш, овқат тайёрлаш ва ухлаш учун фойдаланилади. Бунақа ҳаёт тартиби шу жараёнларда яшаб келаётган аҳолининг маиший анъаналарига жавоб беради. Иссиқ қуруқ иқлим шароитда турар - жойга қуйидаги функционал талаблар қўйилади: ёзги хоналар ва ҳовлилар кўринишидаги элементлар ёрдамида квартиранинг ички ҳажмини максимал тарзда ташқи муҳит билан боғлаш; ёзги ва қишки даврлар учун хоналарни трансформация (ўзгартириш) қилиш имкониятларини яратиш; аҳолининг яшаш режимини характерига мос ҳолда, ҳовли - боғларга мақсадга мувофиқ боғланиш.
Шу билан бирга бу иқлимий шароитда турар - жойни иссиқ пайтларда қуёш радиациясидан, қумли шамоллардан, гармселлардан, сутка давомидаги температуранинг кескин ўзгаришидан ҳимоя қилиш керак.
Уй - жойнинг гигиеник сифати - бу табиий ёруғликка, инсоляцияга, товуш изоляциясига, ҳаво алмашиш ва муҳитини иссиқлик ва намлик режимига қўйилган талабларни бажаришдан келиб чиқади.
Табиий ёруғлик инсоннинг ҳаёти учун шундай шароит яратиб берадики, бунда унинг соғлиги ва руҳий - физиологик ҳолати юқори даражада бўлади. Деразаларнинг майдони 1:5,5 дан кўп ва 1: 8 дан кам нисбатда бўлмаслиги керак. Агар хона олдига балкон бўлса, унда шу балкон майдони хона майдонига қўшилиб олинади.
Табиий ёруғликнинг меъёрий коэффициенти: Ен = Е х М х С, бу ерда Е - кўриш ишларини ҳисобга оладиган табиий ёритилганлик коэффициенти; М - иқлимнинг ёруғлик коэффициенти;С-иқлимнинг қуёшлилик коэффициенти.
Ёритиш техникаси меъёрлари асосида деразадан энг узоқ девордан 1 м масофада олинган нуқтада табиий ёритилганлик коэффициентини энг минимал рухсат этилган қиймати белгиланган (6.12 - расм).
Инсоляция қуёш нурларининг хонага тўғридан - тўғри тушиб туриш жараёни бўлиб, сезиларли даражадаги гигиеник аҳамиятга эга. Қуёш нурлари яшаш хоналарининг муҳитини соғломлаштиради, тирик организмларнинг ўсишини таъминлайди ва микробларни йўқотади. Қуёш нури тушиб турадиган хоналар инсоннинг психофизиологик ҳолатига яхши таъсир кўрсатади. Шу билан бирга қуёш радиациясининг иссиқлик таъсири бизнинг иқлим шароитимизнинг иссиқ даврида хоналарнинг микроиқлимини ёмонлаштиради. Шунинг учун хоналарнинг инсоляция даврини маълум муддатлардан (2-3 соатдан) оширмаслик керак. Қуйидагиларни ҳисобга олиб, яшаш хоналари деразаларини ориентация қилиш тавсия этилмайдиган томонларини 2.13-расмдан кўриш мумкин.
2.12 - расм. Яшаш хонасининг ёритилганлик графиги.
1 – дераза, 2 – фрамуга, 3 – ёритилганлик графиги, 4 -табиий ёруғлик шароитида хонада ишчи ўрин сатҳи
2.13 - расм. Яшаш хоналарини томонларга ориентация қилиш: а - ҳамма иқлимий районларда горизонтнинг тавсия этилмайдиган сектори: б – III ва IV иқлимий районларда горизонтнинг тавсия этилмайдиган қўшимча сектори.
Турар - жойни ташқи ва ички шовқиндан ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга бўлган гигиеник талабдир. Узоқ давомли ва баланд шовқинлар одамнинг руҳий системасига салбий таъсир кўрсатибгина қолмай, машғулотларига, дам олишга халақит бериб, инсонни тез чарчашга олиб келади. Ташқи ва ички шовқинларнинг келиб чиқиш сабаблари ва улардан ҳимоя қилиш усуллари ҳақида кейинги бўлимларда тўхталиб ўтилади.
Квартиранинг гигиеник сифати ва комфортлиги кўп ҳолларда ундаги ҳаво муҳитининг ҳолатига (тозалигига, температурасига, намлигига, ҳавонинг юриб туришига) боғлиқдир. Хавонинг муҳити турар - жой бинолари хоналарида қуйидагича бўлиши керак: температура яшаш хоналари учун 18 - 20°С , ошхоналар учун 15 - 16°С; нисбий намлик 50 - 60 %; ҳавонинг тезлиги қишда 0,05 - 0,07 м/с, ёзда 0,1 - 0,15 м/с. Ҳаво муҳитини тозалаб туриш, ҳароратни пасайтириш учун бизнинг иқлим шароитимизда хоналарни шамоллатиш муҳим аҳамиятга эгадир. Шунинг учун квартираларни тўғридан (сквозной) ёки бурчак остида шамоллатиш талаб этилади (6.14 - расм).
2.14- расм. Квартираларни шамоллатиш схемалари: а - оддий секцияда; б - бир секцияли баланд қаватли турар - жой биносида; в - коридор секцияли турар жой биносида. 1 -тўғридан шамоллатиш; 2 - зинапоядан шамоллатиш; 3 -бурчакдан шамоллатиш; 4 - ҳар хил қаватлардаги дерезалардан шамоллатиш; 5 - зинапоя; 6 – коридор
Ёнғинга қарши талаблар турар - жой бинолари учун аҳамиятга эга бўлиб, ўзига хос хусусиятларга ҳам эгадир. Бинода ёнғинга қарши тадбирларнинг мақсади ёнғиннинг келиб чиқишини олдини олиш, ёнғиннинг марказини локализация қилиш, ёнғинни тарқалишини олдини олиш, ёнгинни ўчиришни енгиллаштириш, юқори температура таъсири ҳолатида конструкцияларни мустаҳкамлигини сақлаб қолиш, ёниб турган бинодан одамларни хавфсиз олиб чиќишдир. Бунинг учун 2.1-жадвалда келтирилган кўрсаткичларга ћам риоя ќилиш керак.
2.1-жадвал
Квартира ёки ётоқхона эшигидан кўчага чиқиш эшиги ёки зинапоягача бўлган рухсат этиладиган масофалар.
Ёнѓинга чидамлилик даражаси
|
Иккита зинапоя ёки чиќиш эшиклари орасидаги хонадон ёки хоналардан кўчага чиќишгача бўлган энг узоќ масофа
|
Бир томони ёпиќ коридордан хонадон ёки хоналардан кўчага чиќишгача бўлган энг узоќ масофа
|
I
II
III
IV
V
|
40
40
30
25
20
|
25
25
20
15
10
|
Ҳамма биноларга қўйилган ёнғинга қарши талаблар, биноларнинг ёнғинга чидамлилик даражасига боғлиқдир (2.15 - расм).
а) б) в)
2.15 - расм. Турар - жой биноларида ёнғинга қарши талаблар. А - тутун кирмайдиган зинапоя; б -эшиги ўзи ёпиладиган зинапоя; в - зинапоя қирқимнинг схемаси; 1 -зинапоя; 2 - лифт; 3 - лоджия; 4 - коридор; 5 - эвакуация йўли; 6-ёнғинга чидамли девор; 7-ўзи ёпиладиган қийин ёнадиган эшик
Do'stlaringiz bilan baham: |