Шағалнинг асосий тавсифномаси
Жадвал 2
№
|
Уйма зичлик, кг/м3
|
Ҳақиқий
зичлик, кг/м3
|
Ғоваклик, %
|
Намлик,
Wн %
|
Тўла қолдиқлар миқдори
|
ДАСТ бўйича шағал гр.
|
20
|
10
|
5
|
3
|
1
2
|
1680
|
2700
|
38
|
2,04
|
-
|
48
|
83
|
96
|
ишлатишга
яроқли
яроқсиз
майда
|
1640
|
2750
|
40
|
4,2
|
10
|
36
|
80
|
100
|
Йирик тўлдиргичларнинг дона таркибини баҳолаш учун элаш натижалари графиклари чизилади (2-расм). Графикдан кўриниб турибдики №1 таркибли шағалнинг донадорлик эгри чизиғи ДСт талаби бўйича белгиланган соҳа ичидан ўтиб турибди. Демак №1 таркибли шағални йирик тўлдирувчи сифатида бетон тайёрлаш учун ишлатиш мумкин. №2 таркибли шағалнинг донадорлик эгри чизиғи штрихланган соҳада майда шағаллар соҳаси томонга чиқиб кетган. Бу шағалда майда фракциялар миқдори (3…5 мм) кўп бўлиб, йирик фракция миқдори (10…20 мм) етишмайди. Демак №2 таркибли шағалнинг таркибини яхшилаш учун йирик фракция миқдорини 10…15% га ошириш зарур ёки майда фракция миқдорини 5…10% га камайтириш керак.
2-расм. Шағал донадор таркибининг графиги
Оғир бетон таркибини танлаш ва ҳисоблаш.
Бетон таркибини танлашдан мақсад, бетонни ташкил қилувчи материаллар орасидаги энг йирик нисбатни аниқлашдан иборатдир. Бундай нисбат зичлаш усули учун бетон аралашмасини талаб этилганидек осон қуйилишини ва цемент мумкин қадар тежалганда бетоннинг керакли мустаҳкамликка эга бўлишини таъминлаш керак.
Бетон таркибини танлаш ва ҳисоблаш асосан 1 м3 зичлантирилган аралашма учун сарф қилинадиган материаллар массаси орқали ифодаланади. Сув-цемент нисбати С/Ц қуйидаги формула орқали топилади:
оддий бетонлар учун: (С/Ц ≥ 0,4)
С/Ц = А.Rц / (Rb+0,5.А.Rц)
Юқори мустаҳкам бетонлар учун: (С/Ц<0,4)
С/Ц = А.Rц / (Rb – 0,5.А.Rц)
Бу ерда Rц – цементнинг активлиги, МПа, Rb - бетоннинг синфи (маркаси кг.к/ ), МПа, А ва А1 – материалларнинг сифатини эътиборга олувчи коэффициент.
Юқори сифатли материаллар учун: А=0,65; А1 =0,43; оддий материаллар учун: А=0,6; А1 =0,4; сифати паст материаллар учун: А=0,55; А1 = 0,37.
С/Ц нисбатни формула ёрдамида ҳисоблаймиз:
С/Ц = А.Rц / (Rb +0,5.А.Rц) = 0,65.50 / (40+0,50.0,65.50) = 0,58
Иловада берилган жадвал-3 асосида бетон қоришмасининг ҳаракатчанлиги П=2 см ва шағалнинг донадорлиги Д кат. = 20 мм бўлган ҳол учун мос келувчи сувнинг сарфи C=190 л. (йириклиги модули Мк = 2 бўлган ҳол учун). Жадвалда берилган Мк = 2,0 нисбатан қумнинг йириклик модули ҳар 0,5 миқдорда камайса ёки кўпайса, Мк = 2,0 мос келувчи сув миқдорига 3…5 л/м3 сув қўшилади ёки айрилади. Бизнинг мисолимизда қумнинг йириклик модули Мк = 1,77, демак 2-1,77 = 0,23. Интерполяция ёрдамида топсак, 0,23 миқдорга тахминан 3 л/м3 сув қўшамиз. Унда сувнинг миқдори (сарфи): C = 190+3 = 193 л/м3.
