Пол конструкциясининг элементлари.
қоплама; 2- оралиқ қатлам; 3- сувоқ қотирма; 4- намлик-иссиқлик ёки товуш изоляцияси; 5- тўшама қатлами; 6- пол тўсини; 7- пол тўсини ости устунчалари; 8- қайишқоқ қоплама (2 қатлам толь устида).
Тахта поллар.
1-ораёпма плитаси; 2-тасмасимон товуш изоляцияси қопламаси; 3-пол тўсини; 4-пергамин; 5-тирноқли (шпунтованные) тахталар; 6-девор олдидаги овоз изоляцияси қопламаси; 7- ёғоч часпак
19.6-расм. Паркет поллар
а-донали паркетдан; б-мозаик йиғма паркетдан: 1-ораёпма плитаси; 2-овоз изоляцияси; 3- сувоқ қотирма; 4- мастика билан ёпиштирилган донали паркет; 5- часпак; 6-терма; 7-мастика билан ёпиштирилган йиғма паркет;
8-товуш изоляцияси.
19.7-расм. Пайрахадан тайёрланган плитали поллар
1- ораёпма плитаси; 2- қум; 3- пол тўсини; 4- ёғоч пайрахали плита;
5- часпак; 6- терма; 7- овоз изоляцияси.
Такрорлаш ва мустаҳкамлаш учун саволлар
Ёпмаларга таъсир этувчи кучлар.
Том ёпмаларига қўйилган асосий талаблар.
Том ёпмаларининг конструктив элементлари.
Темир бетон ёпмалар.
16-мавзу Tomlarni tahlil qilish. Birlashtirilgan tomlar va torn qoplamalari.
Mirzayev Sh.R., Voxitov M.M. Me’morchilik II–qism. Fuqarolik binolari.Darslik. Toshkent, 2010 y. –256 b. (114-117 бет)
Mirаlimоv M.M., Sayfiddinov S., Babajanov M.D. ARXITEKRURA. Darslik. Toshkent, 2016 y. –316 bet. taqi.uz › pdf › Arxitekturaviy_konstruksiya
Маклакова Т.Г. ва бошқ. Конструкции гражданских зданий М.Стройиздат 1986 г.134стр. (97-111 стр)
Рўзиев Ҳ.Р. «Архитектура» маърузалар матни. Бухоро 2020 (107-110 бет)
Юқори қаватли биноларда лифтлар деворларининг чидамлилиги 1 соатга тенг бўлган ёпиқ шахталарда жойлаштирилади ҳамда автоматик очиладиган эшиклар билан таъминланади. Машина хоналари, одатда, шахталар устида жойлаштирилади, лифтнинг юк кўтариш қуввати ва тезлигига боғлик равишда юқори қават полидан 3,5; 4 ёки 4,3 м баландликда туради. Амортизаторларни ўрнатиш учун шахта ертўласи лифтнинг қуйи тўхтови полидан лифт турига қараб 1,3;1,4; 1,5;2 м чуқурликка эга бўлиши керак.
Эскалаторлар тўхтовсиз ҳаракатдаги вертикал транспорт ҳисобланиб 30 град қияликка эга бўлган ҳаракатланаётган зиналар кўринишида ва катта ўтказувчанлик қобилиятига эга. Эскалаторлар бир қанча одамларни чуқурликка тушуриш ва кўтариш зарур бўлган иншоотларда ёки доимий интенсив ҳаракатланиш режими бўлган жойларда, масалан, метрополитен станцияларида, йирик савдо биноларида, вокзалларда ҳамда маъмурий ва бошқа жамоат биноларида қўлланилади.
Жамоат биноларининг асосий хоналари, уларнинг майдони ва баландлигининг ўлчамлари, табиий ёруғлигининг шарт-шароитларини ва уларда юк кўтарувчи конструкцияларни ўрнатиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уч гуруҳга бўлиши мумкин.
Биринчи гуруҳга майдони ва баландлиги унча катта бўлмаган (100-150 квм; 3,3-3,6 м), ён томондан табиий ёруғлик билан таъминланган, ишчи ва ўқув хоналари сифатида фойдаланиладиган хоналар киради. Бундай биноларда таянч конструкцияларнинг тўрини 6х6 ва 6х3м олиш мумкин. Икинчи гуруҳга майдони катта бўлган (200-300 квм ва ошиқ) баландлиги эса унча катта бўлмаган (3,3-4,2 м) бинолар; уларда функционал процесс устунлар жойлаштиришни кўзда тутади. Бундай биноларда 6х6, 9х9 ва 12х12м бўлган режавий тўрлар қўлланилади. Табиий ва сунъий ёруғликларни бирга қўллаш мумкин. Учинчи гуруҳга функционал процессларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, хоналарда таянч конструкцияларни ўрнатиш мумкин бўлмаган хоналар киради (томоша, спорт заллари). Бундай залларнинг майдонлари 1000 дан 10000 м2 гача ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Табиий ёруғлик билан ён томондан ва юқоридан таъминланиши мумкин.
Қават баландлиги 3,3 м бўлганда хоналарнинг чуқурлиги одатда 6 м қилиб қабул қилинади. Режада ичкарига чўзилган хоналарнинг ўлчамлари улар энининг бўйига бўлган нисбатига қараб 1:1, 1;1,5 дан 1:2 гача қабул қилинади
Do'stlaringiz bilan baham: |