Цемент миқдорини аниқлаймиз: Ц = C:C/Ц = 193 0,58 = 332 кг.
Йирик тўлдиргичлар сарфи (шағал, чақиқтош) қуйидаги формула орқали топилади, кг:
Ш = (2.9)
Бу ерда: Пш – шағалнинг ғоваклиги, % (2.3) формула орқали топилади. Ρмш ва ρш – шағалнинг уйма ва ҳақиқий зичликлари, α – шағал доналарининг аралашма ичида силжиш коэффициенти. У пластик бетонлар учун жадвал-4 (иловадаги) дан олинади, қаттиқ бетон қоришмалар учун цемент сарфи 400 кг/м3дан кичик бўлганда 1,05…1,15 га тенг.
Шағал сарфини ҳисоблаймиз:
Ш = = = 1449 кг.
Майда тўлдиргичлар сарфи (қум ва ҳ.к.) қуйидаги формула орқали топилади, кг:
Қ = [100-(Ц/ρц + C+Ш/ρш)].ρқ (2.10)
Бу ерда: Ц, C, Ш – цемент, сув ва шағал сарфи, ρц, ρш, ρқ – цемент, шағал ва қумнинг ҳақиқий зичлиги.
Қум сарфини ҳисоблаймиз:
К = [1000 (Ц/ ρц+ C+ Ш/ρш)].ρқ = [1000-(333/3,1 + 193 +1449/2,7).2,63 = 429 кг.
1 м3 бетон аралашмаси учун сарф қилинадиган материалларнинг ҳисобий миқдори:
К = Ц+C+Ш+Қ = 333+193+1449+429 = 2404 кг/м3 ≈ 2400 кг/м3.
Аниқланган С/Ц = 0,58 қиймат бўйича бетоннинг эришиши мумкин бўлган мустаҳкамлигини эмпирик усулда Боломей-Скрамтаева формуласи орқали ҳисоблаш мумкин:
Rb = А.Rц.(Ц/С – 0,5)
Бу ерда: Ц/С – цемент сув миқдори, С/Ц=0,58 бўлганда: Ц/С = 1/0,58 = 1,72. А=0,65 – юқори сифатли материаллар учун. У ҳолда:
Rb = 0,65.500.(1,72-0,5) = 396 кгк/см2 = 39,6 МПа.
Ҳисоблаб топилган таркиблар бўйича бетоннинг мустаҳкамлиги топшириқдаги берилган бетоннинг мустаҳкамлигига жуда яқин. Баъзи ҳолларда биринчи уринишда бу фарқ анча катта бўлиши мумкин. Шу сабабли С/Ц нисбатини бир неча қийматларга ўзгартириб, бетоннинг мустаҳкамлиги текшириб кўрилади: С/Ц = 0,56, Ц/С = 1:0,56 = 1,79
Rb = 0,65.500.(1,79-0,5) = 419 кгк/см2 = 41,9 МПа,
С/Ц = 0,60, Ц/С = 1:0,6 = 1,67,
Rb = 0,65.500.(1,67-0,5) = 380 кгк/см2 = 38 МПа.
Топилган қийматлар бўйича Rb = f.(С/Ц) графиги қурилади. Графикдан фойдаланиб бетоннинг берилган мустаҳкамлигига мос келувчи С/Ц нисбати топилади. Бу қиймат бизнинг мисолимизда: С/Ц = 0,578 ≈ 0,58 тенг (3-расм). Демак, 400 маркали бетон олиш учун С/Ц нисбати: С/Ц = 0,58 бўлиши керак.
Бетоннинг ишлаб чиқаришдаги (корхона) таркибини тўлдиргичларнинг
намлигини эътиборга олиб қайта ҳисоблаймиз. Бунда сувнинг миқдори камайтирилади (қумнинг намлиги 5% ва шағалники 2,04%).
Do'stlaringiz bilan baham: |